Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Коутиньо “Aрсенал”да!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Райс «Челси»да

Лондоннинг “Челси” клуби “Вест Ҳем” ярим ҳимоячиси Деклан Райс била шартнома имзолаш ниятидан қайтмаяпти.

“Daily Exspress”нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” “болғачилар” футболчисни ёз мобанида қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда, лекин “Вест Ҳем” унинг трансфер қийматини камайтирмаяпти.

Клуб 65 миллиондан камига 21 ёшли футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Шу сабабли, “Челси” Жоржинони трансферга қўйишга қарор қилди. Манбанинг маълум қилишича, “Челси” таянч ярим ҳимоячисининг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Коутиньо “Aрсенал”да

Лондонинг “Aрсенал” жамоаси Коутинони қўлга киритишга тобора яқинлашиб келмоқда. “TheSun” нашрининг маълум қилишича, бразилиялик футболчи аллақачон “конинирлар” машғулотлар базасида бўлган ва шахсий шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

Манбанинг маълум қилишича, энди фақат айрим қоғозларни тўлдиришгина Филиппени Лондон клуби футболчиси бўлишдан ажратиб турибди.

Манба ушбу трансфернинг суммаси ҳақида маълумот берганича йўқ, лекин катта эҳтимол билан “Aрсенал” ярим ҳимоячини сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олади.

У “Милан”га қайтмоқчи

 

“Челси” ярим ҳимоячиси Темми Бакаёко фаолиятини Милан шаҳрида давом эттириш ниятида эканлигини яшириб ўтирмаяпти.

Футболчининг агенти берган хабарларга кўра, Бакаёко “Милан”да тўп тепиш учун ўз маошининг икки баробар камайишига ҳам рози. У ўзини “россонерилар” сафида ишончли ҳис қилгани учун “Челси”га қайтишни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумни Бакаёко ижара асосида “Монако” клубида ўтказди.

Давид Силва Римга кўчадими?

 

Aнглиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Давид Силва фаолиятини “A Серия”да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Aйни дамда, тажрибали плеймейкер билан “Лацио” клуби жиддий қизиқиб қолган ва аллақачон ўз таклифини жўнатган. Италия нашрларининг маълум қилишича, “бургутлар” аллақачон Силва билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган бўлиб, Давид 3 йил давомида Рим клуби шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Силва айни дамда эркин агент мақомида. Қаҳрамонимиз 10 йил давомида “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилди ва энди ўз келажаги борасида танлов қабул қилиши мумкин.

Байи “Милан”да?!

 

Миланинг “Милан” клуби “Манчестер Юнайтед” билан Эрик Байи борасида музокараларга киришиш арафасида турибди.

“DiarioSport”нинг маълум қилишича, 26 ёшли ҳимоячи “Манчестер Юнайтед”да ўзини кўрсата олмагач, имкониятларини бошқа биринчиликда синаб кўришга қарор қилган.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар Европа Лигаси мусобақаси якунлангач, трансфер шартларини келишиб олади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:16, 08.08.2020. Ўқилди: 20495 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.