Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Бухоро 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 5 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон 3-1 Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль» мухлиси: «Топганларим ва йўқотганларим...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўшанда 8 ёшда эдим. Қайсидир газетадан (қайси эканлиги аниқ эсимда эмас) «Ливерпуль» ва «Алавес»нинг Европа лигаси финалидаги голлар шоуси ҳақида ўқиб қолдим. У пайтлар биз ўзимиз қўлда тўп ясаб, кўчада футбол ўйнардик. Жуда қойиллатиб қўймаганман футбол ўйнашни. Лекин оқ қора тасвирли эски телевизорда футбол кўришни сабрсизлик билан кутардик. Кўпинча электр токидаги узилишлар сабабли ўйинларни ўтказиб юборардик. Натижасини эса ҳар кунлик информацион дастурлардан эшитар эдик.

Ўша давр юлдузларининг ўйинларидан баҳраманд бўлишимизга қишлоқнинг кечалари электр токисиз қоронғу зулматда қолиши тўсқинлик қилган. Баъзан машинанинг аккумуляторига уланадиган “Jinlipu” телевизор ёрдамга келарди. Бу ҳам асосан финал учрашувларида ёки миллий терма жамоа ўйинларида бўларди. Афсуски, бу футболга яқинлашишга камлик қиларди. Чунки финалда ўйнаётган жамоа қандай қилиб бу босқичга келиб қолганинию, унинг таркибида кимлар борлигини кўпчилигимиз билмас эдик. “Оқлар” яхши ўйнар экан, шунга мухлислик қиламиз дердик, “қоралар” ҳам қолишмас эди. Натижа у қадар муҳим эмасди. Миллий терма жамоанинг ютқазиб қўявериши эса 35-40 та (ҳаммада ҳам аккумуляторга улаб телевизор имкони бўлмаганидан қўшнилар ҳам йиғилар эди) қоракўзнинг ҳафсаласини пир қиларди.

Шундай тартибда биз яна бир финални кўрдик, Истанбул финалини. Ундан кейин юзлаб даҳшатли ўйинлар бўлиб ўтса-да, ўз машҳурлигини йўқотмаган финал. Шундан бери «Ливерпуль»ни танийман, юракдан ҳис қиламан, мағлубиятини бир неча кун эсдан чиқара олмай юраман. Севгининг бир тури бўлган мухлислик касалига чалинганмиз. Биз мухлислик қила бошлаган даврда Стивен Жеррард навқирон ёшда эди. Унинг ўйинларини ярим тунда ҳам мудроқ босиб кўришнинг иложи йўқ эди. Дарвоза томон йўлланган зарбалари уйқингизга қўшиб дарвозабоннинг хушини ҳам учириб юборар эди. Афсус, у Англия чемпионлигини қўлга кирита олмади. 2014 йилда ўзига қўшилиб миллионлаб мухлислари кўз ёши билан қолиб кетди.

Топганимиздан йўқотганларимиз кўпроқ!

Бу йил «Ливерпуль» Англия чемпионига айланди. Россиялик машҳур шарҳловчи ва журналист Василий Уткин ютубдаги каналида «Ливерпуль» мухлисларига бағишлаб ўзига хос видео жойлаштирди. Унинг мазмуни «Ливерпуль» мухлислари нимани топиб, нимани йўқотганликлари ҳақида эди. «Ливерпуль»нинг чемпион бўлишида Юрген Клопп, футболчилар, мухлислар, клуб шифокорлари, умуман, кўпчиликнинг ҳиссаси бор. Бунга тўхталиб ўтиришнинг хожати йўқ. Зеро улар туфайли бугун биз мухлисларнинг топганимиздан йўқотганимиз кўпроқ.

Василий Уткин ўз нутқида Юрген Клопп оддий мураббий экани, фавқулодда ажралиб турадиган жиҳатлари йўқлиги, шунчаки ўз ишинг устаси эканини такидлаб ўтди. Энг ачинарлиси Уткин бизга аччиқ ҳақиқатни эслатди. Қуйида унинг сўзларини айнан келтириб ўтамиз.

“Ҳа, «Ливерпуль» мухлислари, шу кунгача сизлар ўзига хос, ўхшаши йўқ эдинглар. Сизларда драма, ҳикоя бор эди. Сизларда ҳис-туйғу бор эди ўзгача. Шунақа асабий ҳолатки, шунча йиллардан бери нимадир етишмас, ҳатто Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар ҳам таскин бермасди. Балки нега шундай экан, деб бошларингни деворга ургандирсизлар? Балки, ўша 1985 йилдаги «Эйзел» фожиаси учун қандайдир қарғиш теккану ҳеч қачон содир бўлмайдиган орзудек тушкунликда ҳам бўлгандирсизлар?

Энди эса... Энди «Ливерпуль»да яна чемпионлик бор. «Ливерпуль» мухлислари, сизлар ҳам бизга ўхшаб қолдинглар. Ҳамма қатори бўлиб қолдинглар. Ўзларингга хос эдинглар, ўхшашларинг йўқ эди, сизларда драма бор эди...

Энди эса, худди Лев Толстой «Бахтли оилаларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди...» деганидек, бошқаларга ўхшайсизлар. Шу билан бахт туйинглар. Энди сизлар ҳам оддийсизлар. Худди мураббийларинг Юрген Клопп каби”.

«Ливерпуль» ўзига хос бўлганлиги боис унинг ғалабали мавсуми ҳам ўзига хос бўлди, 30 йил кутган, кутиб сабри етмай бу ишни авлодларига қолдириб кетган мухлислар суюклисининг чемпионлик кубогини боши узра баланд кўтаришида муҳташам «Eнфилд»да тўплана олмадилар. Бу ҳам “энди аввалгидек эмассизлар” дегандек гўё. Василий Уткин қанчалар ҳақ эканини биз ҳам англаб етдик. Жорий мавсум чемпионликка бир қадам қолгунча орзуқиб куттик, худди аввалгидек ўзига хос мухлис бўлиб куттик. Лекин энди ундай эмас, клуб чемпионга айлангач бизда кутадиган нарсанинг ўзи қолмади. Бизга куладиган рақиблар энди топилмаслиги, тиш-тирноғигача қаршилик кўрсатиб, «Ливерпуль» чемпион бўлишини истамайдиганлар энди йўқ. Чунки энди бундан фойда йўқ.

Шамсинур АХТАМОВ.

Манба: aniq.uz
Киритилди: 13:58, 23.07.2020. Ўқилди: 4403 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик