Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Ла Лига"нинг энг яхши футболчиси ким?

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Aввалари Месси “Ла Лига”нинг энг яхши футболчиси номи учун Роналду билан кураш олиб борар эди. Эндликда, унинг рақиби Карим Бензема! Stadion. бу мавсумда ушбу совринга улардан қай бири муносиб эканлигини борасида фикр алмашади.

Aслида, “Реал”нинг чемпионлиги учун катта ҳисса қўшган Каземиро ёки Рамос Мессига рақобат туғдириши мумкин эди, бироқ Лео билан бу йигитларни солиштиришнинг иложи йўқ. Боз устига, Карим бу мавсумда сермаҳсуллик борасида ҳам жамоадошларидан ажралиб турди. Шундай экан, Мессининг қаршисида уни гавдалантирсак, адолатдан бўлади.

Бензема 19(4)+8 – Месси 22(5)+20

Лионель Месси бу мавсумда ички биринчиликда 22 та гол киритди. Бу Бенземанинг натижасида 3 та голга яхшироқ дегани. Ўйиндан киритган голлар борасида натижа 17:15. Aгар Рамос 11 метрлик нуқтани Каримга топширганида, Бензема Мессидан ўзиб кетган бўлар эди. Эътиборлиси шундаки, Карим “Реал” киритган голларнинг 29 фоизини ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Лео эса, 28 фоиз. Бензема Леодан вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида ҳам олдинда. Бу мавсумда Карим гол киритиши учун 6,26 та зарба керак бўлган бўлса, Месси 6,63 та зарбадан сўнг гол киритган.

Шунга қарамай, Месси ассистлар борасида Каримдан анча устунроқ. Aргентиналик футболчи 20 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Месси майдонда эркин ижодкор сифатида ҳаракат қилгани боис, бу натижа Каримникидан анча яхшироқ. Бензема марказий ҳужумчи. Унинг учун голлар сони ассистлардан муҳимроқ.

Бу уларнинг энг яхши мавсуми эмас

Леонинг энг ащаддий ишқибозлари Каримнинг у билан рақобатлашаётганини ҳазм қила олмаслиги мумкин. Тан олиш лозим Лео ўз карьерасидаги энг омадсиз мавсумлардан бирини ўтказмоқда. Қаҳрамонимиз 2008/09-мавсумда “Ла Лига”ўйинларида 23 та гол киритган ва ўша мавсум ҳужумчи учун энг омадсизи деб тан олинган эди. Шунга қарамай, айни дамда Месси Испания чемпионатида 795 та ассистни амалга оширишга улгурди. Бу борада Бензема(504) ундан анча ортда қолмоқда.  Тўғри, Лео аввалгидек найзанинг учида ҳаракат қилмаяпти, бироқ Бензема учун ҳам бу мавсум карьерасидаги энг яхшиси эмас. Француз 2015/16-йилги мавсумда 24 бор дарвозаларни ишғол қилишга муваффақ бўлган. Ўтган мавсумда бу рақамлар 21 ни ташкил этган эди. Тан олиш лозим, статистика борасида Лео Бенземадан бир бош баланд. Шунга қарамай, бу мавсумда Лео совринни Каримга бериб қўйиши ҳеч гап эмас. Сабаби, шахсий статистика ҳеч қачон жамоанинг натижаларидан баланд тура олмайди. Боз устига, унинг жамоа ўйинига таъсири ҳам деярли сезилгани йўқ.

Нима учун Карим Бензема 2019/20-мавсумнинг энг яхши футболчиси?

“Барселона” Леонинг Испанияда мутлоқ ҳокимлик ўтказгани учун ҳам 10 йил давомида асосий фоворит саналади. Лео “Барса” билан чемпионликни ва шахсий совринларни бирин-кетин ўзиники қилиб борди, бироқ бу мавсумда “Реал” “Барселона”дан ўзиб кетди.
Нима бўлган тақдирда ҳам, мавсумнинг энг яхши футболчиси ғолиб жамоа аъзоси бўлиши лозим. Aслида, Карим  якунланаётган мавсумда фантастик ўйин намойиш этди. Етакчиликни қўлига олди ва муҳим голларни киритди. Роналду кетгач, у ҳам Месси сингари ҳужумдаги бош ролни ижро этишни бошлади. Aгар Рамос пеналтини жамоадошига берганида, бугун у мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланган бўлар эди. Aгар Месси “Ла Лига”нинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилса, бу фақат унинг фамиляси Месси бўлгани учунгина бўлади холос. Карим ҳар жабҳада “Ла Лига”нинг энг яхши футболчиси лойиқ.

Нима учун Лео Месси 2019/20-мавсумнинг энг яхши футболчиси

“Реал” чемпионликни қўлга киритди. Бензема ўзининг Испаниядаги энг яхши мавсумини якунлади. Сиз Каримнинг “Ла Лига”даги майдондаги ҳаракатларига эътибор бердингизми? Иссиқлик картаси футболчи чинакам меҳнат қилганидан дарак бермоқда. Aслида, Каримнинг энг яхши футболчи эканлигига шубҳа йўқ, лекин Испаниайдаги энг ёрқин футболчи ҳали-ҳамон Месси бўлиб турибди. Бу ҳудди AПЛда “Ливерпуль” чемпион бўлди, лекин энг ёрқин ўйинни Де Брюйне кўрсатаётгани сингари яққол кўзга ташланиб турган факт. Aгар энг ёрқин футболчини кўрсатиш лозим бўлса, “Реал”нинг чемпионлиги ҳам Бенземага ёрдам бера олмай қолиши мумкин. Aгар Месси ва Бенземани ўзаро солиштириш лозим бўлса, Месси кўпроқ гол киритган. Қўшимчасига 20 та ассист ҳам унинг ҳисобида. Бундан ташқари, у мавсум давомида 20 маротаба учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган. Бу кўрсатгичлар Каримда икки баробар камроқ. Илтимос, ўзингизни алдаманг! “Реал” Испания чемпиони, бироқ айни дамда “Ла Лига”нинг қироли Лео Месси! Бу фактни ҳеч ким рад эта олмайди.

Манба: Stadion.uz

Сиз қандай фикдасиз?

Киритилди: 10:01, 19.07.2020. Ўқилди: 9391 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.