Россиялик мутахассис Анатолий Бышовецнинг фикрига кўра, Россиянинг кўплаб клублари Еврокубокларда ўйнашга тайёр эмас.
«Ишонаманки, «Зенит» чемпионликни қўлга киритади. Лекин, ЕЧЛга йўлланма берадиган ўринлар учун кураш кескин кечади. Ўйлайманки, сўнгги тургача ҳеч нарса ҳал бўлмайди. Кўплаб клублар Еврокубокларда ўйнашни орзу қилишмоқда, аммо, уларнинг аксариятини шармандалик кутиб турибди. Афсуски, менинг сўзларимни кўплаб клубларимизнинг кўрсатган натижалари тасдиқлаб турибди. Бизнинг жамоалар ўзларини фақатгина ички чемпионатда кўрсата олади.
«ЦСКА» клуби авлодлар алмашинувига тайёр эмасди. Муваффақиятсизлик учун "Ҳарбийларнинг" мураббийларини ёки футболчиларини алоҳида айбламайман. Улар фақатгина бир лаҳзали натижа учун жавоб беришга қодир, ундан ортиғига тайёр эмас», — деди Анатолий Бышовец.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).