Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Брэйтуэйтга ҳайрон бўляпсизми? Унда “Барса”нинг ғалати трансферлари билан танишинг

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz “Барселона” тарихидаги энг “ғалати” трансферлар билан қисқача таништириб ўтади.

Сўнгги кунларда “Барселона” томонидан (мажбуран) сотиб олинган Брэйтуэйт кўплаб мунозараларга сабаб бўлмоқда. Хўш, шу кунга қадар “Барса” ҳеч қачон бундай трансферларга қўл урмаганми?

Кристоф Дюгарри

Европа ва Жаҳон чемпиони сифатида хотираларимда қолган француз ҳам “Барселона” жамоаси сафида тўп сурганини кўпчилик унутиб ҳам юборган бўлса, ажаб эмас. 1997-йилда “Милан”дан Каталонияга кўчиб ўтган футболчи жамоа сафида атиги ярим мавсум тўп сурган бўлсада, 13 та учрашувда майдонга тушди ва бирорта фойдали ҳаракат намойиш эта олмади. Қайсидир маънода унинг вазиятини тушуниш мумкин. У “Барселона”га ўтган чоғлари клуб ҳужумида Ривалдо, Сонни Андерсон ва Жованнидан иборат бразилияликлар тўп сурар эди. Француз қанчалар истамасин, жамоа ҳужумчилари билан чиқишиб кета олмади. Ярим мавсумдан сўнг, биринчи имкон бўлиши билан жамоани тарк этди.

Сайид Унсал



Бу умуман ўзгача тарих. Сиз Сайид Жам Унсал исмли “Барселона” футболчиси ҳақида эшитганмисиз? Энг қизиғи шундаки, “Барселона”га ўтгунга қадар, ҳужумчи Жанубий Корея чемпионатида жуда омадсиз мавсум ўтказган ва тез орада Туркиянинг камтарин жамоаларидан бирида кўриниш бериши керак эди (12 та учрашув 1 та гол). 1998-йилги мавсумолди машғулотларида чоғида “Барселона” Сайид Унсалнинг жамоага келиб қўшилгани ҳақида расмий маълумот тарқатади. Афсуски, Унсалнинг парвози узоққа чўзилмайди. Каталонияликлар у билан июль ойида шартнома тузган бўлса-да, августда эркин агент сифатида “Трабзонспор”га қўйиб юборишади. Шунга қарамай, ҳужумчи “кўк-анорранглилар” сафида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга муваффақ бўлади.

Альфонсо Перес

2000-йилда Каталония клуби томонидан 16,5 миллион евро эвазига сотиб олинган Алфонсо Пересни ёши катта мухлислар ҳам эслашлари мушкул. Сабаби, ҳужумчи клубга ҳеч қандай наф келтирмаган. Ўз даври учун фантастик сумма эвазига келган ҳужумчи жамоа сафида бир ярим мавсум ҳаракат қилган бўлсада, атиги 5 та гол (голларнинг 3 таси кубок учрашувларида) киритган холос.

Макси Лопес

Ванда Наранинг собиқ турмуш ўртоғи сифатида ном қозонган Максини Европага 2005-йилда “Барселона” олиб келгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Жамоанинг иккинчи ҳужумчиси бўлиши тахмин қилинган Лопес Каталонияда бир ярим мавсум ҳаракат қилган бўлсада, атиги 2 бор гол киритди, холос. Хенрик Ларссон жароҳатидан фориғ бўлгач, “Барселона” аргентиналик ҳужумчига чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди.

Кейррисон

“Барселона” 2009-йилда бразилиялик иқтидор учун 14 миллион евро сарф этган бўлса-да, ҳужумчи клуб сафида бирорта ўйин ўтказмаган. Шунақаси ҳам бўладими дейсизми? Эътибор қаратинг, Каталония клуби футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва уни ижарага беришни бошлайди. Қаҳрамонимиз 5 йил давомида турли жамоалар («Бенфика», «Фиорентина», «Сантос», «Крузейро» ва «Коритиба») сафида ҳаракат қилган бўлса-да, йилдан-йилга ўйинини йўқотиб борди. Оқибатда, клуб Кейррисон билан шартномани узайтиришдан бош тортди ва 14 миллион евро ҳавога учиб кетди.

Кевин-Принс Боатенг

Ўтган қишда “Барселона” яна бир ўзгача услубдаги трансферга қўл урди. Ёдингизда бўлса, клуб жароҳат олган Суареснинг ўрнини ганалик ярим ҳимоячи Кевин-Принс Боатенг билан тўлдирмоқчи бўлган эди. Оқибатда бу трансфердан фақат Боатенг фойда кўрди, холос.

Орадан бир йил ўтиб каталонияликлар яна бир ноодатий трансферга қўл уришди. Шу кунга қадар деярли ҳеч кимга таниш бўлмаган даниялик ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт трансфери учун “Леганес”нинг ҳисоб-рақамига 20 миллион евро тўлаб берилди. Қанчалар “ғалати” туюлмасин, клуб даниялик ҳужумчига қадар изоҳсиз трансферларни амалга оширган. Брэйтуэйт шунчаки “ғалати” трансферларнинг мантиқий давоми холос.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:48, 22.02.2020. Ўқилди: 9776 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.