Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 17 36
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 17 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АГМК жамоасининг биринчи давра ўйинлари таҳлили

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Илмий-аналитик статистик таҳлиллари натижаси шундай хулоса берадики, АГМК 2020 йилги мавсумнинг дастлабки даврасида қуйидаги кўрсаткичларни қайд этди:

Жамоа ўтказилган 13 ўйинда 21 нафар футболчилар хизматидан фойдаланди. Шундан фақатгина дарвозабон — Суҳроб Султонов барча ўйинда ўзгаришсиз тўлиқ ҳаракатланди ва яна икки футболчи — Сардор Раҳмонов ҳамда Баҳром Абдураҳимов ҳамма ўйинда иштирок этди.

Техник-тактик ҳаракатлар кўрсаткичлари:
- АГМК 13 ўйинда жами 10448та техник-тактик ҳаракатларни амалга оширди.  Бу ўртача ҳар бир ўйинда 804та техник-тактик ҳаракатлар дегани. Ўтказилган учрашувларнинг аксариятида АГМК учрашувда ташаббус билан ўйнаган ва тўпни йўқотиш кўрсаткичи 25,8%га тенг. Замонавий футболда бу жиҳат бўйича ўртача кўрсаткич айнан 25%дан баланд бўлмаслиги жуда яхши натижа ҳисобланади.

Голлар:
- АГМК биринчи даврада 22 маротаба рақиблар дарвозасига йўл топди. Эътиборга молик жиҳати, АГМК Суперлигадаги барча ўйинда гол уришни уддалаган ягона жамоа бўлди. Ҳар ўйинда ўртача ҳисоблаганда 1,7тадан гол урилган. Алоҳида таъкидлаш керакки, урилган 22тадан 17та голни жамоа иккинчи бўлимда киритган. Яъни, АГМК иккинчи таймда юқори самарадорлик кўрсатмоқда.

Урилган голларнинг 12таси қанотдан уюштирилган ҳужумлар орқали, 4таси марказган ташкиллаштирилган ҳужум самараси ва 6таси стандарт вазиятларидан кейин киритилган.

Тўп узатмалар:
- Футболда тў узатмани кўп нарсани белгилаб беради. АГМК биринчи даврадаги ўйинларда жами 5952та узатмани амалга оширган. Шуларнинг 57% техник-тактик ҳаракатлар эвазига. Тўп йўқотиш коэффициенти эса 15,9%ни ташкил қилган.

5952та узатмадан 2282таси (38,3%), яъни ҳар учта узатмадан бири орқага ёки унга берилган. Қолган узатмалар олдинга берилган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жамоа 272та қанотдан тўп оширган ва бу ажойиб кўрсаткичлардан бири саналади. Ҳар бир ўйинда ўртача 21тадан қанотдан оширилган тўплар ҳужумларни кескинлаштирган. Ҳар иккита қанотдан оширилган тўпларнинг биттаси мзлжалга аниқ боргани эътиборга молик.

Шораҳмедов (10 ўйин) - 48 оширма (50% аниқ)

Раҳматов (8 ўйин) - 43 оширма (35% аниқ)

Турсунов (12 ўйин) - 36 оширма (56% аниқ)

Аманов (12 ўйин) - 29 оширма (45% аниқ)

Сулаймонов (6 ўйин) - 15 оширма (40% аниқ)

Қанотдан ташкил этилган ҳужумларнинг 12таси гол билан тугаган. 7 гол чап қанот, 5та голга эса ўнг қанотдан ташқиллаштирилган ҳужумдан кейин киритилган.

Яккакурашлар:
- АГМК футболчилари жорий мавсум яккакурашларда ҳам ўсишга эришишган. Ўтган мавсумда жамоа яккакурашларда 52% бракни амалга оширган бўлса, бу гал кўрсаткич 43,9% фоизга тушган.
Биринчи даврада энг кўп яккакурашларга киришган футболчилар: Шораҳмедов, Григалашвили, Эркинов, Раҳмонов ва Абдураҳимов.

Яккакурашларни кўпроқ ютиб чиқиш бўйича эса Шораҳмедов, Йўлдошев, Раҳмонов, Жокич, Ватсадзе, Жўраев, Зонич ва Эркиновни алоҳида таъкидлаш мумкин.

Қайтган тўпга эгалик қилиш:
- Замонавий футболда муҳим аҳамият касб этувчи қайтган тўпларга эгалик қилиш, яъни подбор. АГМК биринчи даврада умумий ҳисобда 703та қайтган тўпга эгалик қилган. Бу ўртача ҳар бир ўйинда 54тадан тенг келади.

Дарвоза томон зарба:
- АГМК биринчи даврада рақиб дарвозаси томон 153та зарба йўллаган. Ҳар бир баҳсда ўртача 12тадан зарба дегани. Берилган зарбаларнинг 94таси оёқ билан, 26та зарба бош билан йўлланган ва қолган 33 зарба рақиб футболчилари томонидан "блок" қилинган. Тепилган зарбаларнинг умумий ҳисобда 40% дарвозага аниқ борган.

Дарвозага кўпроқ зарба йўллаган футболчилар:

Аманов (12 ўйин) - 19 зарба, 7таси аниқ - 2 гол

Григалашвили (8 ўйин) - 18 зарба, 11таси аниқ - 4 гол

Турсунов (12 ўйин) - 18 зарба, 7таси аниқ - 3 гол

Ватсадзе (9 ўйин) - 16 зарба, 6таси аниқ - 2 гол

Жокич (11 ўйин) - 9 зарба, 4таси аниқ - 3 гол

Стандарт вазиятлари:
- АГМК 55 маротаба бурчак зарбасини амалга оширди (ўртача бир ўйинда 4,2) ва шуларнинг 29% бесамар кетди. Бурчак зарбасидан кейин жамоа учта гол урди: Жокич (2) ва Ватсадзе. АГМК 46 маротаба жарима зарбаси тепди ва "Сурхон"га қарши ўйинда Арслонмират Аманов жарима зарбасидан унумли фойдаланган.

Пенальтидан эса АГМК икки бор самара чиқарди (Турсунов, Жокич) ва бир марта ноаниқ (Жокич) амалга оширди. Стандарт вазиятларидан АГМК 64% фойдали ҳаракатларни амалга оширди.

Стандарт вазиятларини амалга оширган футболчилар:

Турсунов - 16 бурчак зарбаси (14 аниқ ва 2 ноаниқ)

Аманов - 13 бурчак зарбаси (9 аниқ ва 4 ноаниқ), 11 жарима зарбаси (7 аниқ ва 4 ноаниқ)

Қосимов - 15 бурчак зарбаси (9 аниқ ва 6 ноаниқ), 9 жарима зарбаси (6 аниқ ва 3 ноаниқ)

Тошматов - 11 бурчак зарбаси (7 аниқ ва 4 ноаниқ), 8 жарима зарбаси (4 аниқ ва 4 ноаниқ)

Қоидабузарликлар:
- Ўтказилган ўйинларда АГМК 199 маротаба фол ишлатган. Бу дегани ҳар бир ўйинда ўртача 15,3тадан тўғри келади. Фолларнинг 78таси (39%) ўз жарима майдончамиз яқинида вужудга келган. АГМК футболчиларига биринчи даврада 21 марта огоҳлантириш ва 1 бор четлатиш кузатилди.

Ҳозирги кунда Бобур Йўлдошев ва Дилшод Жўраев ҳисобида 3тадан сариқ карточка мавжуд ҳамда улар дисквалификацияга яқин турибди.

Узатмаларни қулай позицияларга ошириш ва ҳужумдаги тезлик:
- Бу борада самарадорлик 57,8% ташкил қилмоқда. Жамоанинг ҳужумкорликдаги тезлиги эса 7,4. Айниқса "Қизилқум", "Локомотив" ҳамда "Андижон"га қарши ўйинларда АГМК ҳужумлар ташкил этишда энг юқори кўрсаткичларни амалга оширган.

Қайтган тўпга эгалик қилиш:
- Замонавий футболда муҳим аҳамият касб этувчи қайтган тўпларга эгалик қилиш, яъни подбор. АГМК биринчи даврада умумий ҳисобда 703та қайтган тўпга эгалик қилган. Бу ўртача ҳар бир ўйинда 54тадан тенг келади.

Қоидабузарликлар:
- Ўтказилган ўйинларда АГМК 199 маротаба фол ишлатган. Бу дегани ҳар бир ўйинда ўртача 15,3тадан тўғри келади. Фолларнинг 78таси (39%) ўз жарима майдончамиз яқинида вужудга келган. АГМК футболчиларига биринчи даврада 21 марта огоҳлантириш ва 1 бор четлатиш кузатилди.

Ҳозирги кунда Бобур Йўлдошев ва Дилшод Жўраев ҳисобида 3тадан сариқ карточка мавжуд ҳамда улар дисквалификацияга яқин турибди.

Узатмаларни қулай позицияларга ошириш ва ҳужумдаги тезлик:
- Бу борада самарадорлик 57,8% ташкил қилмоқда. Жамоанинг ҳужумкорликдаги тезлиги эса 7,4. Айниқса "Қизилқум", "Локомотив" ҳамда "Андижон"га қарши ўйинларда АГМК ҳужумлар ташкил этишда энг юқори кўрсаткичларни амалга оширган.

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов биринчи давра мобайнида жами 21 нафар футболчи хизматидан фойдаланди.

Бир дарвозабон, 7 нафар ҳимоячи, 10 нафар ярим ҳимоячи ва 3 ҳужумчи. Биринчи даврани барча ўйинларини ўзгаришсиз тўлиқ ўтказган футболчи бу дарвозабон Суҳроб Султонов бўлди. Шунингдек, Сардор Раҳмонов ва Баҳром Абдураҳимов ҳам барча ўйинларда иштирок этди.

— Элгужа Грилашавили (8 ўйин) АГМКнинг биринчи даврадаги тўпурарига айланди - 4 гол.

— Муроджон Тошматов эса энг кўп голли узатмани, яъни энг яхши ассистентга айланди - 5 голли узатма.

АГМК биринчи даврада 22та гол урди ва бунга 13 нафар футболчи муаллифлик қилди. Шунингдек, урилган голларнинг 17тасига 11 футболчи ҳаммуалифлик қилди.

Марказий ярим ҳимоячилар - Дилшод Жўраев ва Йован Жокич баъзи ўйинларда марказий ҳимояда ҳам ўйнади. Шунингдек, Шаҳзод Нурматов ҳужумчи ортидаги инсайд ролида ва соф ҳужумчи сифатида ҳам ҳаракатланди.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 16:43, 04.09.2020. Ўқилди: 2120 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.