Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [37]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [22]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [22]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [19]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [8]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мен — Одил Аҳмедов: «Навбаҳор»гача оддий йўл

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистоннинг энг машҳур футболчиларидан бири Одил Аҳмедов ҳақида ҳикоя қилинувчи асарни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Устанинг башорати

Болалигим оддий ўтган. Оддий қишлоқда оддий оилада туғилганман. Оиламизда фақат отам ишлардилар, онам уй бекаси. Болалигида ўзбек боласи нима иш қилса, шуни қилганмиз: уззукун ялангоёқ кўча чангитиб юрардик, ёзнинг жазирамасида ошналарим билан каттаариққа чўмилгани борардик. Кимдир думалатиб келган тракторнинг катта баллонида беш-олтита бўлиб сузардик. Баллонда сузиш баъзи-баъзида курашга айланиб кетарди. Жой талашганлар бир-бирини тортқилаганича сувга қулар, яна баллонга чиқиш илинжида қолганларни ҳам ўзига қўшиб сувга ғарқ қилардир. Чала-чулпа қуриган кийимларимизни кийиб, ошна-оғайни, қариндош-уруғларнинг уйларига борардик. Шу тахлит кунни қорайтирардик.

Футбол жуда оммалашган вақтлар. Қишлоқда футболни севмаган, унга меҳр қўймаган инсон йўқ. Қизиққанлар футбол ўйнайди, ўйнай олмайдиганлар мухлислик қилади. Менда футболга меҳр беш-олти ёшларда уйғонган бўлса керак. Эсимни таниганимдан бери тўпга ошноман! Маҳалламиз адоғидаги, қачонлардир чим ётқизилган-у, аммо тақир жойга айланган ўйингоҳда футболдаги илк қадамларимни қўйганман. Болаларга қўшилиб, футбол ўйнашни бошлаганимни жуда яхши эслайман. Ўша ўйингоҳ менга жуда ҳам қадрли. Миллий терма жамоа, “Пахтакор”, “Анжи” ва “Краснодар” жамоалари таркибида кўплаб ўйингоҳларни кўрдим: “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Лужники”, учинчи Песчаной кўчасидаги ўйингоҳ , “Қозон-Арена” , “Анжи-Арена” , “AWD-Arena” , “Жассим бин Ҳамад...” Бу рўйхатни узоқ давом эттиришим мумкин. Лекин маҳалламиз адоғидаги ўша ғариб ва тақир ўйингоҳ менга бу муҳташам ўйингоҳларданда қимматли, мен доим қумсайдиган жой.

Ўша вақтда оиламиз камҳарж, фақат отам ишлайдилар. Табиийки, асосий даромадимиз дадамларнинг ойликлари. Баъзида ўзимиз ҳам пул топишга ҳаракат қилардик. Ҳовлидаги меваларни тоғорага солиб, Наманганнинг “Чорсу” бозорида сотиб келганимиз ҳали ҳам эсимда.
Наманганда футбол азалдан энг севимли спорт тури. Жуда яхши эслайман – қишлоғимиздан Наманган ва Тошкентдаги футбол мактабларида ўқийдиганлар жуда кўп эди. Ҳамма уларга ҳавас қиларди.

Дадамнинг ўзлари ҳам ашаддий футбол мухлиси, ёшликларида футбол мусобақаларида иштирок этганлар. Ҳатто йигитлик вақтларида ҳам сўроқсиз футболга кетиб қолаверганларидан опоқдадамдан сўкиш ҳам эшитган эканлар.

(давоми бор)

Бахтиёр АБДУҒАФУР.

Манба: https://t.me/baxtiyor1980
Киритилди: 08:56, 03.03.2020. Ўқилди: 9663 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.