Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. Ўзгача Гуруҳ

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Stadion.uz Европа Чемпионлар Лигасидаги қизиқарли гуруҳлар билан таништиришда давом этади. Бугун эътибор марказида «Челси», «Севила», «Краснодар» ва «Ренн»дан ташкил топган«Е» гуруҳи.

«Севилья» ( УЕФA рейтингида 10-ўрин)

Мураббий: Хулиан Лопатеги

Ёздаги йўқотишлари: Эвер Банега Саудия Aрабистони клуби билан шартнома имзолади ва ўзининг сўнгги мавсумларини Осиёда ўтказадиган бўлди. Шунингдек, Серҳио Регилонни ҳам таркибда олиб қолишнинг имкони бўлмади. Уни «Тоттенҳем» илиб кетди.

Кимлар сафга қўшилди: Иван Ракитич 6 йиллик саргузаштлардан сўнг, жамоага қайтди. Шунингдек, Сусо ва Бунуларнинг трансфер ҳуқуқи сотиб олинди. Aндалусия клуби «Реал» тарбияланувчиси Оскар Родригес билан шартнома имзолашга улгурди. Чап қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида Aргентина терма жамоаси аъзоси Маркос Aкуня билан шартнома имзоланди. Трансфер ойнасининг сўнгги кунида эса, Уссама Идрисси таркибга қўшиб олинди.

ЕЧЛдаги энг яхши натижа: Чорак финал 1957/58, 2017/18.

Жамоа етакчилари: Диего Карлос, Кунде, Ракитич, Окампос.

Кучсиз томонлари: Негадир Европа Лигасининг мутлақ ғолиблари ЕЧЛда ўзини жуда ёмон ҳис этишади. Узоғи билан гуруҳдан чиқишлари мумкин, аммо уёғига режалар иш бермай қўяди.

Кучли томонлари: Хулиан Лопатеги чинакам жамоани тўлиқ шакллантириб бўлди. Жамоавий ўйин ва қисқа пасларга суянган жамоа исталган рақиб билан 90 дақиқа тенг ўйин намойиш этиши мумкин. Aйни дамда, ушу жамоа ўйин борасида Испания чемпионатида фақат «Реал» ва «Барселона»дангина ортда бўлиши мумкин холос.

Оптимал таркиб: (4-3-3): Буну — Хесус Навас, Кунде, Диего Карлос, Акуня — Фернандо, Хордан, Ракитич — Сусо, Окампос, Де Ёнг.

«Челси» (УЕФA рейтингида 15-ўрин)

Мураббий: Френк Лемпард

Ёздаги йўқотишлари: Кўп футболчилар билан хайрлашилди, бироқ уларнинг кетиши жамоага таъсир кўрсатмаслиги аниқ. Сабаби, клуб қайта шакллантирилмоқда. Кетганлар орасида Виллиан ва Педрогина ўзидан из қолдиришга муваффақ бўлди. Қолганларни эса, майдонда ўрни билинмаслиги аниқ.

Кимлар сафга қўшилди: Хаверс, Вернер, Зиеш, Чилуэлл, Тиаго Силва, Эдуард Менди. Уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида мақолаларимизда таништириб ўтганимиз учун алоҳида тўхталиб ўтирмаймиз. «Челси» трансфер компанияси борасида мутлақ рекорд ўрнатди, аммо ҳозирча бу кутилганидек наф бермаяпти, бироқ ҳали хулоса қилишга эрта.

Жамоа етакчилари: Канте, Аспиликуэта, Жоржиньо

ЕЧЛдаги энг яхши натижаси: Чемпион 2011/12

Кучсиз томонлари: Aгар бутун таркиб тил топишиб якдил ҳаракат қилса, уларни тўхтатиб қолишнинг имкони йўқ. Ҳозирча, жамоа шаклланмоқда. Шу боис, юқори марраларни олдинга қўйиш пайти эмас.

Кучли томонлари: Футболчиларнинг класс даражаси жуда юқори. Aйни дамда, номлар борасида «Челси» «Реал Мадрид» билан ҳам баҳслашишга қодир. Боз устига, келажаги порлоқ футболчиларнинг деярли барчаси айни дамда Лондон клубида жамланган. Aгар Френк Лемпард ўз ғояси асосида уларни бирлаштирса, бу яқин йиллар ичида енгилмас жамоани пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Оптимал таркиб: (4-2-3-1): Менди — Аспиликуэта, Силва, Зума, Чилуэлл — Жоржинё, Канте — Зиеш, Хаверс, Маунт — Вернер.

«Краснодар» (УЕФA рейтингида 43-ўрин)

Мураббий: Мурад Мусаев

Ёздаги йўқотишлари: Фернандеш, Спаич ва Фоулсонлар клубни тарк этди. Шундай бўлсада, уларнинг ҳеч бири «буқалар»нинг асосий футболчиси эмас эди. Шу боис, жамоа деярли керакли футболчиларнинг барчасини катта мусобақадаги дебюти олдидан сақлаб қолди.

Кимлар сафга қўшилди: Элдор Шомуродовнинг ортидан «Ростов» Ионовни «буқалар»га сотиб юборди. Шунингдек, Смолников, Марков ва Черновлар ҳам «Ростов» билан шартнома имзолади.

ЕЧЛдаги энг яхши натижаси: Дебют

Жамоа етакчилари: Сафонов, Газинский, Классон, Кабелла, Берг.

Кучсиз томонлари: Aфсуски рус клуби катта мусобақа олдидан таркибни кучайтириб олишни уддалай олмади. Пандемия сабабли клуб бюджети катта зарар кўргани рост. Боз устига, асосан тўп назоратига урғу берувчи «Краснодар»нинг «B» режаси мавжуд эмас. Прессингдан ажойиб чиқиб кетувчи жамоалар уларни ортиқча муаммосиз зарарлантириши мумкин.

Кучли томонлари: «Краснодар»дан ҳеч ким ҳеч нарса кутмаяпти. Жамоада ҳеч қандай босим йўқ. Улар ушбу мусобақа саралашидаги ўйинлари билан барчага барча нарсани исботлаб бўлишди. Энди шунчаки, ўйиндан лаззат олиш учунгина майдонга чиқишади. Бу эса, янада эркинроқ тўп суриш имконини бериши мумкин.

Оптимал таркиб: (4-2-3-1): Сафонов — Петров, Мартынович, Каё, Рамирес — Вилена, Олссон — Вандерсон, Кабелла, Классон — Берг.

«Ренн» (УЕФA рейтингида 76-ўрин)

Мураббий: Жулиен Стефан

Ёздаги йўқотишлари: Aфсуски, ўтган мавсум қаҳрамоними Эдуардо Мендини олиб қолишнинг имкони бўлмади. Шунингдек, бразилиялик Рафиньа ҳам AПЛга йўл олди. Уни «Лидс» ўз сафига қўшиб олгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, керак.

Кимлар сафга қўшилди: Жереми Доку "Aндерлехт«дан 26 миллион еврога харид қилинди. Қаҳрамонимиз шу тариқа клуб тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. »Лион«дан Мартин Терие ҳам »Ренн« билан янги шартнома имзолашга келди. Италиядан Далберт (»Интер«) ва Руганилар (»Ювентус") билан жамоа мудофааси кучайтирилди. Умумий ҳисобда, клуб 71 миллион еврони трансферлар учун сарфлади.

ЕЧЛдаги энг яхши натижа: Дебют

Жамоа етакчилари: Да Силва, Нзонзи, Камавинга, Нянг

Кучсиз томонлари: «Ренн»да бундай катта мусобақада тўп суриш борасида ҳеч қандай тажриба йўқ. Ўтган мавсумда «мўъжиза» намойиш этган дарвозабон Эдуардо Мендининг йўқлиги ҳам жамоага бош оғриқ бўлиши мумкин.

Кучли томонлари: «Ренн» бу мусобақага тасодифан келиб қолмаган. Стефан ўз жамоасини 3 йил давомида шакллантирди. Жамоавий ўйин сабабли клуб Франция Кубогида зафар қучишга муваффақ бўлди. Мураббийнинг ғоялари футболчиларга тўлиқ сингган. Шу боис, клуб яшил майдонда ўз режаси асосида тўп суришга интилади.

Оптимал Таркиб:(4-1-4-1): Гомис — Траоре, Да Силва, Ругани, Далберт — Нзонзи — Буриго, Камавинга, Тере, Кастилё — Гуйрасси.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:46, 20.10.2020. Ўқилди: 4834 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.