«Ювентус» футболчиси «Барселона»га ўтиш учун ПСЖ ва «Манчестер Юнайтед» таклифини рад этди
Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни хоҳламоқда, деб ёзмоқда «Sport.es».
Таъкидланишича, босниялик 30 ёшли футболчи каталонияликлардан таклиф олган. Бироз муддат аввал эса ПСЖ ва «Манчестер Юнайтед»дан тушган таклифларга рад жавобини берган. Миралем айни чоғда «Ювентус»нинг Каталония клуби билан келишиб олишини кутаётгани айтилмоқда.
Аввалроқ футболчининг «Барселона» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабар қилинганди. Маҳаллий нашрларга кўра, коронавирус пандемияси сабаб вужудга келган молиявий инқироз тўғридан-тўғри трансферга халақит бериши мумкин. Клублар ўзаро футболчи алмашиш вариантини ҳам кўриб чиқиши кутилмоқда.
Пьянич «Ювентус» шарафини 2016 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. Ундан олдин эса «Рома», «Лион» ҳамда «Метц» клубларида тўп тепган.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:45, 11.05.2020. Ўқилди: 4928 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар