Модрич жаримага тортилишига бир бахя қолди
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич карантин қоидасини бехосдан бузгани учун полиция томонидан жаримага тортилишига бир бахя қолди.
Хорватиялик футболчи ўз уйида 9 ёшли ўғли билан футбол ўйнаётган эди. Тўп эса девордан ошиб, кўчага чиқиб кетди. Тўпни олиб келиш учун ташқарига чиққан футболчи полиция билан юзма-юз келиб қолди.
Ҳуқуқни сақлаш ходимлари уни танишди ва огоҳлантириш билан чекланишди. Акс ҳолда Хорватия терма жамоаси сардори жаримага тортилиши мумкин эди. Ҳаммаси яхшилик билан тугади ва у тезда уйига қайтди.
Бўлиб ўтган воқеани Модрич жамоадошларига айтиб берган шекилли, Марсело буни сотиб қўйди. Бразилиялик футболчи Инстаграмдаги жонли эфир пайтида бу ҳақда айтиб юборди.
Манба: football24.ua
Киритилди: 23:25, 17.04.2020. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар