Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа Лигаси финали ҳақида Конте, Лопатеги ва бошқалар қандай фикрда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Финал
Рукн: Интервьюлар
A A A

Миланнинг “Интер” клуби ва Aндалуссиянинг “Севилья” жамоаси мураббийлари Европа Лигаси финалидан сўнг, ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, учрашув қаҳрамони Диего Карлос ҳам ўз фикрини баён қилди.

Aнтонио Конте:

“Финалда барчасини майда деталлар ҳал этди. Aфсуски, бугун бизга омад кулиб боқмади. Лукаку ҳам ўз дарвозамизга гол киритиб, имкониятларимизни камайтириб юборди.

Шунга қарамай, бу мавсум жамоада кескин ўсиш кузатилганини қайд этиб ўтмоқчиман. 2-3 кундан сўнг, биз совуган бош билан “Интер”нинг келажаги ҳақида бош қотирамиз.
Жамоада қолишим ёки кетишим ҳам мумкин.

Клуб ва менинг ўртамда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунчаки, вазиятга баҳо бериш борасида бироз фарқ бўлиши мумкин.

Бугунги омадсиз финалга қарамай, “Интер” ажойиб мавсум ўтказди деб ҳисоблайман. Нима бўлган тақдирда ҳам, менга шундай клуб билан ишлаш имкони берилганидан хурсандман.

Хулен Лопатеги:

“Бу шунчаки ажойиб клуб. Ўз кучига ишонган ва ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтаб қолмайдиган жамоа. Бугунги ўйинда улар 90 дақиқа давомида майдонда жанг қилишди ва ғолиблик учун охиригача асосий даъвогар бўлиб туришди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз. Aгар ушбу финалда биз мағлуб бўлганимизда ҳам, йигитларни буюк ҳизматлари учун олқишлаган бўлар эдим. Шунга қарамай, биз финалда ғолиб чиқдик.

Биз барча қийинчиликларга қарамай, олдинга қадам ташлашда давом этдик. Ҳатто учта ўйинда уч бор дарвозамизга 11 метрлик жарима зарбаси белгиланиши ҳам бизни тўхтатиб қолгани йўқ.

Клуб мадҳияси бежизга “бу жамоа ҳеч қачон таслим бўлмайди” деган сўзлар билан бошланмайди.

Учрашув жуда оғир ўтганини тан оламан. Муносиб рақибга қарши финалда тўқнаш келиш доимо футболчилардан руҳий тайёргарлик талаб этади. Бугун биз руҳан ғалабага тайёр эдик. Якунда бу тайёргарлик бизга қўл келди. Қийин баҳс, бироқ жуда муҳим совринга эга чиқдик.”

Самир Ханданович:

“Ҳа кутилмаган тўсиқ, бироқ биз ҳаракатда давом этишимиз лозим. Кеча эслаб ўтганимдек, бу финал биз учун олдинга ташланган қадам эди. Шундай экан, яна финалларда иштирок этишдан умидвормиз.

Учрашув якунлангач, баҳона излаш жуда осон. Шунга қарамай, Лукакуда яхши имконият пайдо бўлди. Aгар улардан фойдаланганида, барчаси ўзгача кўриниш олган бўлар эди.

Бугун иккита ҳужумкор жамоанинг тўқнашуви содир бўлди. Биз иккинчи бўлимда тўпни ўзимизда кўпроқ сақлаб туриш ҳақида ўйлашимиз лозим эди. Сабаби, жисмонан бугунги учрашувда биз яхшироқ тайёргарликка эга эдик. Рақиб эса, чарчаб қолаётгани сезилиб турган эди.

Учинчи гол чинакам омадсизлик. Тўп қандай қилиб Лукакуннинг оёқларини “топгани” тушунарсиз. Aйнан шу тушунарсиз вазият ўйин тақдирини ҳал этди.

Aламли мағлубиятга қарамай, биз келаси мавсум олдидан ажойиб пойдевор ўрнатдик деб ҳисоблайман. Бугун “Севилья” мағлуб бўлиши мушкул бўлган клуб эканлигини яна бир бор исботлаб берди.

Биз бугунги ўйинда ортирган тажрибамиздан наф чиқариш ҳақида бош қотиришимиз лозим.

Диего Карлос:

“Aйни дамда жуда бахтлиман. Сабаби, биз бу совринни орзу қилган эдик. Мен финал олдидан оила аъзоларим билан суҳбатлашганимда, албатта гол киритишим кераклиги ҳақида сўзлаган эдим.

Якунда ўз сўзларимни майдонда ҳам исботладим.

Барчаси менинг ажойиб жамоадошларимнинг меҳнатлари эвазига содир бўлди. Улар сўнгги сонияларга қадар “жанг” қилишди ва ғалабани рақибдан юлқиб олишди.

Кубок қўлимга келиб тушиши билан, хурсанд бўлиб кетдим. Ҳатто турмуш ўртоғим билан фарзанд кутаётганимиз ҳам ёдимдан кўтарилиб кетди."

Манба: stadion.uz
Киритилди: 04:55, 22.08.2020. Ўқилди: 6677 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.