Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Ўйин тугади. Ўзбекистон - Беларусь - 0:1. |
| 90+2' |
 |
Жаримадан йўлланган зарба натижасида тўп жонли девордаги футболчимизга тегиб қайтди. |
| 90+1' |
 |
Рақиблар жарима майдони чизиғи олдида жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди |
| 89' |
 |
Исмоилов сариқ карточка олди. Тактик фол орқали рақиб қарши ҳужумини тўхтатди |
| 88' |
 |
Вууууҳ! Холмуҳаммедов йўллаган зарба хавфли чиқди. Дарвозабон маҳорат билан тўпни майдондан ташқарига уриб юборди |
| 87' |
 |
Бурчак зарбаси ишладик ва уни ўйинга киритдик. Ҳимоячи қайтарган тўпни Холмуҳаммедов эгаллади ва яна рақиб дарвозасига яқинига узатди. Бу сафар Беларусь дарвозасигача 22 метрлардан жарима зарбаси ишладик |
| 84' |
 |
Беларуслик футболчи Суюнов билан яккама-якка вазиятга чиқди, Элдорни алдаб ён томонга кетди. Аммо у шерикларига аниқ узатма бера олмади. Ҳимоячиларимиз тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этишди |
| 83' |
 |
Холмуҳаммедовнинг узатмасидан кейин ҳужумчимиз рақиб жарима майдони ичида тўпни эгаллади, аммо Муртазоевга аниқ узатма бера олмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди |
| 81' |
 |
Оҳо! Холмуҳаммедов ўнг қанотдан яхши узатма берди. Ҳумоюн Муртазоев тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепишга уринди, аммо зарба аниқ чиқмади |
| 80' |
 |
Чап қанотдан етказилган узатмани яна рақиб марказий ҳимоячиси қайтарди |
| 78' |
 |
Беларусда ўзгариш бўлди |
| 77' |
 |
Футболчимиз чап қанотдан рақиб жарима майдонига узатма берди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди |
| 75' |
 |
Бурчак зарбасидан самарали фойдалана олмадик |
| 74' |
 |
Ислом Қобилов йўллаган зарба натижасида тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси тепамиз |
| 74' |
 |
Беларусь ярим ҳимоячиси Кендиш сариқ карточка олди |
| 70' |
 |
Ўзбекистонда яна бир ўзгариш рўй берди. |
| 69' |
 |
Рақиб футболчиси жарима майдонимиз атрофидан зарба берди. Ноаниқ. Негадир бизнинг ҳужумлар ҳеч қовушмаяпти |
| 67' |
 |
Беларусда иккита ўзгариш бўлди |
| 66' |
 |
Беларусь хавфли ҳужум ташкил қилди. Рақиб ҳужумчиси Нехайчик ўткир бурчак остида аниқ зарба бера олмади. Тўп юқорига кўтарилиб кетди |
| 64' |
 |
Ўзбекистон яна ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Муртазоев рақиб жарима майдони ичида тўпга ета олмади |
| 62' |
 |
Ўзбекистон таркибида яна иккита ўзгариш бўлди. |
| 61' |
 |
Олис масофадан берилган зарбани Беларусь посбони қайтарди |
| 61' |
 |
Ўзбекистонликлар ўнг қанот бўйлаб ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдонига етказилган узатмага бизникилардан ҳеч ким етиб бора олмади |
| 59' |
 |
Беларусь бурчак зарбасини амалга оширди, зарба ноаниқ бўлди |
| 58' |
 |
Драгун йўллаган зарбани Элдор Суюнов қайтарди! |
| 57' |
 |
ПЕНАЛЬТИ! Ўзбекистон дарвозасига томон |
| 55' |
 |
Ўзбекистон терма жамоаси сафида Ислом Қобилов ҳам майдонга туширилди. |
| 54' |
 |
Беларуслик 15-рақамли футболчи чап томондан жарима майдонимизга кириб бориб, зарба берди. Тўп олис устун томондан ўтиб кетди |
| 52' |
 |
Тўп назорати Беларуслар томонида |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим бошланиб кетди, давом этамиз |
| 45' |
 |
Иккинчи бўлим аввалида терма жамоамиз сафида ўзгаришлар рўй берди. Бозоров, Муртазоев ва Турғунбоевлар майдонга туширилди |
| 45' |
 |
Жамоалар майдонга қайтиб чиқишди. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида |
| 45' |
 |
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1 |
| 44' |
 |
Бобур Абдуҳолиқов қарши ҳужумга тезлик билан ўтиб борди бироқ жарима майдони яқинида тўпни олдириб қўйди |
| 35' |
 |
Айрим техник носозликларга кўра эфир узилиб қолди. Мазкур вақтда терма жамоамиз ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди |
| 18' |
 |
ВУУУУҲ! Бурчакдан узатилаган тўпни дарвозабон қайтариб юборди, қайтган тўпга футболчиларимиз зарба йўллашди, бироқ тўп ҳеч кимга тегмай майдон ташқарисига чиқиб кетди |
| 13' |
 |
Терма жамоамизнинг убрчакдан уўатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтариб юборишди |
| 9' |
 |
Бобир Абдуҳолиқов жарима майдони ичида йиқилиб, ҳакамдан пенальти сўради, бироқ бош ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди |
| 5' |
 |
Олег Зотеевнинг Абдуҳолиқовни олдинга чорлаган эди, Бобур тўпга етиб бора олмади |
| 1' |
 |
Учрашув бошланди! Ўйинни Белорусь термаси бошлаб берди |
| ' |
 |
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. |
| ' |
 |
Бироздан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Белорусь термаси ўртасидаги ўйин бошланади. Мазкур ўйинни матнли трансляция қилиб борамиз |