Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 82
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 32 57
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 32 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 32 41
10 Осасуна 32 39
11 Райо Вальекано 32 38
12 Эспаньол 32 38
13 Жирона 32 38
14 Валенсия 32 36
15 Эльче 32 35
16 Мальорка 32 35
17 Севилья 32 34
18 Алавес 32 33
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Барселона”нинг келажак режалари қандай?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Барселона”нинг келажак режалари қандай эканлиги барчага қизиқ. Stadion.uz Каталония клуби ва унинг яқин йиллардаги аҳволи ҳақида фикр алмашади..

Ноиложликдан ёшларга имкон берилади

Футбол клублари фақат молиявий муаммолар ўчоғига тушиб қолганидагина таркибни ёшартиришга мажбур бўлади. Бошқачороқ қилиб айтганда, “Барселона” ноиложликдан шу ишга қўл урмоқда. Сабаби, гранд клублар ҳеч қачон таркибни ёшартиришга урғу бермайди. Гап шундаки, ёш ва тажрибасиз футболчилар билан соврин ютиш жуда мушкул. Бундан ташқари, чинакам иқтидорли футболчилар асосий таркибга ўзи шундоқ ҳам кириб боришга қодир. Бу уларнинг футболчи сифатида ўсишига ҳам туртки бўлади. Кучли рақобатда тобланган ёш футболчи катта футболда ўз ўрнинитезда топиб кетади. Буни табиий танлов десак, адашмаган бўламиз.

Ҳозирча, “Барселона” раҳбарлари жамоанинг қандай йўл тутиши борасида маълумот бермаяпти. Шунга қарамай, Каталония нашрлари аллақачон “янги “Барселона” ва унинг супер иқтидорли йигитлари ҳақида мақолалар эълон қилишни бошлаб юборди. Нашрлар “Барселона”нинг келажаги Бартамео тузган ажойиб режа асосида мустаҳкам қилиб барпо этилиши ҳақида ёзмоқда.

Испаниянинг бошқа нашрлари эса, аллақачон Бартамеунинг турли хатолари ва нўноқ раҳбарлиги ҳақидаги маълумотлар тарқатишга тушиб кетган. Янги Хави бўлиши кутилаётган 23 ёшли Aртурнинг Пянич билан рокировкаси амалга оширилгач, деярли барча катта нашрлар “Барселона”нинг ботқоққа ботиб қолгани ҳақида бонг уришни бошлади. Sport.es нашрининг маълум қилишича, Бартамеу ўз постини сақлаб қолиш мақсадида барча нарсага тайёр. Шу сабабли, олдинда клуб мухлисларини ҳайратда қолдирувчи бир нечта янги қарорлар бизни кутиб турибди десак, адашмаган бўламиз.

Кўтара савдо

“Барселона” клуби ёзда бир нечта футболчиларни трансферга қўйишини расман маълум қилди. Унга кўра, Филиппе Коутиньо, Артуро Видаль, Усман Дембеле, Иван Ракитич, Самюэль Умтити, Нелсон Семеду, Нето, Рафинья Алькантара, Карлес Аленья, Мартин Брейтуэйт, Эктор Фирпо ва Жан-Клер Тодиболарга аллақачон кетиш тарадудини кўриш топширилган. Шунга қарамай, бу футболчиларни бирданига сотиб юборишнинг иложи йўқ. Aфсуски, Aртур “Барса”ни тарк этишни истамаса ҳам чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилди. Бу воқеадан сўнг, клуб футболчилари ҳам жамоанинг келажагига шубҳа билан қарашни бошлади. Эндиликда, клубда деярли ҳеч кимга жой суғурталанмаган. Ички муҳит анча бузилган. Вазиятдан бошқа клублар ҳам фойдаланиб қолиш илинжида. Энг ачинарлиси шундаки, “Барселона”га пул кераклигини билган жамоалар футболчларнинг трансфер суммасини кескин пасайтириш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширади.

Aфсуски, юқорида номи зикр қилинган футболчарни трансферга қўйиш орқали клуб вазиятдан чиқиб кета олмайди. Тўғри, қилинган хатолар бироз ўнгланиши мумкин, бироқ сарф этилган пулларчи?  Юқорида номи зикр қилинган футболчилар  трансфери учун Каталония клуби 450 миллион евро сарф этган. Aгарда, айни дамда 12 та футболчининг барчаси сотиб юборилса ҳам уларга ишлатилган 450 миллионнинг ярмини ҳам қоплашнинг иложи йўқ.

Ёшларга йўл!

Истаймизми йўқми Каталония ёшларини кузатишимизга тўғри келади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, айни дамдаги ёшлар ҳақиқатдан ҳам иқтидорли.  Маълумотларга қараганда, келаси мавсумда Aнсу Фати (17), Педри (17), Францишку Тринкао (20), Хуан Миранда (20), Рики Пуч (20) ва Рональд Араухо (21) сингари футболчилар асосий жамоага жалб этилади. Шунингдек, иккинчи жамоадаги Aлекс Кольядо ва Рамон Родригесларга ҳам ўйин амалиёти тақдим этилади. Sport.es нашрининг маълум қилишича, бу йигитларга “Барселона” ўйин фалсафаси сингдирилган ва улар келажакда катта сорвинлар учун кураш олиб боришади.


Бир қарашда жуда сиафтли келажак режаси, бироқ аслида ҳам ҳаммаси кўнгилдагидек кетяптими? Хўш, жамоа ёшартирилиши кўзда тутилган бўлса, нима учун Марк Кукуреля “Хетафе”га сотиб юборилди.Ваҳоланки, у ўзини ҳар жабҳада кўрсатишга муваффақ бўлган эдику? Нима учун катта футболда тажриба орттирган Тодибо ва Карлес Aлениялар келажак режаларига киритилмади? Aҳир, улар ҳам эндигина 20 ёшни қарши олган футболчиларку! Гап шундаки, бу йигитлар аллақачон клублар нишонига тушиб қолган. Уларни ҳам Марк сингари 10 миллион атрофида пуллаш имкони мавжуд. Шу сабабли, клуб уларни келажак режаларига киритгани йўқ. Жамоа тушиб қолган қийинчликлар ўчоғидан чиқиб кетиш учун 20 миллион евро ҳам асқотиши мумкин.

Қайсидир маънода, “Барселона” янги асрдаги энг қийин паллаларни бошидан ўтказиш арафасида турибди. Шундай бўлсада, клуб инқироз кўчасига кириб қолди дейиш ноўрин. Ушбу клуб бошидан бундан ҳам оғир кунларни ўтказган.

Бу муаммо ҳам кўп ўтмай яна бартараф этилади. Шунчаки, Каталония клубига ишонишда давом этиш лозим. Ширин ёлғондан кўра, аччиқ ҳақиқат фойдалироқ. Шундай экан, клубни олдида қийин кунлар кутмоқда, бироқ “Барселона” буни енгиб ўтишга қодир.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:01, 27.07.2020. Ўқилди: 9472 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Барселона Роберт Левандовски 12
8 Алавес Лукас Бойе 12
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
10 Сельта Борха Иглесиас 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик