Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      •   Динамо
      • 0:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      •   Андижон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 7 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо - Локомотив
7-тур Андижон - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Катта болакай» — Ҳоланд ҳақида қисқача...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

— Унинг отаси ва болалиги;

— Футбол, гандбол ва енгил атлетика;

— Қизлар билан машғулот, вазн ҳамда бўйдаги ўзгаришлар;

— Дунёни ўзига қаратаётган болакай.  

Эрлинг Ҳоланд асримизнинг аввалида Англияда туғилди. Унинг отаси ўша вақтларда "Лидс" таркибида ҳаракат қиларди. Умуман, Алфь-Инг Холанд ҳаётини инглиз футболига бағишлаган одам бўлиб, фаолиятининг якунида "Манчестер Сити" клубида ўйнашга ҳам улгурган. Аммо, катта Холанд ўзи истагандан кўра анча эрта футболни тарк этишига тўғри келди. Айни дамда у ўғли Эрлингни ўзи истагандан кўра эрта футболга ошно қила бошлади. Барчаси яхшиликка, деб шуни айтсалар керак.

Брюне — аҳолиси 12 000 киши атрофида бўлган Норвегиядаги шаҳарча. Ҳоландлар оиласи Британия сафаридан сўнг ўзларига қадрдон Брюнега қайтди. Эрлинг айни номдаги клуб мактабига қатнай бошлади. Қачонлардир бу ерда отаси ҳам тўпнинг ортидан югуриб юрганини у яхши биларди.

"Брюне" мактабида қизиқ метод бор. Улар болаларни истеъдодига қараб саралаб машғулот олиб боришмайди. Бир гуруҳдаги барча 40 нафар бола то ўсмирлик ёшигача бирга машғулот ўтайди. 10 йил давомида доим бир вақтда машқларга киришади. Қизиқ! Тўғри ўйинларда таркиб шаклланади, аммо, барчага бирдек ёндошув бор. Кичик Ҳоланд бу ерда футболдан ташқари гандбол ва енгил атлетика билан ҳам шуғулланди. Бу эса ҳозир биз унинг ўйинида кўраётган ҳислатларимиз шаклланишига сабаб бўлди. Ўта эпчил ва тезкор! Эрлинг 16 ёшгача қатнашган машғулотларда қиз болалар ҳам бор эди. Шу қадар содда ва айни вақтда ғалати методи бор эди "Брюне" футбол мактабининг.

Ҳозир 1 метр 95 сантиметр бўйга эга бўлган Ҳоланд 14 ёшида тенгқурлари ичидаги энг миттивойи эди. Бироқ кейинги йиллар барчаси тез ўзгарди. У ҳар ой 1 сантиметрга ўса бошлади. Мураббийлар бундай вақтда унинг юкламаларини камайтиришга қарор қилишди. Бошқа болалар 15 дақиқа бирор машқ билан шуғулланса, Ҳоландга 5 дақиқа беришарди. 17 ёшида у "Мольде" сафига ўтди.  Клубни бугун "МЮ" устози бўлган Оле Гуннар Сульшер бошқарди. Норвегия футболи юлдузи Ҳоландни илк бор кўрганди унинг бўйига нисбатан вазни анча паст эканини пайқади ва унинг тушлигини уч ҳиссага оширди. Кейинчалик "ҳа, сен яхшигина вазн олдинг. Аммо, бу шунчаки ёғлар эмас. Бу — мушаклар", — деб уни спорт залга кузатиб қўярди Оле.

Қаҳрамонимиз "Мольде"даги ўйинлари билан "Ред Булл Залцбург" эътиборига тушиб Австрияга кўчиб ўтиши биланоқ клубда ўз ўрнига эга бўлди. Хет-триклар ишқибози бўлган Ҳоланд ЧЛдаги дебют ўйинида "Генк" дарвозасини 3 маротаба ишғол қилди. Илк ўйинида бу ишни қилолганлар сони турнир тарихида 10 нафарга етмаслиги алоҳида мавзу. Гуруҳ босқичида 8 та гол муаллифига айланган "катта болакай" куни кеча плей-оффда ҳам яна икки голни ҳисобига қўшиб қўйди. Фақат энди унинг клуби бошқа — "Боруссия Д".

Умуман оладиган бўлсак, бу мавсумда у барча турнирларда 28 та ўйинда 39 та гол урди! 19 ёшли футболчи учун даҳшатли кўрсаткич эмасми?!

Энг қизиғи ҳали олдинда! У ва унинг ўзидан қолишмайдиган жамоадошлари (Санчо, Ҳакимий, Азар, Ройс ва бошқалар) миллиардлар сарфланган "ПСЖ"ни турнирда чиқариб юбориши мумкин.

Бунга 12 март куни Парижда ойдинлик киритамиз. Албатта, бирга! UzReport TV ва Futbol TV хизматингизда бўлади!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/o_tolipov
Киритилди: 19:36, 19.02.2020. Ўқилди: 4094 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик