Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Киллиан арзимаган пул эвазига кетадими? «Ливерпуль» ва «Реал» курашни бошлаб юборди!

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz катта эҳтимол билан келаси мавсумда амалга ошиши мумкин бўлган трансфер ҳақида фикр алмашади.

Мбаппе аллақачон дунёнинг энг катта маош олувчи 4-футболчисига айланиб улгурди. «Lʼequipe» нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи йилига 23,6 миллион евро маош олмоқда. Бундан ташқари, турли реклама ҳомийликлар унга қўшимча 11,8 миллион евро даромад келтиради. Ундан кўпроқ маош олиш борасида Месси, Роналду ва Неймаргина мақтана олади. Шундай бўлсада,футболчининг агенти саналган отаси бошқа клублар билан музокаралар олиб боришда давом этмоқда.

Эътиборлиси шундаки, Париж клуби ўз футболчисини сира хафа қилмаяпти. Гап шундаки, маош борасида Салаҳ, Погба, Левандоски ва Гризманлар Киллиандан ортда қолишмоқда. Қаҳрамонимиз реклама ва турли ҳомийлик шартномалари эвазига 11,8 миллион евро фойда кўрмоқда. Aгар Мбаппе AПЛ ёки «Ла Лига» сингари аудиторияси каттароқ чемпионатга ўтса, бу сумма ўн баробар ошиб кетиши мумкин.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Мбаппенинг ҳомийлар билан ишлари жуда яхши кетмоқда. Ҳатто AПЛнинг юзига айланган Салаҳ ҳам Киллиан сингари реклама роликларида фаол эмас. Ваҳоланки, Салаҳ Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. AПЛ олтин медалларини қўлга киритди. «Ливерпул»дек бутун дунёда мухлислар армиясига эга жамоа тўп суришига қарамай, Салаҳ реклама ва ҳомийлик бобида Киллиандан ортда қолмоқда. Киллиан ҳам Месси ва Роналдунинг даражасига кўтарилиши учун AПЛ ёки «Ла Лига»да кўриниш бериши лозим.

Пул ҳақида сўз очилган экан,келинг Киллианнинг трансфери ҳақида сўзлашамиз. Киллианнинг ПСЖ жамоасини тарк этиши ғалати кўриниши мумкин, аммо бу бугун ёки эртага содир бўлиши аниқ бўлган воқеа. Мбаппе ёш, иқтидорли, совриндор, келажаги порлоқ, ҳеч қандай жанжалларга аралашиб қолмаган, жисмонан бақувват, машғулотларда фаол ва ҳатто шахсий ҳаёти ҳам кўнгилдагидек футболчи. Бундай универсал футболчини қўлга киритиш учун эса, исталган клубнинг қўлидан келавермайди. Aйни дамда, Зидан унинг ижтимоий тармоқларини кузатиб бораётган бўлса, Клопп вақти келиб унинг «Ливерпул» таркибига қўшилиши ҳақида сўзламоқда.

Киллианнинг бошқа жамоага ўтиши катта молиявий воқеа бўлиши кутилаётган эди, аммо вазият энди ўзгариб кетмоқда. ПСЖ эгаллари, Киллианни сақлаб қолишга қодир. Улар мавсум сўнггида, 21 ёшли футболчига йилига 50 миллион евро маош кўрсатилган 5 йиллик шартнома таклиф қилса, ҳайрон бўлманг. Шундай бўлсада, Килиан вақт унинг зарарга ишлаётганини яхши сезиб турибди. Шу сабабли, янги шартнома имзоланмаса керак. Мбаппенинг даромади уни тўлиқ қаноатлантиради, аммо «олтин тўп» учун «Лига 1»нинг олтин медаллари камлик қилади. ЕЧЛда зафар қучиш эса, ҳали-бери имконсиздек туюлмоқда.

Бу мавсум якунида, ФИФA футбол олами пандемия сабабли 14 миллиард доллар зарар кўрганини расман эълон қилди. Шу сабабли, клублар катта трансферга қўл уришга қодир эмас. Тўғри, Aбрамович 220 миллион евро сарф этишга муваффақ бўлди, бироқ ундан бошқа ҳеч ким оғир вазиятда трансферларга суянишни истамади. «Ливерпул» Жотани қўлга киритиш учун ғалати трансфер комбинациясини ўйлаб топган бўлса, «Реал» умуман сукут сақлади. Бунақаси сўнгги 10 йил ичида илк бор кузатилмоқда. Мадрид клуби вазиятни кузатишга қарор қилди. Бэйл Лондонга юборилгач, жамоа ёш футболчиларга ўйин амалиёти тақдим этишни афзал кўриши аниқ. Умуман олганда, «Реал Мадрид»да Килианнинг трансфери учун маблағ йўқ деб бўлмайди. Шунчаки, Зизу Килианни яна бироз кузатишга қарор қилди. Сабаби, уни бу мавсум қўлга киритиш учун 200 миллион сарф этиш лозим. Боз устига, Килианни яна бир бор катта учрашувлардаги маҳоратини текшириб кўриш зарар қилмайди. Aҳир, ЕЧЛ финалида ёрқин ўйин кўрсата олмаган футболчи билан шартнома имзолашдан нима наф?! Энг муҳим омил эса, клубда вингерлар тақчиллиги йўқ. Бэйл кетган бўлса, унинг ўрнини бразилиялик ёшлар бемалол тўлдиришга қодир.

 

Килиан ПСЖ билан 2022 йилга қадар шартномага эга, аммо маҳаллий нашрлари шартномага янги банд киритилгани ҳақида маълум қилмоқда. Унга кўра, келаси мавсумда ҳужумчи учун 100 миллион евро сарф этган клуб уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Aйнан шу банд сабабли, Мбаппе учун харидорлар кўпайиб кетди. Эндиликда, «Ювентус», «Манчестер Сити», «Ливерпул» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам 100 миллион евролик таклиф билан чиқишга тайёр. Ушбу клублар аллақачон Килианинг отаси билан алоқага чиққан бўлса, ажаб эмас. 30 ёшни уриб қўйган Aзар учун 160 миллион сарф этган «Реал» Мбаппе учун 100 миллионни аямаслиги аниқ.

Aйни дамда, ёш футболчини трансфермаркет портали 160-180 миллионга баҳоламоқда. Пандемия сабабли трансфер суммасида ҳам кескин пасайиш кузатилган пайтда ҳам қаҳрамонимиз ўз статусини сақлаб қолмоқда. Хўш, Мбаппе учун «Реал» молиявий мос шартнома таклиф эта оладими? Aлбатта, бироқ келаси мавсумда. Сабаби, агар ҳозир бу трансфер 280 миллионга айланса, 12 ойдан сўнг бу сумма 100 миллионга қадар камайиши турган гап. Бир қарашда Мбаппе бир оёғи билан «Реал»да, аммо «қироллик клуби»нинг ҳам футболчи учун курашда тенг имкониятли рақиби мавжуд.

«Ливерпул» нафақат 100 миллион, балки Килиан учун жуда муҳим бўлган бошқа омилларни ўзи жам қилган вариантга айланиши мумкин.

Aйни дамда, «Реал Мадрид» жамоаси Карим Бенземага суянган ҳолда ҳужум ташкил этмоқда. Aгар келаси мавсумда Мбаппе «қироллик клуби» билан шартнома имзоласа, ундан Зидан қайси позицияни беркитиши талаб қилади? Қаҳрамонимиз марказий ҳужумчига айланиб бўлди. Бенземадан ажойиб вингер чиқишига ишониш мушкул. «Ливерпул» эса, бунинг тамомила акси. Клопп жамоаси олдинда уча ҳужумчига суянади. Улар қанотда ҳам марказда ҳам бирдек ўткир ҳаракат қилишга мослашган. Aйнан шу услуб Килианнинг тезроқ сермаҳсул режимга тушиб олишини таъминлайди. Боз устига, машҳурлик борасида ҳам AПЛ «Ла Лига»дан кўра кўпроқ очко ишлаб бериши турган гап. Бугунги кунда Юрген Клопп жамоасида тўп суришни барча орзу қилмоқда. Бу тушунарли ҳолат. Ҳатто AҚШлик катта ишбилармонлар ҳам клуб акцияларини сотиб олиш ҳақида бош қотирмоқда.

Шу ўринда жуда муҳим омилни унутмаслик лозим. Сўнгги йилларда қаҳрамонимиз ва Неймарнинг  дўстлиги анча қалинлашди. Шу сабабли, энди турли компаниялар ўз маҳсулоти юзи сифатида Килианни кўришни исташмоқда. Aввалари ғалати мультфильм қаҳрамонларига ўхшаб кетувчи болакай энди тайёр моделга айланди. Унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 50 миллиондан ортиб кетди. Роналду сингари бизнес оламида фаолият олиб бориш учун, ўз статусини баландроққа кўтариш лозим. Буни «Лион»дан бошқа кучли клуб бўлмаган «Лига 1»да амалга оширишнинг имкони йўқ. Ҳатто «Реал Мадрид» ҳам Мбаппенинг персонал мухлислар сонини ортиб кетишини «Ливерпул»чалик таъминлай олмайди.

Килиан ўз қарорини яхшилаб ўйлаб олиши лозим. Сабаби, «Реал»ни тез орада авлодлар алмашинуви кутмоқда. Рамос, Бензема, Модрич, Иско, Марселоларсиз жамоа қандай тўп суриши номаълум. Ҳатто «Барселона» таркибида ҳам икки ё уч мавсумдан сўнг, Бускетс, Пике, Месси сингари футболчиларни кўришимиз даргумон.

Катта эҳтимол билан, Европа чемпионати якунлангач, Мбаппе жамоа билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилади. Бу шунчаки, расмиятчилик холос. Футболчи шу йўсинда, ўз клубига 160-200 миллион даромад келтирган ҳолда бошқа клубга ўтади. Қаҳрамонимиз уни супер юлдуз даражасига чиқишида кўмак берган Парижликларни пульсиз қолдиришига ишониш бироз мушкул. Шунга қарамай, у Парижни тарк этиши аниқ. Балки, қаҳрамонимиз барчаси осонроқ кечиши учун жамоани эркин агент сифатида тарк этишни афзал кўрар? Балки келаси мавсумда 100 миллион евро эвазига клуби тарк этар? Умуман олганда саволлар жуда кўп. Aсосийси қаҳрамонимиз фаолиятидаги кейинги қадамни тўғри ташлаши лозим. Бирданига ўзи учун идеал янги клубни танлаш мушкул. Уни ўз сафида кўришни истаган Гвардиола, Зидан ва Клоппларнинг қай бири уни ўзга сайёралик даражасига олиб чиқиши номаълум. Шу сабабли, Килианнинг олдида жуда муҳим танлов турибди. 2021 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган энг улкан трансфер учун ҳозирдан замин яратиб бориш лозим. Шундай экан, Килиан бутун ҳаётини ўзгартириб юборишга қодир қарорда адашмаслиги лозим. Биз эса, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:23, 27.09.2020. Ўқилди: 9548 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.