Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 8 20
2 Ўзбекистон 8 17
3 БАА 8 13
4 Қатар 8 10
5 Қирғизистон 8 6
6 КХДР 8 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 8 16
2 Иордания 8 13
3 Ироқ 8 12
4 Уммон 8 10
5 Фаластин 8 6
6 Кувайт 8 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 8 20
2 Австралия 8 13
3 Саудия Арабистони 8 10
4 Индонезия 8 9
5 Баҳрайн 8 6
6 Хитой 8 6

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Япония 0-0 Саудия Арабистони
8-тур Хитой 0-2 Австралия
8-тур Жанубий Корея 1-1 Иордания
8-тур Индонезия 1-0 Баҳрайн
8-тур Қирғизистон 3-1 Қатар
8-тур Эрон 2-2 Ўзбекистон
8-тур КХДР 1-2 БАА
8-тур Кувайт 0-1 Уммон
8-тур Фаластин 2-1 Ироқ

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Атлетико Мадрид» футболчилари Роналду ҳақида қандай фикрда

Баҳо:
+ | -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Tanganing ikkinchi tomoni

ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу ҳафтада ЕЧЛ мусобақаси доирасидаги ойинлар бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Бу ҳафтанинг марказий ўйинларидан бири Турин шахрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Эртанги баҳсда гуруҳда биринчи ўрин учун кураш олиб бораётган «Ювентус» ўз уйида «Атлетико Мадрид»ни қабул қилади. Баҳс олдидан кўҳна қитъа футбол нашрлари «Атлетико Мадрид» футболчиларининг ўйин олди фикр ва мулоҳазаларини эълон қилишди. Бугун ушбу кичик интервьюларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Алваро Марата

Бундай рақибларга қарши ҳеч қачон особ баҳс бўлмаслиги аниқ, бироқ ўйин жуда қизғин тус олиши мухлисларига манзур келади. Жуда оғир учрашув бўлишини таҳмин қиляпмиз. Бундан 2 ой аввалроқ ҳам биз «Ювентус» билан тўнқаш келган эдик. Улар ҳозирда жуда кучли таркибга эга. Бундай жамоалар дарвозасига йўл топиш доиммо қийинчилик туғдириб келган. Роналдуга алоҳида тўхталиб ўтирмоқчи эмасман. Мен уни яхши биламан. У доиммо ғалаба қозониш ҳақида бош қотиради. Ўйлайманки, сешанба куни унинг куни бўлмайди ва биз Туриндан 3 очко билан ортга қайтамиз.

Коке

Майдоннинг ҳар бир бўш қаричидан унумли фойдаланишимиз керак. Биламизки, ўтган ўйиндан фарқли ўлароқ меҳмонда босим катта бўлади. Бундан ташқари, бизнинг хатó қилишга умуман хаққимиз йўқ. Ҳозирда “Ювентусʼ жуда тажрибали футболчилардан ташкил топган клубга айланган. Улар бизнинг бир дона хатó қилишимиз билан жазолашга қодир. Роналду борасида ортиқча сўзлашнинг хожати йўқ. У деярли барча мусобақаларда ғолиб чиққан футболчи, лекин мен учун Месси дунёдаги энг ҳавфли футболчи.

Лемар

Биз эртага Роналдуга қарши эмас, бутун бошли «Ювентус»га қарши майдонга чиқамиз. Ҳозирда ушбу клуб аввалги йиллардагиданда кучлироқ формага кириб бормоқда. Эртанги ўйинда ижобий натижа қайд этиш учун жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз шарт. Бошқачисига очко ишлаб олишнинг иложи йўқ. Биз «Баер» устидан ғалаба қозона олмадик, лекин кураш ўз якунига етгани йўқ.

Симионе

Роналду шунчаки «дахшатли» футболчи. Унга қарши маҳсус тактикани ўйлаб топишнинг фойдаси йўқ. сен қанчалар кучли тактик бўлма, уни ўйинда боғиб қўйишнинг иложи йўқ. У руҳан жуда кучли футболчи. Шу сабаб бир ёки икки ҳимоячи билан уни четга суриб ташлашнинг иложи йўқ. Биз унга қарши кўплаб ўйинларда иштирок этганмиз ва имкониятларни тўғри баҳолаймиз деган умиддаман. Ўтган мавсумдаги ўйиндан тўғри хулоса чиқарган холда, эртанги ўйинга тайёргарлик кўряпмиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:19, 25.11.2019. Ўқилди: 10140 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Эрон Меҳди Таремий 4
7 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
8 Эрон Сардор Азмун 4
9 Япония Коки Огава 4
10 Ўзбекистон Аббос Файзуллаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.