Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жамшид Саидов: "Дерби доим қийин ўтади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

25-тур доирасида бўлиб ўтган "Андижон"-"Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Дерби-ўз номи билан дерби. Дербидаги ўйинлар қийин кечади. Ўтган турдаги мағлубиятдан кейин бугун мухлисларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Рақиб ҳам ўз ўйинини намойиш этиш учун ташриф буюрганди. Футбол 90 дақиқадан иборат бўлади, йигитларимиз ирода намойиш этиб мағлубиятдан қутулиб қолди. Мухлисларга совуқда бизни қўллаб-қувватлаб тургани учун миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, футболчиларга ирода намойиш этишгани учун раҳмат айтмоқчиман.

– Ўйин натижасидан қониқдингизми?

– Умуман олганда қониқдим. Ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Лекин якунда дуранг натижасини қайд этдик.

– Бош мураббий қани?

– Александр Хомяков кеча лицензиясини янгилаш учун Киевга ўқишга кетди.

– Бош мураббийнинг йўқлиги билиндими?

– Албатта, билинди. Лекин футболчилар профессионал, ўз ишларини қилиши шарт.

– Рақибдан қандай ўйин кутган эдингиз?

– Юқорида айтиб ўтдим, дерби- бу дерби. Бундай ўйинларда ўйнаш доим қийин. Биринчи даврада ҳам бу жамоа билан дуранг ўйнаган эдик. Улар ҳам бугун яхши ўйин намойиш этишди. Биз ҳам мухлислар олдида ўзимизни оқламоқчи эдик.

– Маматказин сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказди. Бу Сизни кўрсатмангиз эдими?

– Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Ильдар сўнгги 25 минутда олдинга чиқишни хоҳлади. Вазиятни ўзгартиришга иштиёқи юқори эди. Шу боис олдинга ўтишига рухсат бердим.

– Негадир йигитларда иштиёқ йўқдек ўйнашмоқда?

– Биласизми, буларни барчаси маблағга боғлиқ. Ҳозир молиявий қийинчиликни бошдан ўтказяпмиз. Улар ҳам сўнгги турни ғалаба қозониб, ўз уйига пул олиб кетишмоқчи.

– "Қизилқум" га қарши ўйинда жамоа ғалаба қозонадими?

– Мен ҳам оддий одамман, олдиндан ўйин натижасини айтиб бера олмайман. Лекин максиман натижани қўлга киритишга ва таътилга юқори кайфиятда чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз.

Манба: Андижон матбуот хизмати
Киритилди: 22:04, 27.11.2019. Ўқилди: 1610 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик