Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Бавария” яқинлашди

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси аввалроқ хабар берганимиздек “Норвич” клуби ҳимоячиси Макс Aаронс билан жиддий қизиқишда давом этмоқда.

“Sky Sport”нинг маълум қилишича, немислар аллақачон “Норвич” клубига расман таклиф юборган.

Манбанинг маълум қилишича, Макс учун “Бавария” 20 миллион евродан воз кечади.

“Боруссия” рад этди

Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси “Манчестер Юнайтед”дан келиб тушган Санчо борасидаги таклифни кўриб чиқишни истамади.

Бу ҳақида "Bild" нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, “Боруссия” клуби “қизил иблислар”нинг турли бонуслар билан таклиф қилган 98 миллион евролик таклифидан воз кечган.

Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар Санчони жамоада сақлаб қолиш орқали келаси мавсумда Бундеслига ғолиблиги учун кураш олиб бормоқчи.

Хамес “Юнайтед”да!

“Манчестер Юнайтед” тез кунларда “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилади.

Бу ҳақида “Daily Express" нашри маълум қилмоқда. Манбада ёзлишича, “қизил иблислар” колумбиялик футболчи учун 25 миллион евродан воз кечади.

Маълумотларга қараганда, Сулшер 29 ёшли футболчини жамоани тарк этиши тобора аниқлашиб бораётган Жесси Лингарднинг ўрнини тўлдиришидан умидвор.

Кепа ПСЖда?!

Aнглиянинг “Челси” жамоаси киппери Кепа Aррисабалага келаси ҳафтада Париж клуби билан шартнома имзолаши мумкин.

“Daily Exspress"нинг маълум қилишича, “Челси” ўз футболчисини ПСЖ клубига таклиф қилган. Манбанинг маълум қилишича, Парижликлар Кепани 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Френк Лемпард аллақачон испаниялик посбоннинг ўрнини эгаллашга қодир 5 та вариант устида ишламоқда.

“Спартак” Милошга кўз тикди

Москванинг “Спартак” жамоаси Aвстралия терма жамоаси аъзоси Милош Дегенек билан шартнома имзолаши мумкин.

Бу ҳақида “Mundo Portal" маълум қилмоқда. “Црвена Звезда” жамоаси ҳимоячиси борасида Москва клуби аллақачон расмий таклиф юборган ва серблардан жавоб кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Дегенек Сербия биринчилигининг 22 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёзиб қўйди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 03:37, 28.07.2020. Ўқилди: 15472 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик