Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6965]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2786]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2619]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2578]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2279]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2224]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2153]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2112]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2094]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1816]

ЖЧ-2026да қўлланиладиган янги «қизил карточка» қоидасини УЕФА Европа турнирларида жорий этмоқчи эмас [0]

Кэррик Шешко, Мбеумо ва Куньянинг 2025/2026 йилги мавсумдаги ўйинига баҳо берди [0]

«МЮ» мураббийи: «Кейинги мавсумда Шоунинг тажрибаси алоҳида аҳамиятга эга бўлади» [0]

«Реал» ҳужумчиси Эндрик ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоаси қайдномасига киритилганига муносабат билдирди [0]

Анчелоттининг қарори Жоао Педронинг «Барселона»га трансферини осонлаштириши мумкин [0]

Диаснинг «Реал»даги келажагига Моуриньонинг келиши таъсир қилиши мумкин [0]

Гюлер Карвахални тарихдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси деб атади [0]

«Интер» 2026/27 йилги мавсум учун уй либосини намойиш этди(фото) [0]

«Арсенал» АПЛда бурчак зарбаларидан гол уриш бўйича рекордни янгилади [0]

Деку «Челси» ҳужумчиси билан музокара олиб бормоқда [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сиёсатчига айланган футболчилар: Омадсизлар клуби (2-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболчилик кўплаб бошқа соҳа ва касблардан фаолиятнинг эрта якунланиши билан фарқ қилиши ҳеч кимга сир эмас. Ҳамма Златан Ибраҳимович эмаски, деярли 40 ёшда ҳам топ клублар эътиборида қолаверса. Одатда футболчи майдондаги ҳаракатларига нуқта қўйгач футбол атрофида қолишда давом этаверади.

"Бутсасини михга илган"лар учун мураббийлик энг кўп учрайдиган танловлардан бири. Аммо, шундайлар борки ўзларини бошқа жуда қизиқ аплуаларда синаб кўради. Масалан -- сиёсатда. Бугун шундай футболчилар ҳақида ёзмоқчиман.

Авваламбор ўзини сиёсатга урган тўптепарларни иккига бўлиш керак. Муваффақиятга эришганлар ва омадсизлар. Дастлаб, ўзини бир мунча сиёсатдон сифатида синаб, кейин бу позициядан чекинганлар ҳақида тўхталсак.

3. Ҳоқон Шукур

Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг тезкор гол муаллифи бўлган бу туркни кўпчилик яхши эслайди. 2002 йилдаги мундиалда у ва унинг жамоадошлари, масалан Рушту Режбер, Ҳасан Шаш, Умид Давала, Илҳан Мансиз ва бошқалар озмунча шовқин кўтарганди дейсизми?!

Шукур футболчилик фаолиятидан сўнг қисқа вақт муваффақиятли тарзда сиёсат майдонида ҳам фаолият олиб борганди. У 2011 йилда иқтидордаги "Адолат ва тараққиёт" партияси фаолига айланиб, икки йил сўнгра мамлакат парламентига вакил сифатида сайланди. 2015 йилгача барчаси яхши
кетаётганди. Аммо, шу йили уни Фетҳуллаҳ Гюленга алоқадорликда айблаб лавозимларидан озод қилишди. Иш ҳатто Шукур Туркияни тарк этишигача бориб етди. 2016 йилдан бошлаб АҚШда истиқомат қилаётган Ҳоқон бугун такси ҳайдовчиси бўлиб, орада китоб савдоси билан ҳам тирикчилик қилиб туради.

Ҳа, Ҳоқон Шукур сиёсатда яшил майдондаги каби муваффақиятли бўлолмади, ҳозирча.

4. Андрей Шевченко

Бу футболчининг фаолияти ҳақида алоҳида эслатиб ўтиришга ҳожат йўқ, менимча. Лабоновский лабораторияси маҳсулоти бўлган Шева, "Динамо Киев" ва "Милан"даги ўйинлари билан Европа ва ўз-ўзидан дунё футболини забт этган.

Бугун мураббий сифатида Украина терма жамоасига устозлик қилаётган Андрей 2012 йилда "Украина -- Вперёд" партиясидаги иккинчи шахсга айланганди. Бироқ, шу йили парламент сайловларида етарли овоз тўплолмаган бу партия кейинроқ сиёсий майдондан буткул ғойиб бўлди.

Шевченконинг ўзи ҳам мамлакат сиёсий ҳаёти учун ўта мураккаб бўлган 2014 йилгача бу талотўплардан чиқиб улгурди. Қримнинг аннекция қилиниши-ю, Донбасс ва Луганскдаги қонли тўқнашувларни оддий фуқаро ва футбол кишиси сифатида қарши олди.

5. Марк Вильмотс

Бельгия футболининг сўнгги 30 йилдаги энг машҳур номларидан бири бу -- Марк Вильмотс. 1990-2002 йилларда футболчи сифатида миллий жамоа либосида тўп тепган Марк, 2012-2016 йилларда Бельгия футболи "олтин авлод"ини мураббий сифатида бошқарди. Лекин, орада сиёсий фаолият ҳам борки, бу аввалги ва кейингиси каби муваффақиятли чиқмади.

Иккимингинчи йиллар аввалида у мамлакат сенати аъзосига айланди. "Ислоҳотчилар ҳаракати" фаоли бўлган Вильмотснинг сиёсатдан кўнгли тез совуди. 2005 йилда ўз ихтиёри билан сенаторлик мақомидан истефога чиқди ва севгани -- футболга қайтди.

Давоми кейинги постларда...

Ориф Толипов

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 09:05, 18.05.2020. Ўқилди: 4157 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик