Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Обид Жўрабоев: «Фаолиятимни «Навбаҳор»да якунламоқчиман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўтган йилги таркиб ўзагини деярли сақлаб қолди. Жумладан, тажрибали ҳимоячи Обид Жўрабоев янги мавсумда ҳам “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади. Хабарингиз бор, наманганликлар айни пайтда ўз ўқув-машғулот йиғинларини Туркияда ўтказишмоқда. Мазкур сафар олдидан Обид Жўрабоев билан суҳбат уюштириб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

Қуйида тажрибали ҳимоячининг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Навбаҳор”нинг мақсади, ўз ўйини, Туркиядаги йиғин борасида  

- Янги мавсумда жамоамизнинг олдига юксак мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилмоқда. Буни амалга ошириш учун бу йил ўтган мавсумдагидан кўра, яхшироқ тўп суриб, майдонда бор имкониятимни ишга соламан.

Фурсатдан фойдаланиб, менга янги мавсумда ҳам имконият беришга қарор қилиб, жамоада олиб қолган клуб раҳбарияти, жумладан, Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, “Навбаҳор” клуби вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, жамоа бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскисга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Таъкидлаганимдек, бу йил уларнинг ишончларини оқлашга интиламан.

Ўтган мавсумда майдонда “иккинчи ёшлигим”ни бошдан кечирдим. Бунда мураббийлар штаби вакиллари, шу жумладан, Андрей Канчельскиснинг ҳиссаси катта бўлди. У менга ишонч билдирди, имконият берди, машғулотларда астойдил ишлашимни уқтирди. Бу эса якунда ўз самарасини бериб, ўтган мавсумда спорт формамни тиклаб, ажойиб ўйин намойиш этишга муваффақ бўлдим.

Туркияда табиий чимли майдонларда машғулотлар олиб бориб, кучли спарринг-рақибларга қарши майдонга тушамиз. Бу эса янги мавсумда албатта, ўз самарасини беради, деган умиддаман.    

Устозлари ва Канчельскис тўғрисида

- Футболчилик фаолиятим давомида кўплаб мураббийларнинг машғулотларида қатнашганман ҳамда бошқарувида ўйнаганман.

Албатта, ҳар бир мураббийнинг ўз ўйин услуби бўлади ва улардан нимадир ўргандим. Ўтган мавсумда россиялик мутахассис Андрей Канчельскиснинг қўл остида тўп суриб, машғулотларида астойдил шуғулландим.

Андрей Антанасович менга ўз устимда кўпроқ ишлашим лозимлиги, шунда майдонга туширишини таъкидлади. Унинг айтганларига амал қилиб, ўтган мавсумда ўз спорт формамни тиклашга муваффақ бўлдим.   

Канчельскис машғулотларни европача услубда олиб боради. Андрей Антанасович футболчилик даврида кўплаб машҳур мутахассислар, шу жумладан, Валерий Лобановский ва сэр Алекс Фергюсондан кўп нарсани ўрганган ҳамда ушбу сабоқларни биз – футболчиларга сингдиришга ҳаракат қилмоқда. Биз эса буни янги мавсум давомидаги ўйинларда қўллашга ҳаракат қиламиз.   

Ҳавас қилган футболчилари, жамоа таркиби тўғрисида

- Болалигимда ҳимоячи бўлганлигим учун Даврон Файзиев ва Бахтиёр Ашурматовларнинг ўйинларига ҳавас қилардим. Улар ўз пайтида Ўзбекистоннинг энг кучли ҳимоячилари бўлишган.

Айни пайтда ўтган йилги таркиб ўзаги сақлаб қолинди. Шунингдек, таркибга анча маҳоратли футболчилар қўшилишди. Улар билан Худо хоҳласа, ўз олдимизга қўйилган мақсадга етамиз, деб ўйлайман. Асосийси, ният яхши бўлса бўлгани. Шунда ўз мақсадингизга етасиз. Ахир, айтишадику, сендан ҳаракат, мендан баракат, деб.  

Албатта, жамоа етакчиси сифатида ёш футболчиларга ўз маслаҳатимни бераман. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, бир мақсад йўлида бирлашамиз ва мухлисларга қувонч улашамиз, деган ниятдаман.

Футболчилик фаолиятимни “Навбаҳор”да якунлашни ният қилганман.

Мухлислардан эса жамоамизни янги мавсумда ҳам муносиб қўллаб – қувватлашларини тилайман. Бу бизга қўшимча куч-қувват ва руҳ беради.

Бахтимизга барча ишқибозлар доимо соғ-саломат бўлишсин ҳамда “Навбаҳор”ни қўллашдан чарчашмасин.          

Маълумот учун
Обид Жўрабоев – 1986 йил, 17 февралда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида туғилган.
Футбол билан 10 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи – Комилжон Абдубоев.
Намангандаги 15-сонли футбол мактаб-интернатини тамомлаган.
Амплуаси – ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: “Хоразм” (Урганч, 2010 йилнинг 1-давраси), “Локомотив” (Тошкент, 2010 йилнинг 2-давраси), “Қизилқум” (Навоий, 2011 йил), “Шўртан” (Ғузор, 2012 – 2013 йилнинг 1-давраси, 2017 йил),  “Олмалиқ” (Олмалиқ, 2013 йилнинг 2-давраси, 2014 йил, 2015 йилнинг 2-давраси), “Бунёдкор” (Тошкент, 2015 йилнинг 1-давраси), “Навбаҳор” (Наманган, 2016 йилнинг 1-давраси), “Андижон” (Андижон, 2016 йилнинг 2-давраси), “Истиқлол” (Фарғона, 2018 йил).
2019 йилдан яна “Навбаҳор”да.
Уйланган, Бунёдбек ва Ҳаётбек исмли ўғиллари бор.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 12:37, 04.02.2020. Ўқилди: 2318 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик