Бугун 30 май, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Эртакка ишонувчи мураббий»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Теннис
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун 7 март ва бу сана футбол аҳлидан у қадар номларни тақдим этмади бизга. Илғаганимиз ва ёзишимиз мумкин бўлган шахс италиялик мураббий Лучано Спаллетти экан. 61 баҳорни қарши олаётган мутахассис ҳақида озгина билганларимизни баҳам кўрамиз. Зотан ўз принципига садоқатли инсонлардан нимадир ўрганиш мумкин.

Спаллетти Италия футболининг анъаналарига вафодор. Футболчилик фаолияти давомида С сериядан юқорини кўрмаган Лучано “Эмполи”га бош мураббий бўлиб, дарҳол клубни юқори дивизионга олиб чиққан. У футбол ўйнаб юрган пайти ҳам жисмоний томондан бажара олмаган ишларини топшириқ бериб амалга оширишга уринарди.  “Жуда тез қариганман” – деб эслайди ўз ёшлигини.

Спаллеттининг мураббийликда ҳам катта натижалари йўқ. “Рома”ни икки марта Италия кубоги соҳиби қилгани, чемпионатда тўрт марта маррага иккинчи бўлиб етиб келгани ва 2007 йили Суперкубокни ҳам қўлга киритгани бошқа италиялик мутахассислар олдида ўта мақтангули кўрсаткич эмас. Спаллеттига натижалари учун эмас, характери учун, футболга бўлган қарашлари, футболчиларга бўлган талабчанлиги учун ҳурмат кўрсатадилар (Россиянинг “Зенит”ида икки марта мамлакат чемпиони бўлиш бу инсон учун эслангули воқеа эмас, шу боис бунга кўп тўхталмаймиз).

Спаллетти 2006 ва 2007 йиллари Италиянинг энг яхши мураббийи бўлган. Ўша пайти унга топ-клублардан таклифлар бўлгану, “итальян футболи руҳини сингдириш мушкуллиги” боисидан бормаган. Борганида, эҳтимол, бугунги кунда бу мутахассис ҳақида Анчелотти ва Конте даражасида гапирармидик?! Демоқчиманки, аслида Спаллеттининг даражасини таниш учун натижаларга эътибор бериш у қадар тўғри эмас.

Спаллетти яқинда қизиқ воқеага аралашиб қолди. “Интер”даги жанжаллардан сўнг Икарди ва у жамоадан кетиши аниқлашгач, “нерадзурра” раҳбарлари мураббийга қаерга кетса ҳам “Милан”га бормаслиги учун яхшигина пул тўлашган. Спаллетти “Интер”нинг азалий рақиби чорласа-да, мураббийликдан четга чиқиб турди. Ҳозирда шунинг оқибатида ҳеч қаерда ишламаяпти.

Унинг қизиқ интервьюсини ўқидим. Спаллетти журналистнинг: “Сиз ўз олдингизга жиддий мақсад қўядиган одамсиз, лекин нега катта клубларда чемпионатни енга олмайсиз?” деган саволига шундай жавоб берган: “Мен Раньерининг издошиман. Бир куни “Лестер”га ўхшаган жамоани чемпион қилиб эртак ёзаман-да, хотиржам фаолиятимни якунлайман. Чунки бу каби натижа умр бўйи катта клубларда кучли футболчилар ёрдамида чемпион бўлиб юришдан кўра анчайин завқлироқ”.

Раньери йўлидан кетаётган Лучанога ким таклиф бераркан, кузатишда давом этамиз. Умид охиригача сўнмайди...

Хайрулла Ҳамидов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:28, 07.03.2020. Ўқилди: 5857 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик