Бугун 23 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • 1:1
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • 5:0
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • 1:0
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • 1:0
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Интер
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • 2:0
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • 0:3
      • Ноттингем Форест
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:2
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • 1:0
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • 3:4
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Хулиан Альварес «Атлетико»даги келажаги борасида бир қарорга келди [0]

Кеча жароҳат олган Экитике Франция йиғинига йўл олади [0]

"Барселона"нинг "Райо Вальекано"га қарши асосий таркиби эълон қилинди [0]

"Реал"нинг собиқ футболчиси Арбелоа даврида жамоа ўйинидаги асосий ўзгаришни айтди [0]

Фабрицио Романо: "Челси"нинг Росеньор бўйича қарорини маълум қилди [0]

Расман: "Боруссия" Дортмунд спорт директори билан шартномани бекор қилди [0]

"Ливерпуль" Ван Дейк ўрнига Бастонини олиб кела олмайдиган кўринади [0]

Миср клуби Африка Футбол Конфедерацияси шафелигида ўтадиган барча турнирларга бойкот эълон қилди [0]

«Барселона» футболчилари Роналдиньонинг 46 ёшга тўлиши муносабати билан унинг номи туширилган футболкаларда майдонга тушишди [0]

Ўзбекистон миллий жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 28 66
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 28 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

22/03 22:30 Атлетик Бильбао - Бетис
23/03 01:00 Реал Мадрид - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал»да Кроос-Модрич жуфтлигини парчалаган «митти қушча» ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2019/20 йилги мавсум Федерико Вальверде учун унутилмас бўлади. Испанияга келганига тўрт йил бўлган «митти қушча» ниҳоят дунёнинг энг рақобатбардош жамоаларидан бирида ўз ўрнига эга бўлди.

Зайниддин Зидан аввалги касбдошлари Хулен Лопетеги ва Сантьяго Соларидан фарқли ўлароқ, 21 ёшли футболчига имконият тақдим этди. Ўз навбатида Феде ҳам франциялик мутахассис қўл остида муваффақиятли ҳаракат қила олди. Лопетеги даврида футболчи бор йўғи 36 дақиқа ўйнади, Solaри эса уни 17 ўйинда майдонга туширган бўлса-да, уларнинг бештасигина асосий таркибда бўлганди.

2019 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед» етакчиси Поль Погбанинг «Реал» ўтиши борасида янгиликлар ҳар бир ОАВнинг асосий мавзусига айланганди. Охир-оқибат Мадрид клуби инглизлар билан келиша олмади ва Погба мавзусини камида январгача қолдиришга мажбур бўлди. Бироқ мавсум бошланиши билан Зидан ватандошининг ўринини боса оладиган вундеркиндни ўзи учун кашф қилди. Федерико Вальверде 2017/18 йилги мавсумни «Депортиво» сафида ижарада ўтказган ва ўша ердаёқ ўзини намойиш қила олганди. 2018/19 йилги мавсумда уругвайлик иқтидор эгаси озми, кўпми «Реал» ўйинларида кўриниш берди. Айниқса мавсум охирига бориб ўз ўйинига қўша олди.

Аммо футболчининг жорий мавсумдаги «чақнаш»и шунчалар ажойиб бўлдики, эндиликда Феде Ла Лигада навбатдаги муваффақиятни қўлга киритишга интилаётган «Реал»нинг асосий қуроли ҳисобланган чизиқнинг муҳим фигураси ҳисобланади.

«Реал» ушбу мавсумдаги илк совринини қўлга киритган баҳсда Вальверде «қаймоқранглилар»нинг ажралмас бўлаги эканини кўрсатди. Испания Суперкубоги учун кечган ўйинда Феде қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқаларида дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган Альваро Моратани тўхтатиб қолди ва жамоасига совринни олиб келди. Мазкур ўйинда уругвайлик 15 марта дриблинг ишлатишга уринди ва уларнинг ўнтасини муваффақиятли бажариб, бу борада учрашувда энг яхши натижа қайд этган футболчига айланди.

Вальверде — ажойиб футболчи. Унинг Моратага нисбатан ишлатган қўполлиги «митти қушча»да ҳақиқий уругвайча руҳ борлиги исботлади: таслим бўлмаслик, ғалаба учун барчасига тайёр бўлиш.

Федерико мавсум давомида ҳам мухлислар ва мутахассисларни ажаблантиришда давом этди. Каземиро, Тони Кроос ва Лука Модрич каби «наҳанглар» ҳаракат қиладиган чизиқнинг алмаштириб бўлмас вакилига айланди. У шунчалик ишончли футболчига айланди-ки, 2014 йилдан буён Мадрид клуби марказий ҳимоя чизиғининг ажралмас жуфтлиги бўлиб келаётган Кроос—Модрич дуэтини парчалашга муваффақ бўлди.

21 ёшли Вальверде Примеранинг ортда қолган 27 тури давомида, фақат бешта ўйинда иштирок этмади. Булар ҳам муҳим учрашувлар олдидан ротациядан қўрқмайдиган Зиданнинг қарорлари эвазига, ўртамиёна жамоаларга қарши баҳслар эди.

Ла Лига рестартига тобора яқин қолмоқда. «Реал» карантиндан кейинги илк ўйини ўз уйида, 14 июнь куни «Эйбар»га қарши ўтказади. Ҳаммаси аён, мадридликлар пешқадам «Барселона» билан орадаги икки очколик фарқни йўққа чиқариш учун ўзига бўлган катта ишонч билан мавсумнинг қайта бошланишини кутмоқда.

Қизиғи, Вальверде асосий таркибда майдонга тушган баҳсларда «Реал» жорий мавсум фақат бир ўйинда ютқазди — бу Европа Чемпионлар Лигаси 1/16 финали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши кечган илк баҳс (1:2).

Кейинги бир неча ҳафта Вальверде учун ҳам жуда муҳим. Бу уругвайлик футболчи учун элитадаги илк катта мавсумнинг идеал якунига айланади. «Митти қушча»нинг Ла Лига ғолиблигини қўлга киритиши эса буюк «Реал»даги улкан парвознинг мукаммал бошланиши бўлади.

Marca материали асосида Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:11, 06.06.2020. Ўқилди: 8263 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Сельта Борха Иглесиас 11
9 Барселона Рафинья 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик