Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марказий баҳс олдидан «эл-класико»даги қизиқарли жиҳатлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун барча футболга бефарқ бўлмаган инсонларнинг диққат маркази  "эл-класико"га қаратилиши шубҳасиз. Иккала жамоа ишқибозлари ўртасида турли музокаралар ҳамда қиёсий таҳлиллар авж олиб улгурган. Биз эса муҳим учрашув олдидан мухлисларни қизиқтирган жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Зиданнинг таркиб бўйича танлови ҳамон сирлилигича қолмоқда.

Учрашув олдидан баъзи экспертлар кутилаётган тахминий таркибларни ишлаб чиқишди. Бу ерда Рональд Куманнинг асосий танлаган вариантини барибир башорат қилиш қийин бўлмаса керак. Гарчи, нидерландиялик мутахассиснинг жамоа постига келганига кўп вақт ўтмаган бўлса-да, ўйинларнинг савиясига қараб қайси футболчиларни майдонга туширишини нисбатан билиб олдик. Фақатгина Албанинг ҳалиям сўроқ остида қолаётганлигини айтмаганда, Куман марказий баҳс учун жиддий сюрпризлар қилмайдигандек туюлмоқда. Ўтган турларда кузатилгани каби бу сафар ҳам мураббий Месси ҳамда Гризманга ўз позицияларини алмаштириб ўйнашларига кўрсатма берса керак. Шунингдек, катта эҳтимол билан ҳужумчи ортидаги ампула учун Фати ва Педри экспериментларини ҳам синаб кўриши кутилмоқда. Дарҳақиқат, ушбу чизиқ бўйича Куманда вариантлар талайгина. Юқори спорт формасига секин-аста қайтиб бораётган Коутиньода ҳам "Класико"да ҳаракат қилиш учун ортиқча муаммолар йўқ. Марказ ва орқа чизиқларнинг эса кўпчиликка бегона бўлмаган "Барселона"нинг ишонган футболчиларига топширилишига клуб мухлислари ўрганиб қилишган.
Лекин "қаймоқранглилар" устози бу борада ўз ҳамкасбидан жиддий фарқ қилишини ўтган мавсумдан бери исботлаб келмоқда. Қироллик клуби Ла Лига  чемпионлигини қўлга киритган мавсумида таркиб борасида рақибларига кутилмаган "совға"ларни тайёрлаб борди. Зидан ортда қолган 38 та баҳсни 36 хил ўзгариш билан якунлаган. Бунда албатта, турли хил футболчилар ва номлар назарда тутилмаяпти, балки ички комбинацияларнинг ранг-баранглиги тилга олинмоқда. Айнан шунинг учун ҳам рақиб жамоалар 90 дақиқа давомида доим "Реал" схемасида чалкашликларга дуч келишади. Сўнгги пайтлардаги ўйинлардан келиб чиқиб, марказ учлигидаги футболчилар Кросс, Каземиро ҳамда Модричларнинг хоҳлаган биттасини сал олдинроққа чиқиб ҳаракат қилиши одатий ҳолга айланиб улгурди. Ҳужум чизиғи эса катта эҳтимол билан ўтган "Класико"да самарали ўйнаган жуфтлик Бензема ҳамда Винисиусга топширилса керак. Ушбу ҳолатда биз Зиданнинг кам футболчилардан ҳам кўп ўзгаришларга қўл ура олиши мумкинлигига гувоҳ бўламиз.

Сўнгги "Класико"ларда Рамос омили "Реал" учун юқори планга чиқмоқда

Ушбу қарама-қаршиликда энг кўп майдонга тушган футболчи қироллик клуби сардори Серхио Рамос ҳисобланади. Агар у бугун асосий таркибдан жой оладиган бўлса, ушбу баҳс унинг учун 45-тўқнашув сифатида ёзиб қўйилади. Рамос "Кадис" билан ўйинда тиззасидан кутилмаганда жароҳат орттириб олиб, учрашувни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Шундан бери Рамос якка тарздаги машғулотларда қатнашиб келмоқда. Жамоа мухлисларининг бундан жиддий хавотирга тушишлари "Шахтёр"га қарши учрашувда асосли бўлиб чиқди. Марказга қўйилган Милитао бутун ўйин давомида қўпол хатоларга йўл қўйди. Ўзи умуман, "Реал"нинг Рамоссиз ҳаракат қилган учрашувлари анчайин омадсиз якунланган - 8 та учрашувдан 7 та мағлубият. Шундан келиб чиқиб ҳам қироллик клубини жиддий муаммо қаршисида турибди деб айта оламиз. Бунинг устига, юзага келаётган жарима зарбаларию пенальтилар ижросида ушбу ҳимоячидан бошқа номзод топилмаётган экан, бунга жиддий муаммо сифатида қараш керак. Зеро, олдинда турган узун мавсум ҳали Зиданни катта синовдан ўтказади. Лекин,  франциялик мутахассис сўнгги берган интервьюсида испанияликни майдонга тушириши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

"Барса"нинг сўнгги "Класико"лардаги асосий қуроли ўтмаслашиб бормоқда.

Аргентиналик юлдуз учун ўзини даражасида баҳо берадиган бўлсак, жорий мавсумни у учун росмана омадсиз ўтмоқда деб айта оламиз. Лео ўзи майдонга тушган жами 4 ўйинидан атиги 1 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол этди. Унинг ўйин услуби аста-секин пастлаб бораётгани кўпчиликка сезилмоқда. "Барса" форварди сўнгги мавсумларни асосан ассист бериш билан якунлаяпти. 25 гол билан ҳам турнир тўпурари бўлганидан хулоса қилиш мумкинки, унинг ёнида стабил рақобатчи етишмаётгандек. Яқин орадаги голларини фақат пенальтилардан йўллаётган Лео "Реал"га қарши баҳсларда Роналду жамоасини тарк этганидан бери катта саҳналарга чиқмай қўйди. Бу жами 5 та ўйинни ташкил этади. Гарчи Куман ва Месси ўртасидаги ришталар мустаҳкамдек кўринаётган бўлса-да, ҳужумчининг умумий раҳбарият билан боғлиқ муносабатлари ҳалиям кескинлигача қолмоқда. Лекин, хозир юзага келган муҳит хар қанақасига ўзи учун ноқулай кечаготган бўлса-да, Лео бу каби катта ўйинларга ўзгача масъулият билан ёндашади. Шу ўринда аргентиналик форварднинг ўзаро қарама-қаршиликлар тўпурари эканлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак(26 та гол). Месси қандай кайфиятда бўлишидан қатъи назар бу бахсга кутилмаган "совға"лар тайёрлаб қўйгани аниқ. Бу эса "оқлар" мудофаа чизиғинининг асло консентрацияни йўқотмасликлари кераклигини англатиб туради.

Зидан "Камп Ноу"даги омадли анъанасини давом эттира оладими?!

Франциялик мураббий "Барса"га қарши сафар учрашувларида қийинчилик сезмаслиги бор гап. У охирги 5 та баҳснинг 2 тасида ғалабага эришган бўлса, қолган учтасида муроса кўчасини танлашга мажбур бўлган. Ушбу очколар турли мураббийларга қарши ўйинларда қўлга киритилгани сабабли қиймати анча юқори. Лекин марказий  ҳужумчи борасида қатъий хулосага келолмаётган Зидан учун сўнгги "Класико"лар анчайин оғир кечмоқда. Айниқса, жамоа декабрдаги ўзаро қуруқ натижа ҳисобига 17 йиллик голсиз сериясини қайта такрорлади. Бунинг устига "қаймоқранглилар" охирги 5 та "Класико"да 6 тагина гол ура олишган холос. Гарчи Каталон клуби ҳали тўлиқ ички муаммоларини бартараф этиб улгурмаган, бунинг устига дарвозани ҳатто, Нето қўриқлаётган бўлса ҳам  ҳужум чзиғида, комбинацияларни самарали якунлашда "Реал"да муаммолар рақибига қараганда кўпроқ эканлигини алоҳида таъкидлай оламиз.

"Класико" фактларда

"Барселона" ушбу учрашувга ўз стадионида Ла Лига бўйича ўтказилган охирги 33 та баҳсдан 32 тасида ғалаба қозонган жамоа сифатида ташриф  буюради.

Шу аснода "қаймоқранглилар" ҳам сўнгги 8 та сафар баҳсини мағлубиятсиз якунлай олганлар.

"Кўканорранглилар" "Реал" дарвозасини ишғол эта олган сўнгги  3 ўйинида голлар фоизи ҳар бирига ўртача 2,5 тадан тўғри келмоқда.

Ушбу турнир доирасидаги тўқнашувларда "Реал" битта  ғалаба сони бўйича минимал устунликка эга холос - 73:72. Тўплар нисбати бўйича эса мутлақ тенглик - 288:288.

Ҳар иккала жамоа ҳам тур олдидан аламзада кайфиятда етиб келаётганликлари, бунинг устига қайд этилаётган фактлар ўртасидаги максимал яқинликни  ҳисобга олсак, супер "Класико" бизни кутиб турибди.

Юсуфбек тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:05, 24.10.2020. Ўқилди: 4504 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик