Франция чемпионатининг 7-тури доирасида "ПСЖ" сафарда "Ним" клуби меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Баҳснинг 12-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Ландр майдон марказида нисбатан тик оёқ билан рақиб футболчисининг тиззасига тепгани учун майдондан четлатилди.
80 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаган парижликлар ўйин охирига қадар 4та гол уришди. Биринчи бўлимда Мбаппе ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Килиан яна битта гол муаллифига айланди. Шунингдек, иккинчи бўлимда Флоренци ва Сарабия биттадан уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.
Ушбу ғалабадан кейин "ПСЖ" ўз очколарини 15тага етказиб, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.
Франция чемпионати, 7-тур
Ним – ПСЖ 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 32 Мбаппе, 0:2 – 77 Флоренци, 0:3 – 83 Мбаппе, 0:4 – 88 Сарабия.
Ним – Рене, Бюрне, Ландр, Мигель, Паки, Кубас (Мартинес, 54), До, Фомба (Алинви, 85), Элиассон (Мажуга, 85), Рипар (Коне, 84), Ру (Ариби, 67).
ПСЖ – Навас, Флоренци (Руис-Атиль, 84), Кимпембе, Баккер, Диалло, Паредес (Эррера, 11), Рафинья (Дагба, 58), Гуйе, Сарабия, Кин, Мбаппе (Хесе, 84).
Огоҳлантиришлар: До (6), Рафинья (18), Гуйе (20).
Четлатиш: Ландр (12).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).