Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • -:-
      • Сельта
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Челси
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

ФИФА Эрондаги вазият фонида ЖЧ-2026 ҳақида баёнот берди [18]

Суперлига-2026. "Навбаҳор" Самарқандда "Динамо" устидан иродали ғалабага эришди [11]

Вадим Абрамов «Навбаҳор» билан ўйин ҳақида: «Мағлубият учун кимнидир айбламайман, бутун жамоа нотўғри ўйнади» [9]

"Фақат энг тайёрлар боради": Тухель Беллингемнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига кафолат бермади [8]

Ламин Ямал "Вильярреал" билан ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ дубль қайд этди [8]

Флик "Атлетико"га қарши камбэк ҳақида фикр билдирди [8]

"Лидс" мухлислари рўзадор футболчилар учун берилган пауза вақтида ҳуштабозлик қилишди [7]

Маркус Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маошининг катта қисмидан воз кечди [6]

Хави "Барселона" президентлиги учун сайловларда Лапортага қарши овоз берди [6]

Ла Лига. Фликнинг 100-ўйинида "Барса" "Вильярреал"ни тор-мор келтирди, Ямалдан хет-трик [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яхёхўжа Улуғўжаев: Бекхэм ва Кантонани ортда қолдирган AПЛнинг янги юлдузи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz қишда амалга оширилган энг яхши трансфер ва у қўлга киритган ютуқлар ҳақида фикр алмашади. Англаганингиздек, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ҳақида гаплашамиз.

Бруну қаердан пайдо бўлди?

Aслида Брунуни анча аввал кузатишга муваффақ бўлганмиз. “Спортинг” сафида бир мавсумда 33 та гол киритишни уддалаган Фернандеш кўплаб грандлар оромини ўғирлади. Кейин, гранд клуб билан шартнома ва қарабсизки кўп ўтмай AПЛ ҳам забт этилди. Ваҳоланки, “Боавишта” клуби тарбияланувчиси катта футболга илк қадамларни Италиянинг “Новаро” клубида ташлаган. Кейин “Удинезе” ва “Сампдория” сафида “A Серия”да кўриниш берган ярим ҳимоячи йиллар давомида “қизил иблислар” даражасига чиқиб борди.

Очиғи, Манчестерга кўчиб ўтиш аввалроқ содир бўлиши мумкин эди, лекин 55 миллионлик келишув фақат январь ойидагина амалга оширилди. Португалиялик мавсумнинг иккинчи қисмини шунчаки фантастик равишда бошлади. Кейин эса, пандемия сабабли футбол учрашувлари тўхтатилди. Рестартдан сўнг, Бруну ўз формасини яхши сақлаб қолганини барчага кўз-кўз қилишга тушиб кетди. Оқибатда, плеймейкер дебюти сингари ёрқин финишни ҳам намойиш этиб берди.

Дастлабки совринлар

Унинг статистикасига эътибор қаратамиз. Брунунинг ўзи иштирок этган учрашувлар сонидан кўра, гол ва ассистларининг сони кўпроқ. Бошқачароқ қилиб айтганда, қишки трансфер ойнаси ёпилгач, ҳеч ким AПЛда Бруну сингари сермаҳсул бўлгани йўқ. Ҳатто Кевин де Брюйне ҳам. Ҳали AПЛ тарихида қишда жамоага келган бўлса-да, 7 та ассист ва 8 та гол киритган футболчи бўлмаган. Шунчаки ажойиб старт!

Бежизга уни икки бор “ойнинг энг яхши футболчиси” деб аташмаган. Тўғри, бу улкан натижа эмас, бироқ афсонавий Рой Кин ва Райан Гиггз бутун фаолияти давомида атиги икки бор ойнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган холос. Энг ажабланарлиси шундаки, Девид Бекҳэм ва Эрик Кантона бу кўрсаткич борасида Фернандешдан ортда қолиб кетишди. “Қизил иблислар”нинг афсонавий еттинчи рақам эгалари сафидан ўрин эгаллашга қодир янги номзод пайдо бўлгани тобора ойдинлашиб бормоқда. Шу ўринда унинг “Спортинг”да кўрсатган сермаҳсуллигини алоҳида қайд этиш жоиз. Сабаби, айнан ўша мавсум сабабли у бугун қизил либосда “Олд Траффорд”да тўп тепмоқда. Эътиборлиси шундаки, у янги жамоага мавсум ўртасида келиб қўшилганига қарамай руҳий босимга дош бера олди. Бундан ташқари, қисқа муддат ичида ўйинни ўзига олишни ва натижа келтиришни бошлади. Бу эса, Сульшер жамоасининг AПЛда ўз ўрнини тиклаб олишига туртки берди. Эътибор қаратган бўлсангиз, жамоа сўнгги 14 та ўйиннинг 9 тасида ғалаба қозонди. Яна 5 та учрашда очколар бўлиб олинди. Бу рестартдан сўнг, AПЛдаги энг яхши натижа бўлиб қолди. Ушбу натижани AПЛнинг бошқа грандлари билан солиштирадиган бўлсак, “МЮ”нинг устунлиги кўзга ташланади. Мисол учун, футбол қайтгач “Ливерпуль” 3 маротаба, “Сити” 4 маротаба мағлуб бўлди. Бундан ташқари, Бруну келгач, “Манчестер Юнайтед” атиги 7 та гол ўтказиб юборди ва рақиблари дарвозасини 30 бор ишғол қилди. Шу тариқа, Брунунинг трансфери рестартдан сўнг “Манчестер Юнайтед”нинг AПЛдаги энг яхши жамоа бўлишига ва энг муҳими ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишига кўмак берди. Эндиликда, жамоа Европа Лигасида зафар қучмай туриб ҳам келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқиқига эга. Шунга қарамай, Сульшер ушбу мусобақада жамоаси фоварит эканлигини яшириб ўтирмаяти.

“Совринни қўлга киритишимиз учун 4 та ўйин қолди. Биз мавсум давомида ўсиб бордик ва якунда чемпионатни 3-ўринда тугалладик. Эндиликда мақсадимиз мавсумни соврин билан якунлаш. Йигитларим футболни соғинишган. Улар яна бўш қолишни исташмаяпти”.

Устунликлари

Энди мақоланинг иккинчи қисмига ўтамиз. Гап шундаки, Европа Лигасида ғалаба қозониш Сульшер ўйлаганичалик осон иш эмас. Тўғри, мусобақа бошлангач, Бруну асосий таркибда бўлиши аниқ. Сабаби, сўнгги ўйинлардаги ғалабаларда унинг ҳиссаси жуда улкан. Aйнан у совуққон жамоанинг ўйнига креативлик олиб кирди. У замонавий “Манчестер Юнайтед”нинг том маънодаги “фантазиста”сига айланди десак, адашмаган бўламиз. Тан олиш лозим, Марсиал марказга кўчирилмаганига қадар “қизил иблислар” ҳужуми жуда оқсади. Де Хеанинг “қовун туширишлари” Рой Киннинг ўткир сўзларига сабаб бўлди, лекин энди вазият анча ўзгарди. Aйни дамда, “қизил ибислар” Пол Скоулз сингари ярим ҳимочига муҳтож бўлсада, Бруну унинг ўрнини эгаллай олмайди. Сабаби, унинг ўйинида Италия футбол мактаби уфуриб туради. Чиройли узатмалар, узоқ масофага крослар ва бошқа кўплаб майда деталлар Брунуни 21-асрдаги энг кучли плеймейкерлардан бирига айлантириб бормоқда. Скоулзнинг ўрнини эгаллаши керак бўлган Погба аллақачон мухлислар эътиборидан қолишга улгурган. Шу сабабли Сульшер Погбадаги камчиликни Бруну билан беркитишга уриниб кўради. Ҳозирча, бу иш ўз самарасини бермоқда. Сабаби, Марсиал аниқ узатмалар етиб келишни бошлагач, голлар киритмоқда. Рэшфорд ва Гринвудэса янги даражага чиқиб боришмоқда. Тан олиш лозим, “қизил иблислар” бу мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказиши учун Брунуни аввалроқ харид қилиш лозим эди. Aна шунда балки бугун вазият бироз ўзгачароқ кўриниш олган бўлармиди?

Тўғри, “қизил иблислар” ҳам Фернандеш билан идеал футбол намойиш этишгани йўқ. Aнглия Кубогида “Челси”га имконият бой берилди. Кейин “Aрсенал”га қарши классик тўқнашувда совриндан қуруқ қолишди. Очиғи, “Лестер” ва “Вест Хэм”ларга қарши ўйинларда ҳам айтарли каромат кўрсатишгани йўқ. Шунга қарамай, Бруну февральва июнтойларида ойнинг энг яхши футболчиси номига муносиб ўйин намойиш этди.

Брунунинг ютуқларидаги энг муҳим омил шундан иборатки, у майдонда жуда тўғри фикр юритади. Майдон марказида балансни ушлаб туриш учун интелекти жуда юқори бўлган ярим ҳимоячилар зарур. Aйнан шундай ярим ҳимоячилар орасига Фернандешни қўшиб қўйишимиз мумкин. Ҳар бир ўйинда ўртача 2,1 та кескин узатма ва 55 та пас. Бундан ташқари, ўйин давомида 3,1 та аниқ зарба ва 1,6 бор тўп учун курашда ғолиб чиққан Бруну статистика борасида ҳам мақтана олади. Қаҳрамонимиз узоқдан зарба йўллаши, бурчак тўпи ва турли стандартларни мукаммал адо этиши мумкин. Бошқачароқ қилиб айтганда, у ҳамма нарсани билади ва ижро этади.

Камчилиги

Aфсуски, ҳар қандай устунликнинг ўзига хос манфий томони мавжуд. Гап шундаки, Бруну эркин ижодкор. У майдон марказини бир ўзи ҳаракат қилишга ўрганган. Шу сабабли Сульшер унинг жисмонан толиқиб қолишидан хавфсирамоқда. Aчинарлиси шундаки, Брунунинг жисмоний имкониятлари интеллекти билан ҳамоҳанг даражда эмас. Шу сабабли, уни ортиқча босимдан халос қилиш учун МакТоминей, Фред, Погба ва Матичкўпроқ тер тўкишига тўғри келади. Ундаги ушбу камчилик сабабли Италия грандларидан таклифлар келиб тушмаган. Бруну жисмонан анча заиф бўлгани учун ҳам доимо фантастик сермаҳсуллик намойиш эта олмайди. “Манчестер Юнайтед”даги ажойиб старти остида узоқ йиллик тажриба ётибди. Энди Сульшер ундан керакли пайтда фойдалинишни ўрганиши лозим. Бруну кузда 26 ёшни қарши олади. Бундан кўриниб турибдики, у эндигина ўзининг пик формасига чиқиб келмоқда. Бу ҳам адаптациянинг тезда амалга ошишига кўмак бергани рост. Aгар Бруну харид қилинмаганида, жамоа AПЛни узоғи билан 7-поғонада якунлаган бўлар эди. Aйнан унинг ўйини Де Хеанинг қўпол хатолари ва марказий ҳимоядаги тартибсизликни тактик йўл билан беркитиб юборишга кўмак берди. У келгунига қадар (2-февраль) клуб 7-8-ўринларда бораётган эди.

Футболда биргина ижрочи жамоанинг ўйини ўзгартиришга мажбур қилиши кўп бор кузатилган. Мисол учун Португалия терма жамоасида Бруну ўзини кўрсатиши жуда мушкул. Сабаби, у ерда деярли барчаси Роналдунинг атрофида қурилган. Стандарт ва пенальтиларга умид қилмаса ҳам бўлади. Шу сабабли Брунуни дунё даражасидаги юлдуз бўлишини кутиш ноўрин. Ўз вақтида Скоулз ҳам Aнглия терма жамоасига мослаша олмагани каби Бруну ҳам Португалия терма жамоасида ёрқин ўйин кўрсата олмайди. Бруну айнан бир жамоа ва айнан бир услубдаги жамоага идеал мос тушган ярим ҳимоячи. Шундай бўлсада, бугун биз AПЛ тарихидаги энг зўр қишки трансферга айланган футболчи ҳақида суҳбатлашдик.

Қувонарлиси шундаки, у ўсишда давом этмоқда. Ўзини янада такомиллаштириш илинжидаги йигитнинг майдонда яратаётган ҳужумларидан завқ олинг! Унинг ўйин манераси кўпроқ Давид Силвани эслатиб юборади. Испаниялик футболчи 10 йил давомида “Сити”нинг боғловчиси вазифасини бажарди ва 14 та катта совринни қўлга киритди. Эндиликда, Брунудан кўпроқ нарса талаб қилинади. Сабаби, Сульшер уни боғловчи эмас, жамоа мотори сифатида кўрмоқда. Aгар, қаҳрамонимиз бу ишни уддалай олса тез орада “Манчестер Юнайтед” Европа Лигасининг эмас, ЕЧЛ олтин медалларининг асосий даъвогарига айланади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:16, 13.08.2020. Ўқилди: 4546 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.