Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Суперлига. «Нефтчи» бир киши кам бўлиб қолган «Қўқон-1912»ни аяб ўтирмади [0]

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [0]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [0]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [0]

Чемпионлар лигаси ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига икки нафар француз даъвогар [0]

Суперлига. «Қизилқум» — «Хоразм» - 0:0 (видеошарҳ) [0]

Альварес Чемпионлар лигасида 25 та голга энг тез эришиш бўйича Мессини ортда қолдирди [0]

Симеоне «Атлетико» — «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар ҳақида фикр билдирди [0]

Михаил Мудрикнинг допинг иши спорт арбитраж судига етиб борди [0]

Zo'r TV телеканали 30-апрель куни Европа лигасининг ярим финал ўйинини жонли трансляция қилади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Навбат сенга, "Ливерпуль"! АПЛда осонлик билан чемпион бўлганлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Куни кеча “Ливерпул” АПЛ доирасида кечган учрашувда “Норвич”ни мағлуб этди ва чемпионлик учун яна бир қадам ташлади. Энди Клопп шогирдлари яна 5 ёки 6 та турда ғалаба қозонишса бўлгани. Хўш, АПЛ тарихида қайси жамоалар рақибларидан бир бош баланд ўйин ўтказиб чемпионликка эришган? Бугун ушбу саволга қисқача жавоб бериб ўтамиз.

«Престон Норт Энд» 1888/89

Барчаси илк бор ташкиллаштрилган Англия премиер лигасидан бошланган. Ўша мавсумда маҳаллий «Престон Норт Энд» клуби чемпионат ўйинларини мағлубиятсиз якунлайди. Бу чемпионликнинг Англия футболида тутган ўрни жуда салмоқли. Сабаби, клуб раҳбари Уилям Саддел биринчи бўлиб ўз футболчиарига маош тўлаган рахбарга айланган эди. Айнан Садделнинг футболчилар учун катта моаш тўлагани якунда ўз сўзини айтмай қолмади. 18 та ғалаба, 4 та дурнаг. Тўплар нисбати 74:15. Мавсумни мағлубиятсиз якунлаган “Престон” якунда илк АПЛ ғолиблигини қўлга киритишга муваффақ бўлади. Эътиборлиси шундаки, келаси мавсумлардан бошлаб деярли барча АПЛ клублари ўз футболчиларига маош тўлашни бошлашади. Пуллар майдонда қандай эффект бериши 1889-йилнинг ўзидаёқ инглизлар тушуниб етишган бўлса, ажаб эмас.

«Тоттенхэм» 1960/61

“Шпорлар” шу кунга қадар атиги икки бор чемпионликни қўлга киритишган бўлсада, бу чемпионликлар мақтанса арзигуллик воқеяларга бўй. Маслалан, клуб ўз тарихида илк бор АПЛ бош совринини қўлга киритган йили (1960/61) кетма-кет 15 та учрашувда ғолиб чиқишга муваффақ бўлади. Бундан ташқари, Бил Никелсон шогирдлари тўплар нисбати бўйича қолган раиқбларини жуда катта фарқ билан ортда қолдиришади. 21 та учрашувда 115 та гол киритган “Тоттенҳем” Англияда мутлоқ тенгсиз эканлигини расман исботлаб қўяди. Ўша йили клуб шунингдек “Англия лига кубоги”да ҳам зафар қучади ва 19 асрда илк олтин дублни амалга ошириган клубга айланади.

«Эвертон» 1969/70

Ўша йили “ирислар”нинг чемпион бўлишига ҳеч ким ишонмаган бўлса, ажаб эмас. Сабаби, чемпионлик учун курашда Дон Ревининг “Лидс” клубига тенг келадиган рақиб йўқдек эди гўйо. Қизиғишундаки, “Эвертон” 1969/70-йилги мавсумда иккинчи ўриндаги “Лидс”дан 17 очко илгарилаб кетади.

Бу чемпионлик бутун Британияда катта шов-шув кўтаради. Ушбу чемпионликнинг энг ёдда қоларли томонида шундаки, “Эвертон” чемпионликни азалий рақиб “Ливерпул” устиданқозонилган ғалаба билан қўлга киритадива айнан “Энфилд”да нишонлайди.

«Ноттингем Форест» 1977/78

Клуб тарихидаги илк чемпионликни мухлислари ҳали-ҳамон эслашади. Ўша йиллари “Ливерпул” бутун Европада ўз ҳукмронлигини ўрнатган, Англияда эса унга тенг келадиган жамоа қолмагандек ҳис уйғотар эди. Ана шундай имконсиз вазиятда Брайн Клайф ноттинегемликлари чемпионлик сари одимлашига кўмаклашиб юборади.

Боб Пейлсининг “дахшатли” “Ливерпул” жамоаси қанчалар қудратли бўлмасин, чемпионликни «Ноттингем Форест»дан тортиб олишни уддалай олмайди. Ўша йили жамоа мавсум давомида ўтказилган 42 та ўйиннинг атиги 3 тасидагина мағлуб бўлади. Таркибида бирорта юлдуз йўқ бўлган жамоа учун бу шунчаки фантастик натижа!

«Манчестер Юнайтед» 1999/2000

“Қизил иблислар” Сер Алекс Фергуссон қўл остида бир неча бор чемпионликни қўлга киритишган. Шунга қарамай, клуб тарихидаги энг ёриқн чемпионликлардан бири 1999/2000-йилги мавсумда қўлга киритилган десак, адашмаган бўламиз.

“Манчестер Юнайтед” ўтган мавсумдаги требл чоғида “Арсенал”ни атиги 1 очкога ортда қолдирган бўлса, 1999/2000-йилги мавсумда бу фарқ 18 очкони ташкил этади. Бугндан ташқари, жамоа “кононирлар” билан ўзаро ўйинларда ҳам бир бош баланд кўринади ва АПЛнинг сўнгги 10 та турида ғалаба қозониб мутлоқ гегемон ким эканлигини барчага эсалтиб қўяди.

«Арсенал» 2003/04

Англияда мавсумни мағлубиятсиз тугатган иккинчи жамоа сифатида тарихда қолган “Арсенал” жамоаси ҳақидаги маълумотлардан хабарингиз бор. Анрининг 30 та голи, ўтказиб юборилган атиги 26 та гол ватаъқибчилардан 2 хонали сон фарқи билан қўлга киритилган чемпионлик. Сўнгги 15 йил давомида бу рекордни қайталашнинг иложи йўқдек туюлган эди, бироқ “Ливерпул”да тарих яратиш имконияти мавжуд. Улар бу ишни уддалай олармикан?

«Челси» 2004/05

“Челси” тепасига ўша пайтлардаги энг кучли мутахассис – Жозе Моурино келгач, “аристократлар” ярим асрдан бери амалга ошира олмаган ишни уддлашади.

АПЛдаги илк мавсумида Жозе “Челси”ни шу қадар яхши бошқаради-ки, финишда клуб “Арсенал”ни 12, “Манчестер Юнайтед”ни 18 очкога ортда қолдиради. Жамоа мавсум давомида атиги бор бор мағлуб бўлади ва ўз даровзасидан 15(!) тагина гол олиб чиқади. Ҳа айтганча, АПЛ тарихида энг кам гол ўтазиб чемпионликни қўлга киритган жамоа номи ҳали бери ўзгармай келмоқда.

«МанчестерСити» 2017/18

АПЛ тарихида илк бор 100 очко тўплаган Гвардиола жамоасини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Ўша йили “шахарликлар” шу қадар кўп рекордларни ўрнатишган-ки, уларни йўққа чиқариш учун айни дамдаги “Ливерпул” ҳаманча тер тўкишига тўғри келади. Британияда “феноменал чемпионлик” деб эсланадиган ғолибликни “Ливерпул” такрорлай оладими? Барчасини вақт кўрсатади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:19, 16.02.2020. Ўқилди: 14041 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик