Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:0
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • 4:0
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • -:-
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • -:-
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • -:-
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • -:-
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • -:-
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • 3:1
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • 4:0
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • 0:2
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • 3:2
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 18.09.2025 18:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.09.2025 18:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.09.2025 19:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4443 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

3 мингта жароҳатни бошдан кечирган, MMA’ни ёқтирмайдиган Жеки Чан ҳақида

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жеки Чан — кунг-фу спорт турининг ёрқин вакилларидан бири. У фаолиятини Брюс Ли иштирокидаги фильмлардан бошлаган (улардан бирида афсонавий актёр Чанни майиб қилиб қўйишига оз қолганди), бироқ узоқ вақтгача танила олмади.

Унга ўзига хос услуб ва машқларни каскадёрларсиз бажара олиши ёрдам берди. Бунга қадар у фаррош, рикша (аравачи) ва ҳатто Австралиядаги қурилишда ҳам ишлашига тўғри келди.

Геншен (уни шундай чақиришар эди) Чан 1954 йилнинг 7 апрелида Гонконгда туғилади. Унинг ота-онаси Чарльз ва Лили Чан сиёсий таъқиб сабаб ўша ердан қўним топганди. Унинг отаси Гоминдан консерваторлар партияси тарафдори эди, фуқаролар уруши даврида у партиянинг жосусига айланади. Бироқ уни фош қилишади ва Чарльз ватан хоинига чиқаришади.

Гонконгда оиланинг дўст ва қариндошлари йўқ эди. Шу сабаб улар 4х8 ўлчамли кичик хонани ижага олади. Жеки туғилгач Франция элчихонасидан иш топишади. Чарльз ошпаз бўлиб ишлайди, Лили эса оқсочлик қилади. Жеки 3 ёшлигадаёқ отаси унга кунг-фуни ўргата бошлайди.

«Жуда шўх бўлганман ва йўлимда учраган нарсани синдирардим. Онам шу сабаб мени «ядро пушкаси» деб атарди. Отам эса жанг санъати менга сабр, куч ва жасорат тўплашимда ёрдам беришига ишонарди», — дея эслайди Жеки.

Болакай 5 ёшида бошланғич мактабга боради, бироқ дарсларни ўзлаштира олмаган Жеки бир йил ўтиб ҳайдалади. Отасини таъқиб қилиш яна бошланади ва оила бу сафар Австралияга кетишга мажбур бўлади. Чарльз ва Лили Жекини Гонконгда қолдиради ҳамда ўғлини ўқитиш борасида опера мактаби билан ўн йиллик шартнома имзолайди. Жеки у ерда актёрлик маҳорати, вокал, акробатика ва жанг санъатини ўрганади. Аммо энг муҳими интизом эди: шартномада ўқувчиларнинг шўхликлари қаттиққўллик билан жазоланаши борасидаги банд мавжуд эди. Болаларни қўлга таяниб машқ бажаришга мажбур қилишар, бу вақтда эса бамбук билан савалашар эди.

«Уч кун ўтиб ўқитувчи мени ёнига чақирди ва шундай деди: «Яна бир қоида билан танишиш вақтинг келди». Мен шок ҳолатига тушиб қолгандим. Ота-онам менга умуман қўл кўтармаган эди, бу ерда эса дарҳол савалаш... Бироқ бунга уларнинг ҳаққи бор эди, шартномада ҳаммаси аниқ кўрсатиб ўтилганди. Ўша вақт ҳаммаси тамом бўлди деган хаёлга келгандим», — дейди Жеки.

Чан яхшироқ ўқишни бошлади, янада кучлироқ шуғулланди ва тез орада «Етти омадли» гуруҳига қўшилди. Бу ансамбл мактабнинг энг иқтидорли болаларидан ташкил топган бўлиб, Хитой ва чет эл театрларида кезиб юрарди. Жеки у ерда Саммо Хунг ва Юен Бяо билан танишади. Кейинчалик бу учовлон кўплаб фильмларда бирга рол ижро этади. Опера туфайли Жеки бироз танилади, бунинг натижасида уни Хитой фильмларидаги оммавий саҳналарга таклиф қила бошлашади. Уларнинг энг ёрқинлари Брюс Ли ижросидаги «Ғазаб мушти» ва «Аждарнинг чиқиши» фильмлари эди.

«Ҳайратда қолгандим. Брюс Ли Хитойнинг энг машҳур юлдузи эди, ақл бовар қилмас жангчи. «Ғазаб мушти» фильмидаги сўнгги саҳналарнинг бирида Ли ойнадан сакраганимни кўриб қолди. У ёнимга келди ва шундай деди : «Вау, бу ажойиб бўлди». Бундай юлдуздан мақтов эшитиш — бундан яхшироқ яна нима бўлиши мумкин? «Аждарнинг чиқиши» фильмида эса Брюс йигирмата рақибга қарши Бо (Хитойча қурол — бамбукдан ясалган ёғоч) билан жанг қилиши керак, бу ҳам кинонинг охирги саҳнаси эди. Мен охирги эдим, Ли менга ташланди ва бир зарбада тинчитиб қўйди. Ўшанда зарба чаккамга текканди. Брюс югуриб келди, мени қучоқлаганча шундай деди: «Кечир, исминг нима», кейин эса кўп шуғулланишим кераклиги ва ўзимга ишонишим зарурлиги ҳақида маслаҳатлар берди.

Мисол учун: ҳеч қайси хитойлик юлдуз оммавий актёрлар ва каскадёрлар ҳақида қайғурмайди, бизга нима бўлиши билан уларнинг иши йўқ, улар баланд парвоз қиладиган қуш сингари эди. Брюс менга яқинлашганида шуни тушуниб етдим: нима бўлган тақдирда ҳам яхши инсон бўлиб қолиш керак», — дея эсга олади Жеки.

Жеки Чан 17 ёшида театр мактабини тугатди, бироқ у вақтда опера актуалликни йўқотган ва бу актёрларга кучли зарба бўлганди. Битирувчилар ўқиш ва ёзишни билмас эди, сабаби уларга бундай нарсалар ўргатилмаганди. Чан ўз касби билан бирга фаррошлик, идиш ювиш ва рикша ҳайдаш билан шуғулланарди. Баъзида каскадёрлик қилиб турарди, бу эса секин аста уни 1971 йилда суратга олинган «Кичик йўлбарс» фильмидаги бош рол сари олиб келди. Бироқ фильм катта экранга чиққанидан кейин бошқа таклифлар бўлмади. 1973 йилда Брюс Ли вафот этди ва бу бутун Хитой киноматографиясига таъсир қилди. Бу Жекига ҳам таъсир қилди, уни ҳеч қаерга чақирмай қўйишди. 1975 йилда Чан катталар учун мўлжалланган «Оиладаги барча» фильмида рол ижро этишга мажбур бўлди.

«Менда бошқа йўл йўқ эди — ёки бу, ёки мафия. Кўплаб ишларда тер тўкиш ва бунинг эвазига сариқ чақа олиш менга тўғри келмасди. Яланғоч суратга тушганим учун эса яхшигина пул тўлашди, бу эса Австралияга йўл олишим ва ҳаммасини бошидан бошлашимга ёрдам берди», — дейди Чан.

Австралияда Жеки аввало билим олишга эътибор қаратди: у Диксон коллежининг тезлаштирилган курсида таҳсил олди, параллел равишда қурилишда ишлади. Маҳаллий ишчилар учун Геншен исмини талафуз қилиш қийинчилик туғдирарди, шу тариқа Чан кейинчалик машҳурликка эришган исмига эга бўлди.

«Улар мени нималар деб атамади дейсиз: Генри, Какши, Генчи... Охир-оқибат улар Жек исмли бошлиғимиз шарафига мени шундай аташга келишиб олди. Мени кичик Жек ёки Жеки деб аташарди — бу менга ёқди, шу сабаб энди бу менинг исмим», — дейди Чан.

Брюс Лининг ўлимидан кейин Хитойда унинг муваффақиятини қайтаришга ҳаракатлар бошланди — шундайлардан бири гонконглик режиссёр ва продюсер Ло Вей эди. У Чаннинг каскадёрлик усулларини кўрган ва уни «Янги ғазаб мушти» фильмида бош ролни ижро этишга чақирди. Жеки бунга рози бўлди, унга қурилишда ишлаш ёқмас, қандайдир маълумотга эга хитойлик чет элда бирор жўяли иш топиши қийин эди.

Режиссёр қанча ҳаракат қилмасин, Жекидан Брюс Ли чиқмади, фильм эса омадли бўлмади. Шундан кейин сонга ишлашга қарор қилинди: «Метеор қотил», «Шаолиннинг қадимий аскарлари», «Интрига билан ўлдириш» ва «Шаолин санъати. Илон ва турна» фильмлари икки йилда суратга олинди. Бироқ бу картиналар хитойлик киносеварларга хуш келмади. Шундан кейин Жеки тажриба қилиб кўришга қарор қилди: «Бургут соясидаги илон» фильми учун янги ҳаракатлар ўйлаб топди ва уларни уйида кўзгу олдида такрорларди. Бош қаҳрамонга эса озгина палапартишлик қўшди, бу фильмга комедия элементларини берди. Бу Чан фаолиятидаги илк омадли фильм бўлди.

«Одамлар буюк жангчи  — Брюс Лини кўришни истарди, бироқ уни қайтариш иложсиз эди. У кунг-фунинг жанубий услубини қўлларди, мен эса шимол вакилиман — буни тушунтириш қийин, аммо бу иккиси буткул бошқача мактаб. Ўйлаб қолдим: агар такрорлай олмасанг, у ҳолда ўз услубингни ўйлаб топиш керак. Ўша вақтда илон услуби яралди. Кўзгу олдида ҳар бир қўл ҳаракати устида ишладим ва уни мукаммаллик сари олиб бордим. Қаҳрамонни ҳам ўзгартирдим. Брюс қаттиқ ва шафқатсиз эди, мен эса исталган одамга ўхшаган оддий йигит ролини ижро этдим. Фильмнинг муваффақиятидан кейин тўғри йўлда эканимга ишондим», — эслайди Жеки.

Шундан кейин улар «Сармаст устоз» фильмини суратга олди ва бу ҳозирда кунг-фу ҳақидаги классик фильмлар қаторидан ўрин олган. Сармаст киши образи ва усулларини Жекининг ўзи ўйлаб топди. Мазкур образни Чан кейинги фильмларида ҳам қўллади: «Руҳоний кунг-фу», «Озгина кунг-фу» ва «Қўрқмас сиртлон». «Қўрқмас сиртлон» фильмида Жеки режиссёр ёрдамчиси сифатида ҳам ишлади. «Қўрқмас сиртлон 2» фильмидан сўнг актёр Ло Вей студиасини тарк этди ва янада каттароқ «Golden Harvest» компанияси билан шартнома имзолади. 1980 йилга келиб у такрорланмас услубга эга машҳур актёрга айланди.
Жеки ҳатто суратга олиш куни ҳам шуғулланарди

«Golden Harvest»га келган вақтим бутун дунё, хусусан АҚШнинг меҳрини қозонишни истардим. Биз «Катта жанжал» фильмини суратга олдик, кино Америка прокатига чиқди — бу мен учун янги дунё билан танишиш вазифасини ўтади. Кейин америкалик суперюлдуз Берт Рейналдс билан «Пойга. Пушка ядроси» фильмида ўйнадим. Шундан кейин «Ҳомий» ва «Худо совутлари» фильмларим чиқди. Улар Америкада мисли кўрилмаган машҳурликка эришмаган бўлса-да, менга улкан туртки берди», — дейди Чан.

Жекини жанговар ҳаракатларни ўзи бажарадиган актёр сифатида эслаб қолишди. У бошқа актёрларга ҳам шундай талаб қўярди. Шу сабаб барча суғурта компаниялари Чан иштирокидаги фильмларни «қора рўйхат»га киритиб қўйганди. Охир оқибат Жеки каскадёрлар жамоасини тузишга мажбур бўлди.

«Болаликда биз кунига 8 соат шуғулланардик: 2 соат мушакларга ишлаш, 2 соат акробатика ва 4 соат жанговар ҳаракатлар. Ҳозир менда бу қадар кўп вақт йўқ. Агар суратга олиш жараёни бўлмаса, кунига 3 соат машғулот ўтайман. Суратга олиш куни эса бир соат: оз вақт грушани муштлайман ва умумий жисмоний тайёргарликка эътибор қаратаман», — дейди Чан.

Жеки Чан фаолияти мобайнида 3 мингдан ортиқ жароҳатларни бошдан кечирди: мия суяги чатнаши, уч бор бурун синиши, вақтинча эшитиш қобилятини йўқотиш, жағ ва тишларнинг синиши, бўйин жароҳати, бир елканинг дарс кетиши ва бошқасининг чиқиши, билакнинг оғир жароҳати, бармоқлар синиши, кўкрак қафаси ва қовурғаларга шикаст етиши, белдан олинган жароҳатлар, тиззанинг ёрилиши ва бошқа кўплаб шикастланишлар. Барчага машҳур фильмдан кейинги кадрлар кулишга мажбур қилади, бироқ айрим дамларда даҳшатга солади.

«Жанг саҳналарини ижро этолмай қолган куним — фаолиятимдаги сўнгги иш куни бўлади. Мухлислар мени киноларимни кўриб, ҳаракатлар ҳақиқийлигига ишонади, улар буни билади. Менинг фильмларим голливуднинг сохта киноларидан буткул фарқ қилади, уларда ҳатто каскадёрларнинг ҳам дублёри бор», — дейди Жеки.

Жеки АҚШда 90 йиллар ўрталарига келиб, «Бронсдаги тўқнашув» фильмидан кейин танила бошлади. Ўшанда америкалик танқидчилар фильмни қуйидагича тарифлаганди: «Ушбу фильмни рационал томондан баҳолашга уриниш ҳар қанақасига муваффақиятсизликка учрайди. Сюжет ва диалогларни кўриб чиқишга уринманг, актёрлар ишини титкиламанг. Асл моҳият Жеки Чанда — у бошқа ҳеч ким уддалай олмайдиган ишларни амалга оширади. Унинг ҳаракатлари ишончли, нозик жилва ва гўзалликка бой. Жанг хореографияси юмор устига қурилган. У шунчаки роҳатланиб ҳаракат қилади. Агар шу атмосферага шўнғий олсангиз, сиз ҳам роҳатланасиз».

Бундан кейин яна бир нечта фильмлар чиқди. Чан ижросидаги «Момақалдироқ», «Биринчи зарба» ва «Жаноб олифта» фильмлари MTV Movie Awards маросимининг бир қатор ютуқларга эришди. «Тиғиз вақт» фильмидан кейин эса Чан жаҳон миқёсидаги суперюлдузга айланди. Жаки Чан ва Крис Taker ижросидаги ижод махсули MTV Movie Awards маросимида энг яхши дуэт номинациясига лойиқ кўрилди. «Тиғиз вақт 2» ва «Тиғиз вақт 3» эса энг яхши жанг саҳналари йўналишида ғолиб бўлди.

Жеки Чан ўзининг ноодатий услуби билан юлдузга айланди, бироқ Брюс Ли билан солиштиришлар уни халигача таъқиб қилади.

«Бизни кўпинча солиштиришади. Бироқ менинг фикримча, бизнинг услуб буткул фарқли. Очиғини айтсам, унинг савиясига қадар етиб боришимга анча бор. У менинг устозим. Мен билан кунг-фу саҳналарини юзга яқин дублда олишган. Брюс билан ишлаган режисёрларга эса бир нечта дубль етарли бўлган, у ҳам бўлса Ли усулларни секинроқ қайтариши учун. У дунёга кунг-фуни намойиш қилган, уни ўзгартирган ва аралаштирган биринчи шахс», — дейди Чан.

Айнан Брюс Ли аралаш жанглар санъатига асос солгани ҳақида фаразлар бор. Бу ҳақда ҳатто UFC президенти Дэйна Уайт ҳам айтиб ўтганди.

«Мен Брюс Ли ва Муҳаммад Алининг мухлиси бўлганман. Брюсни аралаш яккакурашлар асосчиларидан бири деб ҳисоблайман. У зарбали курашлар вакили, кейинчалик Ли ўз ишининг усталарини таклиф қилган ҳолда оғритувчи усуллар, партерда ишлаш ва улоқтиришларни ўрганди. Шу орқали ожиз нуқтаси йўқ, мукаммал кўринишли спорт турини яратмоқчи бўлди. Ҳозир биз уни MMA деб атаймиз», — дейди Уайт.

Жеки Чан ўзини анъанавий услуб вакили деб ҳисоблайди ва аралаш жангларни ёқтирмайди. Барчасига сабаб — ерда ётган рақибни уришда давом этиш.

«Менга қоидасиз жангларни кўриш ёқмайди. Жанг санъати устаси сифатида қафас ичидаги жангларни жуда шафқатсиз деб ҳисоблайман. Бу умуман жанг санъати эмас. Жанг санъати — бу ҳурмат. Кимдир йиқилгудек бўлса, тўхташ лозим. Сиз йиқилсангиз, мен сизни турғазаман ва: «Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз? Давом эттира оласизми?», дея сўрайман. Мана шу жанговар руҳ», — дейди Жеки.

Бироқ Жеки боксни ҳурмат қиларди. 2008 йилда Чан россиялик боксчи Костя Цзю билан кўргазмали жангда иштирок этишга яқин келганди. Жанг Пекинда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ Чан Пекин—2008 Олимпия ўйинлари расмий элчисига айланди, шу сабаб Хитой жангга розилик бермади.

Бугун афсонавий Жеки 66 ёшни қарши олди. У кинода суратга тушишдан тўхтамаяпти. Ҳозирда хавфли саҳналарни ижро этмайди, бироқ унинг арсеналида баъзи акробатик элементлар сақланиб қолган.

Нодирхон Ҳамидхонов таржимаси

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:49, 08.04.2020. Ўқилди: 12262 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.