Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Трансфер оламидаги янгиликлар

 

Трансфер ойнаси очилишига ҳам оз фурсат қолмоқда. Бугун куннинг энг муҳим трансфер янгиликлари билан таништириб ўтамиз.

“Кристал Пелас” Заҳа борасида бир қарорга келди

Лондоннинг “Кристал Пелас” жамоаси ўз ҳужумчиси Вилфред Заҳа борасида якуний қарорни қабул қилди. "The Sun" нашри тарқатган хабарларга кўра, жамоа ўз футболчисини қишки трансфер ойнаси очилиши билан сотиб юбормоқчи.

 

Англия терма жамоаси аъзоси саналмуш Заҳанинг ўзи ҳам тезроқ топ клублардан бирига ўтишни истамоқда. Ҳозирча, клуб Заҳа учун 80 миллион евро талаб қилмоқда. Айни дамда ҳужумчи билан Лондоннинг бошқа бир клуби “Челси” жиддий қизиб қолган. Лемпарднинг ўзи футболчини сотиб олишни раҳбариятдан илтимос қилган.

Заҳанинг “Кристал Пелас” билан амалдаги шартномаси 2023-йилга қадар мўлжалланган бўлсада, футболчи тезроқ жамоасини алмаштириш учун кичикроқ маош олишга ҳам қарши эмас.

Eрлинг Ҳоланд трансфери ойдинлашмоқда

Норвегеялик ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд борасидаги миш-мишлар тобора кўпайиб бораётганидан хабарингиз бор. Бугун тонгда унинг траснфери борасидаги янги маълумотлар ошкор қилинди.

“The Sun” нашри тарқатган хабарларга кўра, «Ред Булл Зальцбург» ўз ҳужумчисини 90 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Бундан ташқари, клуб ҳужумчини ким ҳарид қилишидан қатъий назар, уни мавсум сўнггига қадар ўз жамоасида ижара асосида олиб қолишни режалаштирмоқда. Агарда, бу шартларга рози бўлувчи жамоа топилмаса, «Ред Булл Зальцбург» ҳужумчини сотмоқчи эмас.

Манбанинг хабар беришича, айни дамда ҳужумчи учун курашда “Манчестер Юнайтед” яққол фоворит бўлиб турибди. “Қизил иблислар” устози Оле Гуннар Сулшер футболчи билан учрашиб, уни ўз жамоасига таклиф қилишга ҳам улгурди.

Ибраҳимович сериали давом этади

Шветсиялик ҳужумчи Златан Ибраҳимовичнинг тез орада “Милан” сафида кўриниш бериши ҳақидаги маълумотлар билан таништириб ўтган эдик. Бугун “Wеб Tutto Mercato Web” машри футболчига оид янги трансфер маълумотлари билан ўртоқлашди.

Унга кўра, Ибра яна АПЛга қайтиши мумкин экан. Унинг янги жамоаси бўлиши кутилаётган “Eвертон” ва футболчининг агенти ўртасида қизғин музокаралар кетмоқда. Шведнинг ўзи бу ҳақида маълумот бермаган бўлсада, унинг агентини Ливерпул шаҳрида кўришган.

Eслатиб ўтамиз, Златан ва «Лос-Анджелес Гэлакси» ўртасида тузилган шартнома декабр сўнггида ўз якунига етади ва Ибраҳимович эркин агентга айланади.

Лерой Сане ортга қайтмоқчи

Айни дамда жароҳатидан фориғ бўлиш билан банд бўлаётган Лерой Саненинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

“Bild” нашри тарқатган хабарларга кўра, Сане “Манчестер Сити” раҳбарларидан қишки трансфер чоғида ўзини “Бавария”га қўйиб юборишларини сўраган. Айни дамда машғулотларга қайтган футболчи ўзини яҳш ҳис қилаётган бўлсада, Гвардиола унинг спорт формасидан қониқмаяпти. Шу сабабли, Сане ўйинлар чоғида қайдномадан ҳам жой олишни уддалай олмаяпти.

Унинг агенти берган маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” Саненинг трансфер қийматини пасайтиса, “Бавария” унинг трансферига яна қайтишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Мюнҳен клуби Санени ижарага олиш вариянтини ҳам кўриб чиқмоқда.

Eслатиб ўтамиз, ўтган ёзда “Бавария” Сане борасида “Манчестер Сити”га бир нечта таклиф юборган, “Сити” эса, футболчи учун 127 миллион евро талаб қилган эди. Оқибатда, тежамкор “Бавария” Сане трансферидан воз кечишган мажбур бўлгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас.

“Милан” “Барселона” ҳимоячисини қўлга киритмоқчи

Италиялик тақниқли жоурналист Джанлуки Ди Марцио хабар беришича, “Милан” қишки трансферлар чоғида “Барселона” жамаоси ҳимоячиси Тодибо билан жиддий қизиб қолган. “Барселона” тарбияланувчиси саналмуш 19 ёшлик футболчи клуб академиясидаги еткачи кадрлардан бири сифатида эътироф этилаётган эди. Манба берган маълумотларга қараганда, “Милан” футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. “Барселона” эса, келажакда қайтариб сотиб олиш шарти билангина ҳимоячини қўйин юбормоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” уни 25 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Икки клуб ўртасидаги музокаралар трансфер ойнаси очилгунига қадар якунланиш кутилмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:36, 18.12.2019. Ўқилди: 16691 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик