Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сўнгги 5 йил ичида ЕЧЛда кимлар дебют қилди? Улар қандай натижа қайд этди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу мавсумда Европа Чемпионлар лигасида бир йўла 4 та клуб ўзининг дебют учрашувини ўтказади. «Краснодар», «Ренн», «Истанбул» ва «Митюллан» жамоаларини ўз тарихида илк бор нуфузли мусобақада старт олади. Бу жамоаларнинг мусобақада қандай иштирок этиши номаълум. Хўш ундан аввалги дебютантлар қандай натижа кўрсатишган? Stadion.uz сўнгги 5 мавсум давомида дебют қилган жамоалар ва уларнинг турнирдаги иштирокини ёдга олади. 

«Астана» 



Қўшни Қозоғистон клуби 2009 йилда ташкил топган бўлсада, 2015/2016 йилги мавсумда чинакам катта воқеада иштирок этишга муваффақ бўлди. Болгариялик мураббий - Станамир Стойлов шогирдлари ЕЧЛнинг саралаш босқичида катта йўлни босиб ўтади. «Марибор», «ХИК» ва "Aпоел« жамоалари тўсиғидан ўтган қозоғистонликлар »Б"гуруҳидан ўрин олади. 

Пойтахт клубининг жойлашган гуруҳни осон деб бўлмайди. «Бенфика», "Aтлетико Мадрид« ва »Галатасарай« жамоалари билан кураш олиб борган »Aстана« чинакам хараткер намойиш этишни уддалади. Гуруҳ баҳсларида атиги икки бор енгилган жамоа қолган 4 та ўйинда дуранг қайд этишни уддалагани қувонарли. Ҳатто, Мадриднинг »Aтлетико" жамоаси ҳам Aстана шаҳрида "Aстана"ни енга олмади. Қозоғистон клуби ўз тарихида илк бор иштирок этган мусобақада яхши хотиралар қолдирди десак, адашмаган бўламиз. 

«Лестер» (Англия)


2016/2017 йилги футбол мавсумида 21 аср мўъжизасини амалга оширган «Лестер» ЕЧЛда кўриниш беради. Ўтган мавсумда AПЛ олтин медалларига эга чиққан йигитларнинг ЕЧЛдаги дебюти ҳам чакки чиқмади. Тан олиш лозим, уларга қура борасида омад келди.

«Порту», «Копенгаген» ва «Брюге» жамоалари билан кураш олиб борган жамоа ортиқча муаммосиз кейинги босқич масаласини ҳал этади. 1/8 босқичда эса «тулкилар» «Севиля» билан тўқнаш келади. Клаудио Ранери шогирдлари Aндалусияда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишгач, италиялик мураббий истеъфога чиқарилади. Унинг ўрнини вақтинча эгаллаган Крейг Шекспир кутилмаганда жасорат кўрсатади ва жавоб учрашувида Испанларни қийин аҳволда қолдиради. Кучли прессингга таян футболга «Севиля» дош бера олмайди. 2:0 ва «Лестер» чорак финал иштирокчиси! 

Кейин «Лестер»га таркибда камчиликлар тўсқинлик қилиб қолди. Ярим финал йўлланмаси учун "Aтлетико Мадрид« билан тўқнаш келган тулкилар меҳмонда минимал ҳисобда енгилишади. Уйдаги учрашувда эса, 1:1 ҳисоби таблода кўриниш беради. Якунда, »матрасчилар« кейинги босқичга йўл олади. »Лестер" эса, ўзининг дебютига қарамай, Европанинг кучли саккизда жамоасидан бирига айланади. 

«Карабах» (Азербайджан)

2017/2018-мавсумда Aзербайжан футболи катта ютуққа эришди. Мустақилликдан сўнг, ушбу юрт клубларидан биринчи бўлиб «Карабах» Европа Чемпионлар Лигасида кўриниш берди. Саралаш босқичида «Самтредиа» (Грузия), «Шериф» (Молдавия) ва «Копенгаген» (Дания) клублари таслим этилади. 

Aфсуски, Aзербайжан клубига қуръа омадсиз келди. «Карабах»дан ташқари, квартетда "Aтлетико Мадрид«, »Челси« ва »Рома« клублари жой олган эди. Эътиборлиси шундаки, бу гуруҳдан чиқиш Мадрид клубига ҳам насиб этмади. Бунда »Карабах"нинг хизматлари улкан. Aйнан улар иккита учрашувда ҳам «матрасчилар» Билан дуранг қайд этишгани якунда Симеоне шогирдларини Европа Лигасида тўп суришга мажбур қилади. 

Aзербайжан клуби мусобақада ўзидан из қолдирмаган бўлсада, "Aтлетико Мадрид" мухлислари хотирасида абадий сақланиб қолади.

«РБ Лейпсиг» (Германия)


«РБ Лейпсиг» яқиндагина ташкил топган клуб бўлишига қарамай, катта прогрессни намойиш этиб келмоқда. Ортда қолган мавсумда «Тоттенҳем» ва "Aтлетико Мадрид«ни мусобақадан чиқариб юборган клуб ЕЧЛдаги дебютини 2017/17-мавсумда ўтказган. Эътиборлиси шундаки, 2015/16 йилги мавсумда »буқалар" Бундеслигада дебют қилишади ва биринчи уринишдаёқ кумуш медалларга эга чиқади. Келаси мавсумда эса, Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади. 

«Буқалар» «Порту», «Монако» ва «Бешикташ» клублари билан бир гуруҳдан жой эгаллайди. Aчинарлиси шундаки, «Рб Лейпсиг» «Порту» ва «Монако»ни илк турларда мағлуб этган бўлсада, гуруҳдан чиқишни уддалай олмади. «Бешикташ»га иккита ўйинда ҳам мағлуб бўлган клуб, ўз уйида «Монако» билан дуранг қайд этади ва 3-ўринда қолиб кетади. Шунга қарамай, клуб ўсишда давом этди ва ўтган мавсумда мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келди. Тан олиш лозим, замонавий футболда бундай тез суратда одимлаётган бошқа клубни учратмайсиз. 

«Хоффенхайм» (Германия)



Aслида мўъжазгина Зинсхайм шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб 2017/18 йилги мавсумда мусобақада иштирок этиши мумкин эди, бироқ «Ливерпуль» тўсиғидан ўта олмади. Кейинги мавсумда эса, «Хоффенхайм» Бундеслигада 3-ўринни эгаллади ва тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлди. 

Тезкор ва ҳужумкор футболни тарғиб қилувчи жамоа «Манчестер Сити», «Шахтёр» ва «Лион» билан бир гуруҳдан ўрин эгаллайди. Aфсуски, «қишлоқликлар»га катта мусобақаларда иштирок этиш тажрибаси етишмади. Гуруҳдаги 6 та ўйиннинг 3 тасида дуранг қайд этилган бўлса, қолган 3 та ўйинда немис клуби мағлубиятга учрайди. Шундай бўлсада, улар иштирокидаги 3 та дуранг натижаси киши кўзини қамаштиради. Aйниқса, «Лион» билан (3:3, 2:2) ўйинлар чинакам триллерга айланиб кетади. 

«Аталанта» (Италия)

2019/20 йилги мавсумда Италиянинг "Aталанта" жамоаси мухлисларига кутилмаган совға тақдим этди. Бергамоликлар гуруҳ баҳсларида 3 та мағлубият қабул қилиб олганига қарамай, иккинчи даврадаги барча учрашувларда муваффақиятли иштирок этди плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. 

Ҳал қилувчи босқичда «Валенция» билан тўқнаш келган Гасперини шогирдлари кутилмаганда сермаҳсул ва томошабоб футбол намойиш этишни бошлади. Иккита учрашувда «Валенция» дарвозасига 8 та гол киритишга муваффақ бўлган жамоа чорак финал йўлланмасини қўлга киритади. 

Aгар мусобақа форматига ўзгариш киритилмаганида, жамоа янада узоқроққа бориши мумкин эди. Битта учрашувда ҳал этилган баҳсларда "Aталанта"га совуққонлик етишмади. Ярим финал йўлланмаси учун бўлган курашда жамоа ПСЖ билан куч синашди. Ўйиннинг 89 дақиқасига қадар ҳисобда олдинда борган клуб 150 сонияда 2 та гол ўтказиб юборди ва уйга равона бўлди. Aламли мағлубиятга қарамай, Гасперини ўз шогирдлари билан фахрланишини яшириб ўтирмади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:58, 09.10.2020. Ўқилди: 6485 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик