Самуэль Умтити вегетарианга айланди
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити вегетарианга айланганини маълум қилди.
"Сўнгги икки йил фаолиятимдаги энг ёмони бўлди. Шундай вақт бўлдики, мен хонамдан чиқишни истамадим. Чуқур тушкунликка тушиб қолдим. Менда жароҳатлар кўпайиб кетди. Муаммо нафақат тиззада, балки умумий баланснинг бузилишида ҳам бўлди. Барчасини нолдан бошлашга тўғри келди.
Ҳозир эса вегетарианга айландим. Ҳозир гўшт ҳам, балиқ ҳам емаяпман. Ўсимлик оқсили туфайли ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳеч қачон бунчалик яхши жисмоний формада бўлмаганман. Мен 3 килога оздим. Менга бу нарса керак эди", - деди Умтити.
Маълумот ўрнида. 26 ёшли Умтити Испания чемпионатининг сўнгги икки мавсумида "Барселона" сафида 27та ўйинда майдонга тушди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Манба: soccernews.ru
Киритилди: 07:40, 27.10.2020. Ўқилди: 2577 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар