Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Ливерпуль” бу мавсумда қандай рекордларни ўрнатишга яқин турибди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси чемпионлик учун дадил одимлаётганидан хабарингиз бор. Клопп шогирдлари ушбу мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказишмоқда. Барча Юрген Клопп шогирдларида “Арсенал” амалга оширган мағлубиятсиз серияни қайта намойиш этишни кутмоқда. Ҳозирча бу рекорд ҳақида сўзлашга анча эрта. Келинг, айни дамда “Ливерпуль” ўрнатишга яқин турган рекордлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Мавсум давомида энг кам гол ўтказиб юборган жамоа

Бу борадаги рекорд Лондоннинг “Челси” жамоасига тегишли. “Аристократлар” Жозе Моуриньо  илк чемпионликни қўлга киритган йили  мавсум давомида атиги 15 та гол ўтказиб юборган. Бу АПЛдаги мутлоқ рекордлардан бири. “Ливерпуль” айни дамда ўз дарвозасидан 15 та гол олиб чиқиб бўлди. Шундай бўлсада, қолган 13 та тур давомида гол ўтказиб юборилмаса, жамоа АПЛ тарихига ўз номини ёздириб қўйиш имконига эга.

Энг узун ғалабали серия

2017/18-йилги мавсумда “Манчестер Сити” АПЛ тарихидаги энг узун ғалабали серияни амалга оширгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Пеп Гвардиола шогирдлари кетма-кет 18 та ўйинда ғалаба қозонишни уддалаган мавсум “шахарликлар”нинг чемпионлиги билан якунланган эди. Айни дамда “Ливерпуль” ҳисобида 16 та кетма-кет қўлга киритилган ғалаба мавжуд. Қайтариб бўлмасдек туюлган рекордни янгилаш учун Клопп шогирдларида олдиндаги 3 та турда (“Норвич”, “Вест Ҳем”, “Уотфурд”) ғалаба қозонишлари талаб этилади.

Энг кўп ассистни амалга оширган футболчи

Бу борадаги рекорд деярли 20 йилдан бери Тиери Анрига тегишли бўлиб турибди. Франциялик футболчи 2002/03-йилги мавсумда 20 та ассистни амалга оширишни уддалаганида, бу кўрсатгични бошқа футболчи янгилаши иложсиздек туюлган эди. Айни дамда  Тренд Александер Арнолд ҳисобида 10 та голли узатма мавжуд. У афсонавий Анри амалга оширган ишни қайталиши учун қолган турлар давомида яна 10 та узатмага муаллифлик қилиши шарт.

АПЛ тарихидаги энг кўп очко тўплаган жамоа

Сўнгги йилларда “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” қарама-қаршилиги “ел-классико” даражасига чиқиб олгани рост. Гвардиола ва Клопп ўртасидаги тактик курашлар ҳафта давомида турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. АПЛ тарихида энг кўп очко жамғарган жамоа “Манчестер Сити” саналади. “Шахарликлар” бундан 2 йил илгари чемпионликни 100 очко билан қўлга киритишган эди. Айни дамда, Юрген Клопп шогирдларида бу рекордни азалий рақибдан тортиб олиш имконияти мавжуд. График бўйича “Ливерпуль” барча ўйинларни ғалаба билан якунлаши ҳам шарт эмас. Умумий қилиб айтганда, Клопп Гвардиоланинг энг машхур рекордларидан бирини ўзлаштириб олиш учун қулай имкониятга эга.

Энг эрта чемпионлик

Шу кунга қадар бирорта АПЛ клуби “Манчестер Юнайтед” сингари эрта чемпионликни нишонлай олмаганидан хабарингиз бўлмаса керак. “Қизил иблислар” 2000/01-йилги мавсумда ўзига ҳос рекорд ўрнатишга муваффақ бўлишган эди. Гвардиола жамоаси 100 очко тўплаган мавсумда ҳам “қизил иблислар”дан аввалроқ чемпионликни нишонлай олмагани эътиборга молик. Янги асрнинг илк чемпионлигини “Манчестер Юнайтед” 14-апрел санасида расмийлаштирган эди. Айни дамда “Ливерпуль” 19 йиллик рекордни янгилашга жуда яқин турибди. Ҳисоб-китобларга қараганда, Клопп шогирдлари 4 апрел санасидаёқ (“Манчестер Сити”га қарши учрашувда) расман АПЛ чемпионлигини қўлга киритишлари мумкин. Агар, “Сити” очколарни бой бериб қарашиб юборса, бу рекорд март ойидаёқ “Ливерпуль” ҳисобига ёзилиши ҳеч гап эмас.

АПЛ чемпионлигини қўлга киритган биринчи немис мураббийи

Энг қизиғИ шундаки, шу кунга қадар бирорта германиялик мураббий АПЛ бош совринини боши узра кўтармаган. Шунингдек, бирорта немис мутахасси Англиядаги ички биринчиликларнинг бирорта совринни ҳам қўлга киритмаган. Қизиқарли статистика. Сўнгги 30 йил давомида Англияда атиги 4 та немис мутахассиси ишлаган холос. Агарда, Юрген Клопп “Ливерпуль” билан АПЛ чемпионлигини қўлга киритса, Англиядаги ички совринни ютиб олган  биринчи немис мутахассиси сифатида мутлоқ рекорд ўрнатиши мумкин.

Шунингдек, Салаҳ (Миср), Мане (Сенегал), Кейта (Гвинея) ўз юртида АПЛ ғолиблигини қўлга киритган биринчи футболчи бўлиши мумкин.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:19, 07.02.2020. Ўқилди: 5643 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.