Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 8 31
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 6 8 8 22
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари тантанали тарзда кутиб олинди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар т.ж. / Аёллар олимпия т.ж
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” ғолиблигини қўлга киритди.

Тожикистонда бўлиб ўтган “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси давомида ишончли ва барқарор ўйин намойиш этган олимпиячи қизларимиз барча учрашувларни ўз фойдаларига ҳал этишди. 5 та учрашувда 29 марта рақиблар дарвозаси ишғол этилиб, ўз дарвозамиз дахлсизлиги эса сақлаб қолинди. Якунда энг кўп очко жамғаришга эришган Баҳром Норсафаров шогирдлари турнир ғолиблигини тантана қилишди.

Бугун Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида зафар қучган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси юртимизга қайтиб келди. Чемпионларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида ЎФА, футбол жамоатчилиги вакиллари ва мухлислар тантанали равишда кутиб олишди.

Сўнгра Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Унда футболчи қизларимизни ушбу муваффақият билан табриклар экан ЎФА Биринчи вице-президенти юртимиз шаънини халқаро майдонда ҳимоя қилувчи ҳар бир терма жамоамиздан мухлислар ҳамиша юқори натижаларни кутишини таъкидлаб ўтди.

"Ҳар бир ёш тоифасидаги терма жамоамизнинг ютуғи – футболни чин дилдан севадиган халқимизни хушнуд этади. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида ғолиб чиққанидан ҳам барчамиз бирдек қувондик. Ушбу муваффақият аҳил жамоанинг машаққатли меҳнати махсули эканини биламиз. Муҳими – мана шу аҳиллик ва ўзаро ишончни жамоадаги ҳамиша энг устувор жиҳатлар бўлишига интилишингизни истардик. Зеро ҳали олдинда 2022 йилда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига жиддий ҳозирлик олиб боришимиз ва унда муносиб иштирок этишимиз лозим. Асосий мақсадимиз эса – Осиё чемпионатида совриндор бўлиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш саналади. Бу йўлда Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоамиз учун барча зарур шарт-шароитни яратиб беради. Энг муҳими – сизлар чиройли ўйин ва яхши натижалар билан халқимизни хушнуд этсангиз бўлгани", - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Самимий суҳбат тарзида ўтган учрашув мобайнида Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари ҳам бундай ишонч ва эътибордан мамнун эканликларини билдиришди.

"Аввало мусобақа мобайнида терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорчилик билдираман. Олдинда бизни масъулиятли мусобақалар кутмоқда. Биз ҳар бир турнирга жиддий тайёрланган ҳолда юртимиз шаънини ҳар доим муносиб ҳимоя қилишга интиламиз", - деб ўз фикрларини билдирди терма жамоа устози Баҳром Норсафаров.

Учрашув якунида “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақасида олтин медалларга сазовор бўлган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси аъзолари мукофотланди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 20:49, 29.11.2019. Ўқилди: 2324 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.