Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:30 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жавлон Иброҳимов: «Навбаҳор»га совринларни ютиш учун келдим»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тажрибали ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолади. Шундан сўнг, ундан у клуб расмий веб-сайти учун қисқача интервью берди.

— Жавлон, “Навбаҳор”га хуш келибсиз! Сизни жамоага ким таклиф қилди?
— “Навбаҳор” клуби вице-президенти Ойбек Арифович Саматов менга таклиф билан чиқдилар. Улар билан суҳбатлашганимда, жамоанинг олдига янги мавсумда юксак мақсадлар қўйилаётганлигини таъкидладилар.

Наманганга келганимдан сўнг, Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов билан кўришиб, суҳбатлашдим. Улар ҳам бу йил “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун кураш олиб бориши, шу мақсадда таркиб кучайтирилаётганлигини айтишди.

Вилоят ва клуб раҳбарлари томонидан жамоага катта эътибор қаратилаётганлиги, мақсад улканлигини инобатга олган ҳолда, “Навбаҳор” билан шартнома имзолашга қарор қилдим.

Худо хоҳласа, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг ғалабаларига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман.

— Жамоанинг Туркиядаги йиғинига қачон қўшиласиз?
— “Навбаҳор”нинг Туркиядаги йиғинига эртага қўшиламан. Эртага эрта тонгда Туркияга самолётда парвоз қиламан.

— Футболга қай тарзда кириб келгансиз?
— Футболчи бўлишимда дадам ва тўнғич акамнинг ҳиссалари катта. Улар менинг футболга қизиқишимни кўриб, қўллаб-қувватлашган.

Шу даражага етишимда уларнинг уларнинг улкан меҳнатлари самараси ётибди. Фурсатдан фойданиб, отам ҳамда акамга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Футболдаги илк сабоқларни эса “Чиғатой” футбол мактабида олганман.

— Таъкидлаганингиздек, “Навбаҳор”нинг олдига бу йилги чемпионатда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилмоқда ва таркиб ҳам шунга яраша кучайтирилмоқда. “Бунёдкор” сафида кўплаб ютуқларга эришгансиз ҳамда совринларни ютиш борасида анча тажрибалисиз. Янги жамоангизда ушбу тажрибангиз асқотса керак?
— Бўлмасам-чи! Ўзингизга маълум, футболчилик фаолиятимнинг кўп қисми “Бунёдкор”да ўтган. Мазкур клуб таркибида кўплаб ютуқларга эришганман, жумладан, Ўзбекистон чемпиони ва вице-чемпиони бўлганман, Ўзбекистон кубоги ҳамда суперкубогини қўлга киритганман, шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаганман.

“Навбаҳор”га ҳам ушбу ниятда, яъни совринларни ютиш учун келдим. “Бунёдкор”даги ютуқларни “Навбаҳор”да ҳам такрорлаш ниятидаман. Буни амалга ошириш учун барча жамоадошларим билан бир ёқадан бош чиқариб, бир тан, бир жон бўлиб, чемпионликни қўлга киритиш учун кураш олиб борамиз.

— Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
— Наманган футболсеварлар вилояти ва бу ерда миллионлар ўйинига қизиқиш кучлилигини жуда яхши биламан.

“Навбаҳор” мухлисларидан жамоамизни янги мавсумда ҳам муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Биз эса уларнинг ишончларини оқлаш, қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.       

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:46, 28.01.2020. Ўқилди: 2750 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик