«Челси» «Реал» дарвозабонини олиб кетмоқчи
«Челси» клуби дарвозабон қидиришга тушди. Янги дарвозабон Кепа Аррисабалага билан асосий таркиб учун рақобатлашиши кўзда тутилган.
Лондонликлар бундай посбонни Мадриддан топишди. Ҳуқуқий жиҳатдан "ПСЖ"га тегишли бўлган, мавсумни "Реал" сафида ўтказаётган Альфонс Ареолага "кўклар" даъвогарлик қилишмоқда.
"Челси" франциялик футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олмоқчи. 27 ёшли дарвозабон лондонликлар учун 30 миллион еврога тушиши мумкин. Клуб аввало Ареоланинг ўзи билан музокама ўтказиб, у билан келишувга эришмоқчи. Кейин эса "ПСЖ"га таклиф билан чиқади.
Манба: chelseanews.ru
Киритилди: 13:23, 19.04.2020. Ўқилди: 8263 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар