Италия ҳукумати А сериянинг бошланишига расман рухсат берди
Италия ҳукумати А сериянинг июнь ойида қайта бошланишига расман рухсат берди.
«А серия июнда қайта бошланади. Ҳукумат шундай қарор қабул қилди», — дея ёзди журналист Фабрицио Романо ўзининг «твиттер»ида.
Аввалроқ Италия чемпионати 13 июнь куни бошланиши ҳақида хабар тарқалган эди. Катта эҳтимол билан ўша куни 25-турнинг қолдирилган ўйинлари доирасида 4та баҳс бўлиб ўтади:
«Аталанта» — «Сассуоло»
«Интер» — «Сампдория»
«Торино» — «Парма»
«Верона» — «Кальяри».
Мавсум эса 20 июнь санасидан тўлақонли давом этади.
Манба: championat.com
Киритилди: 23:11, 28.05.2020. Ўқилди: 3326 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар