Transfermarkt портали коронавирус пандемияси туфайли ўйинчиларнинг нархларини янгилади. Деярли барча футболчиларнинг нархи 20 фоизга камайтирилган бўлса, 1998 йил ва ундан кейин туғилган футболчиларнинг нархи 10 фоизга пасайтирилди.
Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси бўлиб турган Элдор Шомуродовнинг нархи 1 миллион еврога арзонлашиб, беш ярим миллион еврони ташкил қилди.
Одил Аҳмедовнинг нархи эса 2,5 миллиондан 2 миллион еврога туширилди. Учинчи поғонадаги Отабек Шукуровнинг ҳам нархи 20 фоизга арзонлаштирилди — 1,6 миллион евро. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг нархи эса 1,4 миллион еврога туширилди.
Кейинги ўринларга Игорь Сергеев (1,3 млн. евро), Азиз Ғаниев (1,0 млн. евро), Виталий Денисов (950 минг евро), Темурхўжа Абдухолиқов (950 минг евро) ва Остон Ўрунов (900 минг евро) эгаллашди.
Коронавирус пандемиясидан сўнг ўзбекистонлик футболчилар нархлари (топ-20)
1. Элдор Шомуродов ("Ростов") — 5.20 млн. евро
2. Одил Аҳмедов ("Шангхай СИПГ") — 2.00 млн. евро
3. Отабек Шукуров ("Шаржа") — 1.60 млн. евро
4. Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") — 1.40 млн. евро
5. Игорь Сергеев ("Пахтакор") — 1.30 млн. евро
6. Азиз Ғаниев ("Шабаб ал-Аҳли") — 1.00 млн. евро
7. Виталий Денисов ("Ротор") — 950 минг евро
8. Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") — 950 минг евро
9. Сардор Рашидов ("Қатар СК") — 900 минг евро
10. Остон Ўрунов ("Уфа") — 900 минг евро
11. Ислом Тўхтахўжаев ("Шенгянг Урбан") — 800 минг евро
12. Икромжон Алибоев ("Сеул") — 750 минг евро
13. Олег Зотеев ("Локомотив") — 725 минг евро
14. Фаррух Сайфиев ("Пахтакор") — 725 минг евро
15. Достон Ҳамдамов ("Пахтакор") — 725 минг евро
16. Сардор Мирзаев ("Муангтонг Юнайтед") — 650 минг евро
17. Егор Кримец ("Пахтакор") — 650 минг евро
18. Жамшид Искандеров ("Сеонгнам") — 650 минг евро
19. Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор") — 650 минг евро
20. Марат Бикмаев "(Локомотив") — 600 минг евро
21. Хуршид Ғиёсов ("Анянг") — 600 минг евро
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).