Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 0:1
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • 1:0
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 19.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 19.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Верона
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • 3:2
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 19.01.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Барселона
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • 1:2
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 19 49
2 Реал Мадрид 20 48
3 Вильярреал 19 41
4 Атлетико 19 38
5 Эспаньол 20 34
6 Бетис 20 32
7 Сельта 19 29
8 Атлетик Бильбао 20 24
9 Жирона 20 24
10 Эльче 19 23
11 Осасуна 20 22
12 Райо Вальекано 19 22
13 Реал Сосьедад 19 21
14 Мальорка 20 21
15 Хетафе 19 21
16 Севилья 19 20
17 Алавес 19 19
18 Валенсия 19 17
19 Леванте 19 14
20 Реал Овьедо 20 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Эспаньол 0-2 Жирона
20-тур Реал Мадрид 2-0 Леванте
20-тур Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
20-тур Осасуна 3-2 Реал Овьедо
20-тур Бетис 2-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Италияга келиши, уйланишининг таъсири ва кўздаги ёш ҳақида. Элдор Шомуродов билан катта интервью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россиянинг Sport24 нашри учун катта интервью берди. Ушбу интервьюни сайтимиз ўқувчиларига илиндик.


— "Женоа" билан шартнома тузгач терма жамоа ихтиёрига учиб кетдингиз. Ҳозир қаердасиз?

— Истанбул аэропортида. "Женоа"дан ЎФАга мурожаат қилишди ва мени вақтлироқ қўйиб юборишларини сўрашди. Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ва бутун штабга раҳмат айтаман. Улар мени қўйиб юборишди. Албатта, агар расмий ўйинлар бўлганида терма жамоадан бунчалик вақтли кетмасдим.

— "Женоа"га ўтиш қандай юз берди?

— Барчаси жуда тез бўлди. Қаҳҳор қўнғироқ қилди (Қаҳҳор Мўминов — ProSport Management вакили) ва шундай вариант борлигини айтди. Дарров рози бўлдим. Ёшлигимдан Европада ўйнашни орзу қиламан. Бошидан шунга интилардим. Қайси давлат ёки қайси клубда фарқи йўқ, шунчаки ўзимни ўша ерда синаб кўрмоқчи эдим.

 — Россияда ўйнаётган кўпчилик охиригача МЮ ёки "Барса"дан таклифни кутишади. Топ-клуб бўлмаса яхшиси Россияда қолган маъқулми?

— Сенга топ-клуб таклиф юборишини кутишдан маъно йўқ. Вақт йўқотилгани қолади холос! Мен ҳам "Ростов"да қолишим мумкин эди, бу ерда барчаси менга ёқарди, ўзимни қулай ҳис қилардим. Аммо миямда Европа орзуси айланаверарди. Шу боис имконият бўлиши билан ишга киришдим.

— Сўнгги паллада сизга "Верона" ва "Фиорентина" ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқди. Бу вариантларни ҳам кўриб чиқдингизми?

— Тўғриси йўқ, аммо хабарим бор. Буни интернет орқали ўқидим. Ўша пайтда "Женоа" билан сўнгги деталларни ҳал қилаётгандик. Бошқа вариантлар ҳақида ўйламадим.

— Ёзда яна қайси давлатлардан таклифлар бўлди?

— Испаниядан бўлди. Бельгиядан "Генк" қизиққанди. Шу йил бошида эса "Штутгарт"дан таклиф бўлганди.

— "Женоа" варианти пайдо бўлгач Карпин қандай реакция билдирди?

— Унга дарҳол ўзимни синаб кўрмоқчилигимни айтдим. У шундай жавоб берди: "Футболчи сифатида сени тушунаман, аммо мураббий сифатида кетишингни хоҳламайман — менга "Ростов"да кераксан". Бироқ раҳбарият рози бўлса бу трансферга қарши бўлмаслигини айтди. Ундан ва клубдан орзум ушалиши учун ёрдам беришгани учун миннадорман.

— Хайрлашув видеосида Карпин сизга "йиғлама" деди. Ростан кўзингизга ёш келдими?

— Тан оламан, кўзларимга ёш келди. Бир томондан нимага интилган ва нимани орзу қилган бўлсам ўшалар ушалаётганини ҳис қилардим, бошқа томондан эса кетиш оғир эди.

— Карпин сизга инстаграмда: "Арзимайди, қийшиқоёқ" деб ёзганига қандай реакция бўлди?

— Барчаси жойида (кулади). Бу ҳазил эканини тушундим. Машғулотлар вақтида кўпинча шундай сўзларни эшитардим. Карпин билан доим муносабатларимиз аъло даражада бўлган. Мисол учун, кетишимдан олдин Валерий Георгич кулиб: "Сен қийшиқоёқни қайси клуб бунчалик кўп пулга сотиб олади?!" деган эди.

— "Спартак"да Карпиннинг ҳазилларига кўпчилик хафа бўларди.

— Мен ҳазилни тушунаман. Аммо Георгич билан кўпинча жиддий, ҳатто кескин суҳбатлар бўларди. Уни доим рост гапиргани учун ҳурмат қиламан. Унга ҳатто нима деб жавоб беришни ҳам билмасдим: Карпин ўзи ҳам футбол ўйнаган, шу боис айтганлари тўғри чиқади.

— "Женоа"да 61-рақамни олдингиз. Бу Ростов вилоятининг регионал рақами?!

— Бу таклифни дўстим айтди. "Агар рақамни танлаб улгурмаган бўлсанг 61-рақамни олди — бу Ростов вилояти коди, мухлислар хурсанд бўлишади" деганди. "Женоа"да 14-рақам банд эди, шу боис "Ростов" мухлислари ва клубга миннатдорчилик рамзи сифатида 61-рақамни олдим.

— Сиздан Роналдудан кўпроқ гол урасизми деб сўрашганди. Келинг, бироз даражани пасайтирамиз: Миранчукдан кўпроқ гол ура оласизми?

— Гол уриш учун рақобатда ғолиб бўлиш керак. Менинг биринчи мақсадим — асосий таркибда муқим жой эгаллаш. Голлар сонини кейин санайверамиз.

— Айтайлик, "Зенит" "Женоа" берган пулдан кўпроқ берганида, барибир Италияга кетармидингиз ёки Россияда қолармидингиз?

— Барибир кетардим, сабаби агентимга доим бир гапни айтардим: Биринчи навбатда Европа, кейин бошқалар. Бунгача менда Қатар, Саудия Арабистони ва Хитойдан таклифлар бор эди, аммо уларни ҳатто кўриб чиқмаганман. Пуллар — энг асосийси эмас.

— "Женоа"даги маошингиз "Ростов"дагидан кўпроқми?

— Ҳа.

— Кўпчилик хайрон қолди: "Италия клуби 8 ой ичида 3та гол урган ҳужумчини нима қилади" дейишди. Сермаҳсуллик нима учун бунчалик пасайиб кетганига қандайдир сабаб борми?

— Бу жуда қийин савол. тушинтириш қийин… Менимча карантин кўп нарсага таъсир қилди. Бизни алоҳида хоналарга қамаб қўйишди — фақат у ерда велосипед айлантириш ва пресс қилиш мумкин эди холос. Бу барчага турлича таъсир қилди: кимдир тезда жисмоний ҳолатини яхшилади, аммо менда бу жараён узоқ давом этди.

— Карпин Шомуродов уйлангани сабабли кам гол урмоқда деганди.

— Хамма футболчилар уйланадику! Демак барчада пасайиш бўлиши керак! (кулади). Ўйлашимча, бу нарса таъсир қилмаган.

— Омина билан қачон танишиб қолгансиз?

— Тўйимдан икки ойча олдин. Уйланишим керак деб ҳисобладим. Турмуш ўртоқ изладим ва топдим.

— Европани орзу қилардим дедингиз. Ёшликда Италияда ўйнашингизни тасаввур қилармидингиз?

— Орзу қилардим, аммо тасаввур қилолмасдим. Россия чемпионати юлдузларини ҳам яқин-яқингача фақат ТВ орқали томоша қилардим! "Ростов"га келганимда "Зенит"га қарши майдонга тушганим ёдимда. Ўшанда Бранислав Иванович питерликлар сафида ўйнарди. Мен эса ёшлигимдан "Челси" мухлисиман — унга қараб нималар содир бўлаётганини англай олмасдим. Ўзбекистонда академияда ўқиб юрганимда унга мухлислик қилардим.

— Бунгача А Серия ўйинларини томоша қилармидингиз?

— Ростини айтсам, футболни камдан-кам кўраман. Фақат ЕЧЛ бўлса кўраман. Ёки "Челси" ўйинларини томоша қиламан.

 — Футболга қандай кириб келгансиз?

— Мен футбол оиласида туғилганман. Дадам, икки амаким ва акам — барчаси футболчи бўлган. Бобом эса мураббий эди. Дадам ҳам ҳужумчи бўлган. Эслай олмайману, айтишларича Биринчи лигада яхши ҳужумчи бўлган эканлар. Бу Россияда ФНЛ билан бир хил даража. Жароҳатлар туфайли фаолиятини эрта якунлаган. Илҳом амаким "Насаф" билан ОФК Кубогини қўлга киритган, "Бунёдкор" билан Ўзбекистон кубогини ютган. Олти ёшдан футболга боришни жуда истардим, аммо фақат биринчи синфдан олишарди. 7 ёшга тўлгач футболга борганман. 12 ёшимда эса "Машъал" академиясига олиб боришган. Бу Ўзбекистондаги биринчи рақамли академия.

— "Челси"га қандай меҳр қўйгансиз?

— Билмайман. Менимча ёшлигимда "Челси" футболкаси бўларди — шундан бошланган бўлса керак. Фернандо Торрес ва Дрогбанинг ўйинларини маза қилиб кўрардим.

— Ўзбекистонда Ривалдони майдонга олиб тушган экансиз.

— "Машъал" академиясида ўйнаб юрганимда, асосий жамоада Илҳом амаким ўйнарди. Доим у билан бирга майдонга тушардим. Аммо бир кун "Бунёдкор" футболчилари билан тушишимиз кераклигини айтишди. Ўша пайтда "Қурувчи" деб номланарди. Ўзимга рақиб футболчиларидан бирини танлаш керак бўлса фақат Ривалдо дедим. У билан майдонга чиқиб келганимда жуда ҳам қаттиқ ҳаяжонланганман!

— Ўзбекистондан Италияга учиб кетдингиз. Юртингизга кейинги сафар борганда "Женоа"нинг нечта футболкасини олиб борасиз?

— Тасаввур ҳам қилолмайман. Менимча катта сумка бўлса керак. Аммо кўп нарса қандай ўйнашимга боғлиқ. Агар яхши ўйнасам — катта чемодан ҳам етмайди. Ёмон бўлса ҳеч ким менинг футболкамни олмайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:49, 12.10.2020. Ўқилди: 7752 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 19
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Вильярреал Альберто Молейро 8
6 Бетис Кучо Эрнандес 8
7 Осасуна Анте Будимир 8
8 Барселона Рафинья 7
9 Барселона Ламин Ямаль 7
10 Атлетико Хулиан Альварес 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.