Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаг энг сўнгги янигиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Арсенал” Эрай билан қизиқмоқда

 

Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзда “Базел” ҳимоячиси Эрай Джамерт билан шартнома имзолаши мумкин.

“Fanatik” нашри берган хабарларга қараганда, 22 ёшли футболчи учун “Кононирлар” “Базел” истаган суммани тўлашга тайёр. Манбанинг маълум қилишича, шветсариялик футболчининг ҳизматлари билан шунингдек “Галатасарай” жамоаси ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эътиборлиси шундаки, Джамерт ёш бўлишига қарамай, ўзининг профессионал футболдаги 5 мавсумини ўтказмоқда. Бу мавсумда қаҳрамонимиз 20 та учрашувда майдонга тушди ва иккита голга муаллифлик қилди.

Тонали учун кураш авжида

 

Иккинчи Пирло деб таърифланаётган Сандро Тонали учун кураш қизғин кўриниш олмоқда.

“Sky Italia” нашри берган хабарларга қараганда, “Интер” ярим ҳимоячи учун курашда яққол фоворит бўлиб турибди. Ваҳоланки, Сандро учун курашда “Барселона”, “Милан”, “Ювентус” сингари топ жамоалар мавжуд.

Манбанинг маълум қилишича, 20 ёшли футболчи шахсий шартнома борасида “Интер” билан келишиб олишга ҳам муваффақ бўлган. Энди, клублар ўзаро келиша олса, Тонали “Интер” футболчисига айланади.

“Ливерпуль” ҳимоячи изламоқда

 

Англиянинг “Ливерпуль” клуби тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган Деян Ловриннинг ўрнини тўлдиришга қодир футболчи излашни бошлаб юборди.

Маrcа нашри берган хабарларга қараганда, “мерсесайидликлар” нишонида “Эспаньол” марказий ҳимоячиси Леандро Кабрере турибди. Аслида, уругвайлик футболчини каталония клуби қишда “Хетафе”дан 9 миллион еврога сотиб олган эди. Шунга қарамай, “Ливерпуль” Кабрере учун “Эспаньол”га 18 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи бу мавсумда “Ла Лига”нинг 28 та учрашувида майдонга тушди ва 2 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Ўзил қоладими?

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил “Арсенал” билан янги шартнома имзолмайдиган бўлди.

Бу ҳақида футболчининг агенти Эркут Согут маълум қилмоқда. Унинг айтишича, футболчи “Арсенал” билан ўртадаги шартнома якунига қадар “конинирлар” сафида тўп суради ва жамоани эркин агент мақомида тарк этади.

Катта эҳтмол билан футболчининг кейинги клуби “Фенербаҳче” жамоаси бўлиши кутилмоқда. Айни дамда, Эркут Согутнинг “конорейкалар” раҳбарлари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида бир нечта турк нашрлари аввалроқ хабар берган эди.

“Дахшатли алмашинув”

 

Мюнҳеннинг “Бавария” ва Англиянинг “Манчестер Сити” жамоалари ёзда катта айрбошловни амалга ошириши мумкин.

“Sky Germany” нашри берган хабарларга қараганда, “шаҳарликларъ фақат бир шарт билан Лерой Санени “Бавария”га қўйиб юборишга рози бўлишмоқчи. Унга кўра, Сане Мюнҳен клуби ўз вингери Кингсли Команни бериши талаб этилади.

“Сити” шу йўсинда, қанот вингерлари борасида муаммолар пайдо бўлмаслигини таъминламоқчи. Агар “Бавария” бу шартдан воз кечса, “Сити” Сане учун катта тавол пули сўрашга мажбу бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коман билан “Реал Мадрид” ва “Барселона” клублари ҳам жиддий қизиққан эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:42, 13.05.2020. Ўқилди: 9595 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.