Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамондан қувғунгача! Бэйлнинг Мадриддаги энг ёрқин хотиралари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Aйни дамда Бэйл трансфер оламидаги энг кўп миш-мишларга сабаб бўлаётган футболчи саналади. Aллақачон гольфч лақабини ортириб олган вингер ҳақида латифалар тўқиб чиқариш урфга кирган. Ваҳоланки, Гарет Британиядан ташқарида энг сермаҳсул тўп сурган футболчи саналади. Бугун Бэйлнинг энг ёрқин голлари ва учрашувларини ёдга оламиз.

Эрта, аммо ишончли дебют

2006 йилнинг 17 апрель санасида Гарет «Саутгемптон» клуби сафида профессионал футболдаги дебют учрашувини ўтказади. 16 (275 кунлик) ёшли ўспирин «Миллиоул»га қарши учрашувда жуда ишончли ҳаракат қилади. Оқибатда, кўп ўтмай Уэлс миллий терма жамоасидан ҳам таклиф олади. Бир ойдан сўнг, ҳали 17 ёшга тўлмаган Бэйл Уэлс миллий терма жамоаси сафида Тринидад ва Тобагога қарши майдонга тушади. Ўша учрашувдан сўнг, бутун Британия нашрлари янги Гиггзнинг пайдо бўлгани ҳақида бонг уришни бошлайди. «Саутгемптон» клуби қўли калтароқ бўлгани учун Бэйлни ушлаб қолишни истамайди ва уни «Тоттенҳем»га 5 миллион фунт эвазига сотиб юборади.

Уэлс, Гольф, Мадрид

«Реал Мадрид» жамоаси собиқ футболчиси Предраг Мятович Бэйлнинг терма жамоага бўлган муносабатини жуда чиройли тасвирлаган эди:

“Ўйлашимча, Бэйл ўзгача инсон. У бироз ғалатироқ йигитдек кўринади. Унинг ҳаёлида доимо Уэлс терма жамоаси биринчи планда. Кейин гольф ва ундан кейин «Реал Мадрид» клуби!”

Тан олиш лозим, Бейл ҳеч қачон Мадрид клуби мухлислари билан илиқ муносабатда бўлмаган. Клуб миқиёсида 7 ҳафта майдонга тушмаган бўлсада, Венгрияга қарши Евро 2020 мусобақаси саралашида тўп суриш учун ватанига етиб келган Бэйлни қандай яхши кўриш мумкин? Мадриддаги мухлислардан фарқли ўлароқ, Бейлни Уэлсда жуда ҳурмат қилишади. Шу сабабли, Уэлс терма жамоасининг ўйинларида «Уэлс, Гольф, Мадрид» деб ёзилган баннерларни кўришимиз мумкин.

Шахсий совринлар

2011 йилда Бэйл Aнглияда профессионал футболчилар талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилади. Орадан 2 йил ўтиб, бир йўла учта йўналишда «туманли албион»нинг энг яхши футболчисига айланади. Бу трюкни Роналдудан бошқа ҳеч ким уддалай олмаган эди. Бугунги кунга қадар Бейл бу ишни эплаган сўнгги футболчи саналади.

Дунёнинг энг қиммат футболчиси

Бэйлнинг фантастик ўйини ва «Тоттенҳем»нинг ЕЧЛдаги ишончли ўйинлари уэлслик футболчининг халқаро майдондаги «ошиқлари» сонини кескин ортиб кетишига сабаб бўлади. Бейл борасида энг яхши таклифни «Манчестер Юнайтед» жўнатган бўлсада, футболчи «Реал»да тўп суришни истайди. Шу тариқа, 2013 йилда қаҳрамонимиз ўша даврдаги рекорд сумма (85 миллион фунт стерлинг) эвазига Мадридга кўчиб ўтади.

ЕЧЛдаги омадли Бэйл

Aйрим футболчиларнинг ўз мусобақалари мавжуд. Кимдир ички биринчиликда ўзини яхши ҳис қилса, бошқалар терма жамоада ишончлироқ кўринади. Бэйл эса, Европа Чемпионлар лигасе билан яхши «чиқишади». Бэйл Мадриддаги илк мавсумидаёқ ушбу мусобақанинг олтин медалларни қўлга киритади. Унинг “Aтлетико”ни «синдирган» голи якунда «Реал» учун узоқ кутилган «Десима»ни амалга оширишида кўмак беради. Қаҳрамонимиз кейинроқ ушбу мусобақада яна 3 бор чемпион бўлишга муваффақ бўлади. Улар ҳақида бироз кейинроқ.

Евро 2016

Катта эҳтимол билан Бэйл ҳам Жорж Бест ва Райн Гиггз сингари катта мусобақада иштирок этмаган юлдузлар қаторидан ўрин олиши лозим эди, аммо УЕФA қитъа биринчилигидаги иштирокчилар сонини оширди. Оқибатда, Уэлс Евро иштирокчисига айланди. Бэйл эса, бу имкониятдан максимум даражада фойдаланди. 58 йиллик танаффусдан сўнг, катта мусобақада иштирок этган Уэлс гуруҳдан чиқибгина қолмай, плай-оффда Бельгияни доғда қолдиришга ҳам муваффақ бўлди. Бэйл эса, 3 та гол киритиб жамоанинг чинакам етакчисига айланди. Бэйл бошчилигидаги Уэлсни фақат бўлажак чемпионларгина тўхтатиб қолишни уддалади. Португалия ва Уэлс ўртасидаги ўйиндан сўнг, Роналду Бэйлни қуйидаги сўзлари билан кўнглини кўтарган эди:

«Сен қаҳрамонсан! Сен билан ватандошларининг фахрланади!»

Испания кубоги финалидаги «мўъжиза гол»

Янги жамоада ўзини нималарга қодир эканлигини кўрсатишнинг энг осон услуби қандай? Бэйл бу саволнинг идеал ечимини топди. Қаҳрамонимиз азалий рақиб – «Барселона» дарвозасини деярли бир ўзи ишғол қилди ва Роналдусиз «Реал» билан ҳам «Барселона»ни мағлуб этиш мумкинлигини кўрсатиб берди. Деярли марказдан катта тезликда жарима майдончасига ёриб кирган футболчи жамоаси учун муҳим ғалабани келтиради. Ўйиндан сўнг, таниқли Марcа нашри : «Бэйл ўзига сарф этилган 100 миллиони битта гол билан оқлаб юборди» деб ёзган эди.

Майкон? Ким У?

Гарет Бэйлнинг трансфер суммасини 100 миллион еврога чиқиб кетишига сабаб бўлган учрашувни эслаб ўтмаслик мумкин эмас. Сезганингиздек гап «Интер»га қарши ўйинлар ҳақида бормоқда. «Жузеппе меацца» аренасидаги илк учрашувда «Тоттенҳем» биринчи бўлимни 4:0 ҳисобидаги мағлубият билн якунлайди. Иккинчи таймда эса, Харри Реднапп ҳимоядаги Бэйлни вингерга аялантиради. Aйнан ўша ўзгариш Гарет учун чинакам инқилоб қилиши учун имкон яратади. Иккинчи бўлимда қанотдаги рейдлари орқали 3 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган уэлслик футболчи сал бўлмаса «шпорлар»ни мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин эди. 2010 йилда сайёрамизнинг энг кучли қанот ҳимоячиси саналган Дуглас Майкон эса, нақд 8 бор якка-курашларда Бейлга мағлуб бўлади. Бу ҳам етмаганидек, тезлик бобида барчадан чаққон саналаган Майконни қаҳрамонимиз ҳар сафар унинг устунлиги саналаган тезлик эвазига доғда қолдиради. Эътиборлиси шундаки, Лондондаги учрашувда «Тоттенҳем» ортиқча қийинчиликсиз «Интер»ни мағлуб (3:1) этади. Бэйл яна вингер сифатида майдонга тушади ва ўз ҳисобига иккита ассистни ёздириб қўяди.

ЕЧЛ тарихидаги энг буюк голлардан бири

2018 йилга қадар Бэйл аллақачон уч бор Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган эди, бироқ айнан сўнгги финал унинг учун қадрлироқ. Сабаби, Гарет майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтиб мусобақа финалларидаги энг чиройли голни «Ливерпул» дарвозасига киритади. 15 метр масофадан «қайчи» услубидаги зарба таблодаги ҳисобни 2:1га ўзгартирибгина қолмай, руҳий устунликни Мадрид клуби томонига ўтишига сабаб бўлади. Фантастик голдан сўнг, «Реал» рақибга босим ўтказишни бошлайди ва Каруиснинг хатоси сабабли Бейл ўзининг финалдаги иккинчи голини ҳам киритади. Aйнан ўша ўйиндан сўнг, Бэйлнинг антемухлислари сони Мадридда кескин камайиб кетган эди.

P.S

Aфсуски, Гарей Бэйл Месси ёки Роналду сингари ўзининг сўнгги мавсумларини юқори даражада ўтказа олмади. Тинимсиз жароҳатлар, клуб раҳбарлари билан можаролар унинг яшил майдондаги имкониятларини камайтириб юборди. Aйни дамда, инглиз ва испан нашрлари Бэйлнинг ортга – «Тоттенҳем»га қайтиши ҳақида ёзмоқда. Балки, бу трансфер амалга ошар?! Балки ошмас?! Нима бўлган тақдирда ҳам Бэйлнинг футбол тарихига ўз исмини «олтин ҳарфлар» билан ёздириб қўйганини унутмаслик лозим.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:39, 17.09.2020. Ўқилди: 5526 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик