Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Исроил Мадримовдан машҳурлиги, Matchroom'нинг қандай қизиқиб қолганлиги ҳақида катта интервью

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, 15 август куни профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган иқтидорли боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги муҳим жангини ўтказади. Боксчимизнинг мазкур жангга тайёргарлиги, олдиндаги режалар ва яна бир қатор қизиқ мавзуларда суҳбат уюштирдик. ​

– Дунёнинг энг йирик промоутерлик компаниялари иқтидорли боксчиларни йирик турнирлардаги иштирокига кўра саралаб, кейин шартнома имзолашади. Исроил Мадримов Олимпия ўйинларида иштирок этмай туриб, жаҳон чемпионатида совриндор бўлмай туриб, Matchroom компаниясининг эътиборини торта олди?

– Ўзбек боксчиларининг Рио олимпиадасидаги ютуқлари халқаро промоутерлик компаниясидагиларнинг эътиборини бизга жалб этган бўлиши мумкин. Ўша пайтда мен ҳам Осиё ўйинлари финалчиси эдим. Қолаверса, “Uzbek Tigers” таркибида бир қатор муҳим жангларда иштирок этгандим. Балки шу учун таклиф билдиришгандир. Бундан ташқари илк жангимдаёқ камар учун баҳс олиб бориб ғалабага эришганим – уларни ўзимга ишонтира олганим бўлгандир.

– 15 август куни муҳим жангларингиздан бирини ўтказасиз.  Жанггача бўлган даврда кўп муддат Ўзбекистонда қолиб кетдингиз. Бу муддат ичида проф боксдаги мураббийларингиз билан ишлай олмадингиз? Жанггача спорт формангизни тиклашда қийналмадингизми?

– Карантин туфайли Ўзбекистонда кўп вақт қолиб кетган бўлсамда, машғулотлар жараёнини доимий давом эттирдим. Биз профессионал спортчимиз ва  ўз спорт формамизни бир хил даражада ушлаб туришимиз энг муҳими ҳисобланади. Қолаверса, Ўзбекистон терма жамоаси сафида машғулотларда иштирок этдим. У ерда мураббийим Тўлқин Қиличев қўл остида шуғулланишни давом эттирдим, термадаги жамоадошларим билан спаррингларда қатнашдим. Бир сўз билан айтганда доимий назорат остида бўлдим. Бу ерга (Нью Йорк шаҳри назарда тутилаяпти) етиб келганимда жисмоний жиҳатдан ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Шу боис, бу ердаги машғулотларга қийинчиликсиз киришиб кетдим.

– Ўзбекистонда ва АҚШда машғулотлар ўтказаяпсиз. Машғулотларда қандай фарқ бор ва қайси бирида ишлаш қийинроқ? (Зулайҳо, Хоразм вилояти).

– Мен ҳам Ўзбекистонда, ҳам АҚШда машғулотлар ўтказмоқдаман. Албатта, машғулотлар жараёни бир-биридан фарқ қилади. Сабаби, профессионал бокснинг ҳаваскор боксдан фарқ қилишида. Ҳаваскор бокс уч раунддан иборат бўлганлиги учун бунда шу вақт ичида ҳаммасини ҳал этишингиз керак. Бунда тезкорлик ва тактика муҳим ўрин тутади. Шу боисдан алоҳида машғулотлар ишлаб чиқилади ва шунга кўра ишланади. Проф боксда эса жанглар узоқ давом этгани учун кучни тўғри тақсимлаш муҳим аҳамиятга эга. Машғулотлар жараёнида кўпроқ куч йиғишга, зарбалар йўллаш техникасига эътибор қаратилади. Ҳар иккаласининг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Аммо, уни енгиб ўтиш бу биринчи мақсад. Машғулотларда ишлаш қанча қийин бўлса, жангда шунча осон бўлади.

– Жангга чиқадиган кунингиздан аввал қачон оғир машғулотларни тўхтатасиз ва жангдан сўнг қанча муддат дам оласиз? (Шаркия, Хива шаҳри).

– Профессионал боксда бир ҳафта аввал оғир машғулотлар тўхтатилади. Кейин эса вазн тоифамизни тушириш устида ишлаймиз. Бу орада рақибни янада яхшироқ ўрганишга ҳам вақт сарфланади. Жангдан сўнг бир ҳафта – 10 кун дам олинади. Дам олиш жараёни жангнинг қандай ўтганига боғлиқ, агар 12 раундлик оғир жанг ўтказиладиган бўлса икки ҳафта ва ундан ҳам кўпроқ дам олишга тўғри келади. Профессионал боксда кўп парҳез қилинади ва ҳар икки кунда спарринг жанглар ўтказилади. Дам олишда бу каби ҳолатлар ҳам эътиборга олинади.

– Эртанги рақибингиз сиз кўп хато қилишингизни ва шу хатолардан унумли фойдаланиб мағлубиятга учратмоқчи эканлигини айтди. Нима деб ўйлайсиз, у қандай хатоларни назарда тутган ва сиз бунга қандай чоралар кўраяпсиз? (Авазбек, Жиззах вилояти).

– Ҳар бир боксчининг ўз фикри бор. Ҳеч ким рингга кўтарилишидан олдин рақибим кучли, бугун ютқазаман деб айтмайди. Шу боис ҳаммаси рингда ҳал бўлади. Мен жангда бор маҳоратимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Уокернинг қандай хатолар ҳақида гапирганини билмайман. Ҳар доим жанг давомида хато қилмаслик учун машғулотларда жиддий ишлаймиз. Умид қиламанки, эртанги жангимда ҳам ҳаммаси биз учун омадли якун топади.​

– 75 кг вазнда Олимпия ўйинларида иштирок этишингиз мумкинлиги айтилган эди. Олимпия ўйинларида иштирок этсангиз ҳаваскор боксда кимларни ғолиблик йўлидаги асосий рақиб деб биласиз?

– Олимпия ўйинларида қатнашиш ниятим бор. Аввало лицензион турнирда ғолиб чиқишим керак. 75 кг гача вазнда ғолиблик учун асосий даъвогарлар аллақачон йўлланмани нақд қилиб бўлишди. Олимпиадага борадиган ҳар бир спортчи ғолиб бўлишни мақсад қилади. Чунки бу имкон сизга ҳар йили ёки ҳар бир жангда эмас, 4 йилда бир маротаба тақдим этилади. Шу сабабдан ҳамма боксчи ҳар бир жангга худди охирги жангидек тайёрланади ва ғолиб бўлишни орзу қилади. Асосий рақибларга келсак, украиналик Александр Хижняк, қозоғистонлик Аманкул Абилхан, филиппинлик Эумир Феликс Марсьяль ва россиялик Глеб Бакши каби боксчилар ҳам чемпионлик учун даъвогарлик қила олади.

– Исроил Мадримов жуда тез танилди. Бугун бутун дунёда сизни эътироф этишаяпти. Сиз учун машҳурлик нимани англатади?

– Машҳурлик, албатта, ёқимли туйғу. Лекин, ҳозирги машҳурлигим бирмунча алдамчи эканлигини биламан. Сабаби ҳали катта ютуқларим олдинда деб ҳисоблайман. Инсон қанчалик камтар бўлса, ҳамма уни шунчалик ҳурмат қилади. Ҳозир машҳурлигимга ишониб, ҳаммасига эришдим деб ўйлай бошласам, тўхтаб қолиш ҳеч гапмас. Агар чемпионликни қўлга киритмас эканман, бу машҳурлик билан нари борса одамларнинг ёдида 2-3 йил яшашим мумкин. Кейин ҳаммаси унутилади, қилган меҳнатларим эсдан чиқарилади. Ишонаманки, мен учун ҳаммаси олдинда. Ўзим учун Олимпия чемпионлиги, проф боксда камарлар жамланмаси бу бир мақсад. Уларга етишсамгина ўзим ўйлаган машҳурлик менга буйсунади.

Менинг фикримча, инсоннинг машҳурлигидан фақатгина унинг яқинлари аввало, ота-онаси хурсанд бўлади. Сен тарбиялаган фарзанд туфайли раҳмат эшитсанг, бу – албатта катта фахр ва катта бахт. Аслида ота-онамни хурсанд этиш учун ҳам катта ғалабаларга эришишим керак деб ҳисоблайман.

– Суҳбат учун раҳмат! Олдиндаги муҳим жангда сизга омад ёр бўлишини тилаймиз!

– Катта раҳмат! Шу ўринда Ўзбекистонда мени қўллаб-қувватлаб турган барчага миннатдорлик билдираман.

Журналист Умар Мурод суҳбатлашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz
Киритилди: 19:01, 13.08.2020. Ўқилди: 4387 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик