«Металлург» футболчилари Ig G учун тестдан ўтишди
Хабарингиз бор, ЎзПФЛ Комиссияси Coca Cola Суперлиганинг Тошкентда ўтадиган марказлаштирилган турларига жалб этилган персоналларни рўйхат бўйича текширувдан ўтказмоқда.
Комиссия аъзолари бунгача “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 25 нафардан футболчисини Ig G тестидан ўтказган эди. Кеча “Металлург ” клубининг 25 нафар аъзоси ҳам мазкур тестни топширди. Унга кўра, бекободликларнинг яна 14 нафари вирусни аллақачон ўз танасидан ўтказиб бўлгани маълум бўлди. Шу тариқа “Металлург” сафида аллақачон антитаначалар шаклланган футболчилар сони – 14 нафарни ташкил этмоқда.
Комиссия Ig G тести натижаси мусбат чиққан футболчиларнинг барчасини функционал ҳолатини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказиб бормоқда. Aйни вақтда бундай ўйинчиларда футбол учрашувларини давом эттириш билан боғлиқ муаммолар учраганича йўқ.
Кеча, шунингдек, AГМК, “Қўқон-1912” ҳамда “Насаф” клублари вакиллари Ig G тестидан ўтказилди. Ҳозирга қадар AГМК ёшлар таркибининг 25 нафари тест топшириб бўлди. Уларнинг 10 нафарида натижалар мусбат чиқди. Эндиликда улар функционал ҳолатини аниқлаш бўйича кўрикдан ҳам ўтишади. “Қўқон-1912” ҳамда “Насаф” клублари топширган тест натижалари ҳозир ўрганиб чиқилмоқда ва улар ҳақида кейинроқ хабар қилинади.
Ҳозирга келиб, “Пахтакор” футболчилари ва персонали ҳам Ig G тестидан ўтмоқдалар. Барча клублар натижалари борасида ЎзПФЛ расмий сайтида хабар бериб борилади.
Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:30, 11.08.2020. Ўқилди: 2877 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар