Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 17 37
2 Нефтчи 17 33
3 ОКМК 17 33
4 Динамо 17 33
5 Бунёдкор 17 31
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Қизилқум 17 21
10 Сурхон 17 20
11 Хоразм 17 18
12 Сўғдиёна 17 17
13 Машъал 17 15
14 Бухоро 17 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 17 10

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК
17-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
17-тур Машъал 2-4 Динамо
17-тур Қўқон-1912 1-2 Нефтчи
17-тур Насаф 1-1 Андижон
17-тур Хоразм 2-2 Сурхон
17-тур Қизилқум 1-0 Бухоро
17-тур Бунёдкор 1-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

13/08 19:00 Бухоро - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 727 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 10.08.2025

      06:30 "Всё о главном". Сергей Рогачёв.
      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      19:15 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор".
      21:20 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ". Прямая трансляция.
      01:25 Новости футбола.
      01:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос". Прямая трансляция.
      04:25 Новости футбола.
      04:30 "Всё о главном". Виталий Дьяков.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 10.08.2025

      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Д/ф "Новак Джокович. Только победа".
      09:00 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      10:30 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанная эстафета.
      11:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:25 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:55 "Век нашего спорта". Анзор Кавазашвили.
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2. Прямая трансляция.
      17:45 "Страна спортивная".
      18:00 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:15 "Физруки. Будущее за настоящим".
      22:50 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 45 кг.
      00:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 49 кг.
      01:10 "Культовые".
      01:40 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 55 кг.
      02:50 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 59 кг.
      04:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 64 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 10.08.2025

      07:30 Матч! Парад.
      08:00 Смешанные единоборства. ACA 189 в Грозном, Россия. Абдул-Азиз Абдулвахабов против Али Багова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      14:35 Новости.
      14:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Шинник" (Ярославль) - "Нефтехимик" (Нижнекамск). Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:15 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 4-й тур. "Ростов" (Ростов-на-Дону) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:30 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:55 Новости.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Матч! Парад.
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "Енисей-СТМ" (Красноярск).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 10.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 2.
      07:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 6.
      09:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 2.
      11:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 6.
      12:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 3.
      13:30 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 4 эп.
      14:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 2.
      16:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 6.
      16:20 LIVE Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      19:45 LIVE Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3. Прямая трансляция.
      01:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. Этап 1. Киль, Германия. Старт.
      03:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      04:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Лестер» эртаги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёшлигимда бувимдан эшитган эртакларим бир хил бошланиб, бир хил тугарди: бир бор экан, бир йўқ экан, деган сўзлар билан. Тўғри-да, эртак доим ҳам бўлаверадиган ҳодиса эмаску, бир бор бўлиши керак, кейин йўқ бўлиши ўта муҳим, эртаклиги қоладими зотан?!

Тугаши эса “чўпон йигитнинг шоҳ қизига уйланиши ва улар бахту саодатда яшашлари” билан хотима топарди. Шу гапни эшитиб кўп ўйланардим, шу еригача шунча воқеада қатнашган одамлар наҳотки буёғига оддий, фақат саодатли даврларга рози бўлиб кетишса, деб? Ишонолмасдим.

Катта бўлиб фильмларга қизиқдим. Қизиғи, фильмлар ҳам ўша хулосани ўз ичига олган эди. Бир ярим соат ичида сизни минглаб ҳодисаларга таклиф этган қаҳрамонлар мақсадларига етишгач, эртаклардагидек бахтли-саодатли ҳаётга рози бўлиб, бизни ташлаб кетишарди. Ғалатия, давоми қанақа? Наҳотки, ўлим билан юзма юз бўлиб, не-не синоатларни бошдан кечирган қаҳрамонлар умрларининг охиригача бошқалар каби бир хил яшашга кўнсалар..? Йўғе, бўлиши мумкин эмас.

Хуллас, мен ана шу эртаклар ва фильмларнинг давомини ҳозирги кунларда кўраётгандекман. "Лестер" эртаги мисолида. Жамоа чемпион бўлиб, тарих саҳифаларига кириб кетади, деб ўйлашганди. Аниқроғи, ҳеч кимга қизиғи йўқ давом билан “ўз орзулари билан бахтли-саодатли бўлиб кетишлари” кутилганди. Чўпон йигитнинг шоҳ қизи билан давом этажак ҳаётини кўриш бахтига муяссар бўлдик. "Лестер" саройда чўпонлик характери билан қандай яшаркан, дейилмиш саволларга жорий мавсум жавоб берилаётгандек.

Ва қизиғи, бу эртакнинг бош қаҳрамони бутун фильм давомида бизни алдаб келган экан. Кўпчилик Раньери деб ўйлаганди. Йўқ, йўқ, италиялик мураббий ўша эртакнинг бошланғич қисмида иштирок этиб кетган персонажлардан бири экан. Маълум бўлди. Лекин унинг айнан шу масканда керакли пайтда пайдо бўлгани муҳим воқеликлардан бири эди. Асосий қаҳрамон – Жейми Варди. Ҳа, ҳа, англиялик ҳужумчининг жами ҳаракатлари, босиб ўтган ҳаёт йўли, жамоасидаги мавқеи – ҳамма-ҳаммаси унинг бу эртакда бош қаҳрамон бўлишига кифоя қилади.

Вардининг ўйинига қараб туриб, ҳайрон бўламан. Тезлик зўр, гол сезиш қобилияти ҳамиша кучли бўлган, тўп билан оддий ҳолда ҳам, тез кетаётган пайтда ҳам бир хил муомала қилади. Зарбаси ҳужумчилар учун мукаммал даражада аниқ. Шу пайтгача у қаерда эди деган саволга жавоб оддий: бош қаҳрамоннинг ўтин териб юрган пайтлари ҳикоя қилинмай, сарой аъёнлари ҳузурига шашт билан кириб келгани билан эсланиш бошланади.

Варди шу боисдан ҳам, кучли жамоалар билан кучсиз жамоаларни фарқламайди: "Лестер"даги илк голини "МанЮнайтед"га киритгани, дастлабки хет-тригини "МанСити"га йўллагани, терма жамоадаги илк голини Германия термасига, дастлабки расмий голини Нидерландия посбонига йўллагани – Варди учун умуман қизиқ эмас. У ўша жамоалар билан "Сток Сити"ни унчалигам фарқлолмайди.

Мана шундай қобилияти билан у жаҳон футболига 27-28 ёшларида кириб келди. Эртаклардаги ҳодисанинг ўзи. Унгача кўп эшитгансиз -- заводда ишлагани, футбол фаолиятини саккизинчи дивизондан бошлагани, уч марта яшил майдонни тарк этгани, ёмон хулқи учун қўлига бир неча бор кишан таққани, неча мартаки йўлидан чиқиб қолган мураббийлар уни яна футболга қайтаргани...

Бу воқеалар 21-асрдаги Англияда содир бўлмоқда, азизлар!

Варди замонавий Британия юлдузлар йўлидан эмас, ғирт эртаклар оламидан келганига ҳам шу ҳодислар далил. У футбол одами эмас.

"Лестер"дан жуда кўпчилик кетиб қолди. Маҳрез чемпионлик таъмини тотиш учун Манчестерга йўл олди, Канте пойтахтга. Бошқа йигитлар ҳам сочилиб кетишди. Гўёки "Лестер" эртаги ўз иштирокчиларисиз ўтмиш қаърига сингиб кетадигандек эди. Йўқ, йўқ, бош қаҳрамон агар Қирол Лир асос солган шаҳарда яшар экан, давом этажаклигини кўряпмиз.

Унга имкон берувчи Раньери, пас узатувчи Маҳрез, марказни эгалловчи Канте вақти келиб номларини алмаштиришини кўряпмиз. Уларнинг ўрни босилар экан, гувоҳ бўляпмиз: Эртаклар изловчи Брендон Роджерс италиялик мутахассисдан-да кўпроқ имкониятлар улашмоқда Вардига. Англиялик ёш Меддисон жазоирлик юлдуздан қолишмаяпти. Ҳар голда қатнашмоқда. Нигериялик Ндидини узоқдан кузатсангиз, Канте деб ўйлайсиз. Хуллас, Галилей айтганидек, ер айланаверади. Ҳамма Варди учун хизматга келаверишади.

Нимага биласизми? Чунки бу бола "Лестер"нинг пастки дивизионда юрган пайтлариданоқ ушбу клубда. Ўз бахтини излай-излай етиб келган охирги бекатида. Бу бекатдан у ҳеч қаерга кетмаслигини эълон қилгандаёқ жамоа қаҳрамони бўлишга даъвогар бўлганди. Роджерснинг айтишича, Варди "Лестер"нинг Мессиси. Мен бироз эътироз билдирган бўлардим, Месси Каталония халқи учун янги давр қаҳрамони, Варди эса "Лестер" шаҳарчасининг барча замонлари қаҳрамони. Кўп эҳтимол ягона қаҳрамони.

Варди доим қўлини боғлаб олган ҳолда ўйнайди, биласиз? Мажбур. Суякларини бирлаштириб турадиган бинт унга ўтмишини эслатиб турадигандек. Эртаклардаги бой чориғини уйига киришда осиб қўйгандек, Жейми мудом қўлига қараса, ўша аламли ва оғриқлик мозий оқиб келаверади. Футболдан безиб кетиб қолган дамлари, заводда қаро терга ботиб ишлаганлари, бўйининг кичиклиги учун аввал Лейпциг, кейин Арсенал олмагани ва ҳоказо дамларни кулиб эсласа керак.

Варди шу қадар ақллики, терма жамоада ҳам узоқ вақт қолмади. Ҳозирги ўйини билан бемалол Англиянинг бош жамоасига ёрдами тегса-да, негадир у ерда ўзини бахтли ҳис этмади. Биласизми, нега? У ерда зодагонлар кўп, корчалонлар келишади пойтахту Манчестердан оқиб. Варди эса, ўзига ўхшаган йигитлар билан, ўзига ўхшаган бахт излаб чарчамаётган мураббий билан хотиржам.

"Лестер" айни пайтда 15-турдан сўнг 38 очко жамғарган. Чемпион бўлган мавсумида худди шу паллада 35 очко эгаси бўлган. Агар "Ливерпуль" қояси бўлмаганида кичик шаҳар йигитлари чемпионлик мавсумидан-да яхшироқ натижа кўрсатишаётганини ҳамма пайқарди. Бироқ, "Лестер"нинг хусусияти ҳам Вардига ўхшашки, у юқорисида Клопп, пастида Гвардиола жамоаси кетаётганига ҳам эътибор қаратмаяпти. Ўз йўлида ҳеч кимга эътибор бермай давомлидир. Вардига ўхшамайдими характери?!

Бу эртак токи Варди "Лестер" либосини ечиб, бутсасини михга илмагунча давом этади. Ёнида бир дўст кифоя қилади – Каспер Шмейхель... Сарой тартибини кимдир тушунтириб туриши керак-ку унга!)

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:20, 13.12.2019. Ўқилди: 5500 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.