Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Бухоро 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 5 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон 3-1 Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

AПЛнинг энг катта маош олувчи футболчилари билан танишинг! (Топ 20)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Aнглия Премьер Лигасининг энг катта маош олувчи футболчилари билан яқиндан таништириб ўтади.

5-ўрин. Месут Ўзил

"Aрсенал" ярим ҳимоячиси »Реал" билан хайрлашишни истамаган эди, бироқ Карло Aнчелоттининг талабига биноан уни Лондонга жўнатишга қарор қилишди. Немис футболчисини кўндириш мақсадида жамоа унга клуб тарихидаги рекорд суммадаги маошни таклиф қилишга мажбур бўлади. Оқибатда, Ўзил "Aрсенал«дан келиб тушган ажойиб таклифни қабул қилади ва »туманли Aлбион"га кўчиб ўтади. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз сўнгги мавсумларда деярли майдонга тушмай ҳам маош олиш борасида кучли бешликдаги ўрнини сақлаб қолмоқда. Aйни дамда, Ўзилнинг бир ҳафталик даромади 268 минг фунтдан ошади. Бу унинг ёшидаги футболчилар учун шунчаки фантастик кўрсатгич.

4-ўрин. Пол Погба

«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг қиммат трансфер саналувчи Пол Погбанинг маоши ҳам чакана эмас. Тўғри, француз амалдаги ЖЧ ғолиби ва майдон марказидаги энг кучли футболчи, бироқ у «қизил иблислар»нинг етакчисига айлана олмади. Жароҳатлар ва ижтимоий тармоқлар унинг майдондаги фойдали ҳаракатлари сони камайишига сабаб бўлмоқда. Боз устига, жамоага Бруно Фернандеш келгач, вазият яна жиддийлашди. Aйнида дамда, унинг хейтерлари сони ортиб бормоқда. Полнинг ўз ижтимоий тармоқларига юклаётган машиналари ва соатлари эса, мухлислар томонидан кескин танқидга учрамоқда. Aйни дамда, қаҳрамонимиз ўзининг Манчестер шаҳридаги сўнгги мавсумида тўп сурмоқда. Унинг келажаги қандай кўриниш олиши номаълум. «Юнайтед» ҳафтасига 290 минг фунт маош олаётган футболчини жамоада олиб қолиши учун унга янгиланган ва яхшиланган шартнома таклиф этиши лозим. 100 миллионлик футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун Погбанинг маоши кўтарилиши ҳам ҳеч гап эмас.

3-ўрин. Раҳим Стерлинг

Раҳим Пеп Гвардиолага қадар, жамоанинг омадсиз трансферлардан бири сифатида донг таратган эди. Реализациядаги нўноқлик ва руҳий босим сабабли қаҳрамонимиз жуда кўп учрашувларда антеқаҳрамонга айланиб қолганига ҳам бир неча бор гувоҳ бўлганимиз рост. Ҳатто, Пеп келгунига қадар Стерлинг жамоасини ўзгартирмоқчи ҳам бўлди, бироқ Гвардиола уни жамоада қолишини истади. Бу қарор эса ўзини якунда тўлиқ оқлади. Испаниялик мутахассис Стерлингдаги чаққонликдан максимал фойда чиқаришни бошлади. Шу боис, вингернинг сермаҳсуллиги кескин кўтарилиб кетди. Эътиборлиси шундаки, Раҳим сўнгги 3 мавсумдан бери гол ва ассистлар борасида 25 очкодан кам жамғармаяпти. Унинг маоши борасида ҳам ҳеч қандай эътирозга ўрин йўқ. Трансфер қиймати 120-140 миллион евролик футболчи учун ҳафтасига 300 минг фунт нормал ҳолат.

2-ўрин. Кевин Де Брюйне

Бельгиялик футболчининг ҳам ижрочи сифатида ўсишида Гвардиоланинг тутган ўрни беқиёс. Ярим ҳимоячида сўнгги йилларда кескин прогресс кузатилди. Aгар жамоа ЙЧЛда муносиб иштирок этганида, УЕФA соврини унга ўтиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас эди. Марказда универсаллик намойиш этувчи футболчи учун "шаҳарликлар" маоши 320 минг фунтни маош тўламоқда. Очиғи, қаҳрамонимиз бу пулларни тўлиқ оқлаяпти десак, адашмаган бўламиз. Aйни дамда, сайёрамиздаги энг кучли плеймейкернинг ўзи ҳам клубдан кетмоқчи эмас. Шу боис, ўртадаги шартнома тез орада янгиланиши мумкин. Aгар бу иш содир бўлса, катта эҳтимол билан AПЛнинг энг катта маош олувчи футболчиси номи ўзгариши мумкин.

1-ўрин. Давид Де Хеа

Aслида Давид Манчестердаги ажойиб мавсумлардан сўнг «Реал» билан шартнома тузиши лозим эди. Узоқ давом этган музокаралар омадсиз чиққач, қаҳрамонимиз жамоа билан янги шартнома имзолашга қарор қилди. Жамоанинг асосий фигурасини узоқроқ муддат клубда сақлаб қолиш ва унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ ўзиники қилишни истаган «қизил иблислар» уни AПЛнинг энг катта маош олувчи дарвозабонига айлантиришди.

Aфсуски, бу омил сабабли Давид мотивацияни йўқотиб қўйди. Орзуси - «Реал» Тибо Куртуа билан шартнома имзолагач, тўлиқ руҳий тушкунликка тушиб қолди. Оқибатда, майдонда қўпол хатолар қилишни бошлади. Унинг нималарга қодир эканлигини ҳақида ортиқча таърифнинг хожати йўқ. Шундай бўлсада, айни дамда Давид ўз маошига яраша футбол намойиш этмоқда деб ҳам бўлмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам факт бу факт! Давид AПЛнинг энг катта маош олувчи футболчиси!

 

Шу ўринда эътиборингизга ушбу рўйхатнинг кенгайтирилган кўриниши тақдим этамиз. Топ 20 да ёзда янги жамоага ўтган 6 та футболчи жой олган. Вернер, Чилуэлл, Виллиан, Кавани, Бейл ва Партилар ҳам ўз клублари ғазнасига таъсир кўрсатадиган шартнома эгалари саналади. 

Гуннерзаврга маош тўлай олмаган "Aрсенал"нинг бу рўйхатда 5 та футболчиси мавжуд. Шунингдек, AПЛда ўз йўлини топишга интилаётган «Манчестер Юнайтед»нинг ҳам 5 та футболчиси рўйхатдан ўрин эгаллаган. Катта пулларни трансферга сарф этиши билан қолган грандларнинг ғашини келтирувчи «Сити»нинг 3 та футболчиси ҳам рўйхатдан ўрин эгаллаган. «Тоттенҳем»нинг эса, иккита футболчисигина кучли йигирматаликда бор. Ўтган мавсум чемпиони «Ливерпуль» аъзоларидан фақат иккитасигина маоши борасида мақтаниши мумкин.

Манба: ESPN
Киритилди: 15:48, 16.10.2020. Ўқилди: 10559 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик