Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 04.07.2025 23:59
      • Флуминенсе
      • 2:1
      • Ал-Ҳилол
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 14 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хове Эспаньол Сан-Висенте" - "Реал Сосьедад".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Парма" - "Палермо".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Парла Эскуэла" - "Валенсия".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Эюпспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Торино" - "Козенца".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 05.07.2025

      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске. День 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Самбо. Гран-при в Краснодаре, Россия.
      09:35 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      11:40 Хайдайвинг. Международный фестиваль "Крылья мира" в Москве.
      13:05 "Магия большого спорта".
      13:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 4 на автодроме "Нижегородское кольцо".
      15:55 Д/с "Век нашего спорта".
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 4 на трассе Норисринг, Германия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      20:00 "Вопреки всему".
      20:25 Д/ф "Гавриил Качалин. Дедушка Гава".
      21:20 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Женщины. Свободная пирамида. Финал.
      23:30 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      00:55 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Д/с "Век нашего спорта".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:55 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Финалы в отдельных видах.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 05.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве.
      08:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Кори Сэндхаген против Умара Нурмагомедова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 "Формула-1. Гаснут огни".
      11:55 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      14:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:55 Новости.
      15:00 Наши в UFC.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "ОФК Белград" (Сербия). Прямая трансляция.
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Профессиональный бокс. RCC Boxing. Прямая трансляция.
      01:20 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 9 в Юджине, США. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 Д/ф "Век Динамо".
      04:55 Профессиональный бокс. Мелбет Лига бокса. Сборная "Динамо" - Сборная мира.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 05.07.2025

      07:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      09:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 21. Монако - Ницца. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Лучшие моменты.
      12:30 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Филадельфии, США. День 2.
      14:00 Велоспорт. "Eurosport Cycling Show".
      14:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль. Прямая трансляция.
      21:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      23:00 LIVE Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 8 в Монако. Прямая трансляция.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.
      03:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Даунхилл.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 1. Лилль - Лилль.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суаресдан Салоҳгача. «Ливерпуль»нинг XXI асрдаги энг омадли трансферлари

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ливерпуль» клуби барча даврларнинг энг кучли клублари қаторида саналиб келинган ва табиийки, жамоада дунёнинг энг кучли футболчилари тўп сурган. Клуб академиясидан Стивен Жеррард каби етук футболчилар етишиб чиқишига қарамай, раҳбарият доимо трансфер бозорида фаол кураш олиб борган ва кўплаб муваффақиятли харидларни амалга оширган. Қуйида Мерсисайд клубининг XXI асрдаги энг омадли трансферлари ҳақида фикр юритилади.

Пепе Рейна
Узоқ йиллар мобайнида «Ливерпуль» дарвозасини муносиб ҳимоя қилган Пепе Рейна 2005 йилда Испаниянинг «Вильярреал» клубидан ўша даврлар учун жуда юқори бўлган нарх — 10 миллион евро эвазига АПЛга кўчиб ўтганди. Рейна мерсисайдликлар таркибида қарийб 400 та ўйин ўтказади, бироқ у жамоаси билан мақтанишга арзигулик ютуқларни қўлга кирита олмайди. Бу натижаларда испаниялик посбоннинг «ҳиссаси» унчалик катта бўлмаган, боиси у камдан кам вазиятларда хатога йўл қўярди. Бунга исбот тариқасида Рейнанинг уч мавсум давомида Премьер Лиганинг «Олтин қўлқоп» мукофотини қўлга киритганини мисол келтириш мумкин. Умуман олганда, Рейнани Жеррард ва Алонсо сингари клуб афсоналаридан бири деб аташ мумкин.

Раҳим Стерлинг ва Филиппе Коутиньо
«Ливерпуль» таркибида мутлақо ўзгача ўйин намойиш этган икки футболчи — Стерлинг ва Коутиньога жамоа мухлисларининг меҳри бўлакча эди. Стерлингни қисман клуб тарбияланувчиси деб ҳисоблаш мумкин, у ёшлигида унчалик камтарона бўлмаган 700 минг евро харид қилинади ва клубнинг ёшлар жамоасида тўп тепади. Коутиньо эса «Интер»дан 13 миллион евро еврога сотиб олинганди. Уларни бирлаштириб турадиган жиҳат икки иқтидор эгасининг бошқа клубларга ўтишдаги трансфер суммаси. «Ливерпуль» англиялик вингернинг трансферидан («Манчестер Сити») 63 миллион евро даромад кўрган бўлса, бразилиялик хавбекнинг товон пули клуб ғазнасини қарийб 150 миллион еврога тўлдирди.

Хавьер Маскерано
Аргентиналикнинг футболчи 2007 йилда «Ливерпуль»га «Вест Ҳем»дан кўчиб ўтган. Унинг трансфер қиймати 22 миллион еврони ташкил қилган. Бироқ тўрт йилдан сўнг 20 миллион еврога «Барселона»га сотиб юборилади. Футбол тарихидаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Маскерано атиги 4 мавсум давомида мерсисайдликлар билан бирга бўлади. Ўша йилларда бирорта ҳам соврин қўлга киритмаган бўлса-да, жамоа «олтин таркиб» дея эътироф этилар ва айнан Маскерона унинг мияси экани бот-бот таъкидланарди. Турли хил миш-мишларга кўра, Маскеранонинг Испанияга йўл олиши Торреснинг «Челси»га кетиб қолишига сабаб бўлган экан.

Дирк Кёйт
Нидерландия терма жамоаси собиқ ўйинчиси топ футболчи бўлмаслиги мумкин, аммо у юқори даражадаги ўйини ва меҳнатсеварлиги билан кўпчиликка ўрнак бўла оларди. У «Фейеноорд» клубидан бор-йўғи 18 миллион еврога сотиб олинганди. Кёйт Туманли Албионда 6 та ажойиб мавсумни ўтказди ва мухлисларнинг суюклисига айланди. Кёйт майдоннинг исталган нуқтасида ортиқча қийинчиликларсиз ҳаракатлана олиш қобилиятига эга эди. У ҳам ҳужумда ҳам ярим ҳимояда ва ҳимояда ҳам асқатарди. Зарурат бўлганида ҳатто дарвозани қўриқлаши мумкинлигига ҳам ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак.

Фернандо Торрес
Вақтида дунёнинг энг яхши ҳужумчилари орасида эътироф этилган Фернандо Торрес 2007 йилда Мадриднинг «Атлетико»сидан 38 миллионга сотиб олинади. Афсуски, футболчи «Ливерпуль»нинг энг яхши даврларида тўп сурмайди. Умуман олганда, жамоа ёмон ўйин намойиш этмаган, бироқ совринлар масаласида омади юришмаган. Жамоанинг энг яхши натижаси 2009/10 йилги мавсумдаги кумуш медаллар бўлган. Бу эса Торресдек иқтидорли ўйинчи учун жуда камлик қиларди. Бунинг устига Маскеранонинг жамоадан кетиши унинг ҳафсаласини пир қилади ва 2010 йилда «Челси»га ўтиб кетади. Шу билан Фернандонинг карьераси деярли якунланади. «Ливерпуль» эса унинг трансферидан 60 миллион евро даромад орттиради.

Луис Суарес
Шубҳасиз, Суареснинг трансфери клуб тарихидаги энг яхши битимлардан бири. Англиядаги фаолияти давомида Суарес нафақат сайёранинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди, балки мерсисайдликлар унинг трансферидан яхшигина пул ҳам ишлаб олишди. Форвард «Аякс»дан 27 миллион еврога сотиб олиниб, «Барса»га 82 миллион еврога пулланди. Ҳанузгача кўплаб мухлислар Торрес ва Суареснинг биргаликда ўйнашмаганидан афсусланади. Суареснинг бир ўзи ҳам яхши натижаларни қайд эта олди. У Англиядаги уч мавсумида 82 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Виржил ван Дейк
2019 йилги «Олтин тўп» совринида иккинчи бўлган, позицияси бўйича эса дунёнинг энг яхшиларидан бири ван Дейкнинг трансфери «Ливерпуль» учун 85 миллион еврога тушади. Ўз навбатида бу уни дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айлантиради. Виржил майдонда ҳақиқий «йиртқич»га айланади. Уни доғда қолдириш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Алиссон Бекер
«Ливерпуль»нинг яна бир энг омадли харидларидан бири Алиссон 2018- йилнинг ёзида 70 миллион евро эвазига жамоага келиб қўшилади. Тан олиш лозимки, у бундан кўпига ҳам лойиқдир. Унинг ишончли ўйини Клопп жамоасининг керакли очколарни қўлга киритишида муҳим аҳамият касб этади. Албатта, жамоанинг мудофаа чизиғи ҳам анча кучли. Бироқ Алиссон шунчаки ақл бовар қилмас «сейв»ларни амалга оширади. Агар у энг зўри бўлмаса, демак, шунчаки зўрлар орасида етакчи. Бразилиялик посбон бор-йўғи 27 ёшда ва унинг энг яхши ўйинлари ҳали олдинда.

Хаби Алонсо
Хаби Алонсо «қизиллар» сафида ажойиб беш мавсум ўтказган ва «Энфилд»нинг севимли футболчиларидан бирига айланган. 2004 йилда «Реал Соседад»дан 16 миллион еврога сотиб олинган Алонсо Рафа Бенитеснинг ўйин услубига жуда мос тушарди. Мерсисайдликлар сафида икки юздан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, бир нечта муҳим совринларни, шу жумладан 2005 йилги Чемпионлар Лигасидаги ғалабага ўз ҳиссасини қўшади. У Жеррард билан майдонда шундай жуфтлик ярата олгандики, бу нафақат мухлисларнинг, балки рақиб жамоаларнинг ҳам эътиборига сазовор бўлганди. «Ливерпуль» ҳатто унинг трансферидан оз бўлса-да фойда кўрди. 2009 йилда «Реал» Алонсони 35 миллион еврога сотиб олди.

Муҳаммад Салоҳ
«Ливерпуль»нинг амалдаги етакчиси, Transfermarkt’га кўра жамоанинг энг қиммат ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ «қизиллар» сафига 42 миллион евро эвазига «Рома»дан келиб қўшилган. Салоҳ худди Месси «Барселона»да ёки Роналду «Реал»да бўлгани каби «Ливерпуль»нинг ажралмас бир қисмига айланишга улгурган. Мисрлик ҳужумчи жамоанинг энг яхши тўпурари ва Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалаба голи муаллифи ҳисобланади. Салоҳ – тезкор ҳамда техникаси юқори бўлган ажойиб футболчи. Айнан унинг келиши «Ливерпуль» ўйинини ижобий томонга ўзгартирди.

Юрген Клопп
Гап Мерсисайд клуби ҳақида кетар экан жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Юрген Клоппни ёдга олмаслик мантиқсизлик бўларди. Зеро, айнан хизматлари туфайли жамоа Чемпионлар Лигасида ғолибликка эришди ва коронавирус туфайли тўхтаб қолган жорий йилги Англия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Очиғини айтганда, Клопп трансфер қилинмаган, германиялик мутахассис 2015 йилда жамоага эркин агент сифатида келган. Унинг бошқарувидаги биринчи мавсум «Ливерпуль» учун кўнгилдагидек ўтмайди. Жамоа Премьер Лигани саккизинчи ўринда якунлайди. Бундан ташқари, Европа Лигаси финалида ҳам имконият бой берилади. Бироқ маълум вақт ўтгач, ҳаммаси ўз изига тушади. Клопп «Ливерпуль» муваффақиятларининг асосий муаллифи ҳисобланади. Тўғри, баъзи вазиятларда жамоага омад кулиб боқди, бироқ унинг қанчалик кучли эканини пайқаш учун мутахассис бўлиш шарт эмас.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:12, 26.04.2020. Ўқилди: 5628 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.