«Ливерпуль» мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича «Челси» билан тенглашиб олди
«Ливерпуль» клуби Англия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Вулверхэмптон»га қарши ўйинда ғалаба қозонди (2:1).
Шу тариқа, мерсисайдликлар АПЛдаги мағлубиятсиз ўйинлар сонини 40тага етказишди. Натижада улар бу кўрсаткич бўйича «Челси» билан тенглашиб олишди. Лондонликлар 2004–2005 йилларда кетма-кет 40та ўйинда ютқазишмаган эди.
Англия чемпионати тарихида мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича «Арсенал» клуби етакчи ҳисобланади. "Канонирлар" 2003-2004 йилларда 49та ўйинда мағлубият нималигини билишмаган. Бу борадан иккинчи ўрин «Ноттингем Форест»га тегишли (42та ўйин, 1977-1978).
«Ливерпуль» ушбу мавсумда 67 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Жамоа битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда 2-ўриндаги «Манчестер Сити»дан 16 очко олдинда бормоқда.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 11:11, 24.01.2020. Ўқилди: 6240 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар