Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Наполи 19 39
4 Рома 20 39
5 Ювентус 19 36
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 19 22
14 Парма 19 21
15 Кальяри 19 19
16 Лечче 19 17
17 Женоа 19 16
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал" тарихида ҳали бунақаси бўлмаган - ҳафта якунлари рақамларда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кеча Европанинг кучли бешлик чемпионатларида турнинг асосий баҳслари якунланди. Мухлислар бир биридан қизиқ ва шиддатли учрашувлар гувоҳига айланишди. Бироз олдинроқ, ҳафтанинг ўртасида бўлиб ўтган ЕЧЛ баҳслари ва кейинчалик дам олиш кунги дастурларни безаб берган тур ўйинлари бир қанча кутилмаган ҳолатлар ва фактлар, қайта янгиланган рекордлар ва статистикалар билан ёдда қолди, биз эса уларнинг асосийларига тўхталиб ўтамиз, эътиборга молик рақамлар диққат марказимизда.

75
Чемпионлар Лигасининг "G" гуруҳи жорий мавсум барчанинг диққат марказида. Мухлислар Роналду ва Месси қарама-қаршилиги қайтганидан хурсандлар. Лекин 1-тур доирасида гуруҳдаги бошқа бир дуэл содир бўлди: устоз ва шогирд жангги. Киевнинг "Динамо" клуби бош мураббийи Мирча Луческунинг Пирлога қарши баҳси анчайин принсипиаллиги билан ажралиб турар эди. Лекин руминиялик мураббий ўз шогирдларини "Олимпико" стадионига бошлаб тушган оқшом бошқа бир жиҳати билан мусобақа тарихидан жой олди. Қизиқ томони, 75 ёш-у 84 кунлик мутахассиснинг ўша учрашувдан сўнг энг кекса мураббийга айлангани ва Юпп Хайнкеснинг (73 ёш) 2013 йилги рекордини янгилагини алоҳида таҳсинга сазовор. Гарчи киевликлар ўз майдонларида "Ювентус"га имкониятни бой бериб қўйган бўлсалар-да, умумий ўйин жиҳатидан ўша куни ёмон таассурот қолдиришмади. Гуруҳ грандларининг ички муаммолари тур ўйинларида борган сари жиддий тус олаётганидан келиб чиқсак, "оқ-кўклар" кейинги босқич масаласини ҳал этиш учун яхшгина имкониятга эгалар.

23.
Дам олиш кунлари эфирга узатилган баҳслар ичида энг оммабоп шоу шубҳасиз, "Эл Класико" эди. Юқори интрига остида кечган учрашувда кутилганидек, тажрибали футболчилар катта саҳнага чиқишди. "Реал Мадрид"нинг сўнгги пайтлардаги ўйинларида асосий халоскорга айланиб бораётган Рамос "Камп Ноу"да росмана лидерлик хусусиятини намойиш эта олди. Жамоасини ҳар томонлама назоратда ушлаб турган сардор шунингдек, ўйинда битта пеналтини аниқ ижро этиб, гол уришга ҳам эришди. Эътиборга молик жиҳати, ушбу 11 метрлик нуқта испаниялик учун клуб ва терма жамоа сафидаги умумий 23-си эди. Шундай қилиб Серхио "Класико"ларда пеналти тепган сўнгги 13 йил ичидаги биринчи футболчига айланиб олди. Лекин Рамоснинг "қаймоқранглилар" сафидаги роли қанчалик юқори бўлмасин, жарима зарбаларини ижро этувчи стабил ҳужумчига эга бўлмаган Зидан шогирдларининг кейинги ўйинлардаги ғалабали серияларига ҳеч ким кафолат бера олмайди.


16
"Барселона"га қандай мураббий келишидан қатъи назар Мессининг жамоада ўз ўрни бор ва бу аллақачон ўзгармас жараёнга айланиб улгурган. Аргентиналик юлдузнинг гарчи Ла Лигадаги ишлари унчалик ҳам юришмаётган бўлса-да, у Чемпионлар Лигасида гол уришни ҳали бери унутиб қўйгани йўқ. "Ференцварош"га қарши баҳсда ҳисобни очган Лео ушбу голи билан мусобақа давомида кетма-кет 16 мавсумдан бери гол уриб келаётган илк футболчига айланди. Олти карра "Олтин тўп" соҳибининг ўйин даражасида бироз пастлаш ҳолатлари кузатилаётган бўлса-да, Мессида жамоасини етаклаб юриш учун ҳали куч етарли. Клуб таркибидан етишиб чиқаётган ёш футболчилар учун Леонинг халқаро майдонларда эришаётган ютуқлари ҳақиқий дастуриламал вазифасини ўтаб келмоқда.

13
Шанба кунидаги учрашувлар орасидан "Венло" ҳамда "Аякс" қарама-қаршилиги ҳам ўрин олган эди. Номлар жиҳатидан унчалик эътиборни тортмайдиган ушбу баҳс ўта кутилмаган натижа билан якунига етди - 0:13. Тўғри, амстердамликлар шубҳасиз, мамлакатнинг энг байроқдор жамоаси. Лекин ҳисобнинг бу қадар йириклашиб кетишию, рақибнинг ўйинга етарлича тайёр ҳолатда эмаслигини меҳмонларнинг ўзи ҳам кутишмаган бўлсалар керак. Нима бўлган тақдирда ҳам, ушбу йирик ҳисобдан сўнг "Аякс" ўзининг эредивизиядаги 65 йиллик рекордини янгилашга эришди. Учрашувда шунингдек, "Де Тоэкомст"нинг ёш авлоди катта саҳнага чиқди. Умидли талантлардан бири дея эътироф этилаётган Лассана Траоре кутилмаганда пента-трик қайд этиб, ҳозирданоқ катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Хуллас, Тен Хагда бундан буёғига танловлар бисёр. Траоре сингари истеъдодлар ҳали "Аякс"га ЕЧЛ да кўп асқатади.

10
Левандовскини жорий мавсум ҳам тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмаяпти. Ўтган мавсум берилиши керак бўлган барча шахсий совринларга яққол даъвогар саналан полшалик форвард бу йили барчасини чинакамига ютиб олишга жиддий бел боғлаган. Бундеслиганинг якунига етган 5 та баҳсида аллақачон 10 та голни ўз ҳисобига ёзиб улгурган Робертнинг меҳнати ҳақиқатан ҳам таҳсинга сазовор. У ва унинг жамоадошлари худди шу турнир доирасида умумий ҳисобда 22 бор рақиб дарвозасини ишғол этишган бўлиб, бу мусобақанинг тотал рекорди ҳисобланади. Майли, Левандовскига турли омиллар ваъжидан балки, "Олтин тўп" ҳам берилмаслиги мумкин, лекин унга бунинг катта аҳамияти йўқ. Муҳими у голларини исталган ердан топиб кетаверади, мухлисларига чиройли ўйинини кўрсатишдан сира тўхтаб қолмайди. Балки, Европада урилган голлар миқдорини ўтказилган ўйинлар сонига нисбатда ҳисоблаш пайти келгандир. Яна ким билади дейсиз.

10
Чемпионлар Лигасининг нисбатан кутилмаган натижаларидан бири "Парк де Пренс" аренасида кузатилди. Майдон эгаларининг "МЮ"га имкониятни бой бериб қўйгани анча-мунча муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Лекин бу ерда асосий гап парижликларнинг кутилмаган мағлубиятида ҳам эмас(бунинг сабабларини турлича изоҳлаш мумкин), балки манчестерликларнинг сафарда ғалабага эришганликларида. Сульшер шогирдлари ўзлари учун ўта қийин баҳсни максимал даражада ҳал этганлари ҳолда барча мусобақалардаги кетма-кет 10-ғалабага имзо чекишди. Ушбу натижа ҳатто, Алекс Фергюсон даврида ҳам содир этилмаган бўлиб, клуб рекордига айланди. Гарчи манкунянларнинг жорий мавсумдаги аҳволи ҳавас қиларли даражада бўлмасада, жамоа шунга ўхшаш кичик рекордлар билан мухлисларини овутиб келяпти.

3
Чемпионлар Лигасининг энг кутилмаган натижаси Мадридда содир бўлди. Жамоага Зидан қайтарилгач ҳам халқаро майдонларда деярли иши юришмаётган "Реал" бу сафар "Шахтёр" тўсиғидан ўта олмади. Энг қизиқ томони, учрашувнинг иккинчи бўлимига келиб таблода 0:3 ҳисоби порлаб турар эди. "Лос Бланкос"нинг 3 та тўп фарқи билан ортда бориши камдан кам учрайдиган ҳолатлардан бири саналиб, ушбу "совуқ" натижа орқали клуб ўзининг 1999 йилги нохуш анъанасини қайта такрорлади. Шунингдек, "қаймоқранглилар" бу пайтгача ҳали бирор марта ЕЧЛнинг очилиш ўйинида мағлубиятга учрамаган эдилар.

47
Барча кучли бешлик чемпионатлари турли хил кутилмаган натижалар билан мухлисларни ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. Турнир жадвалидаги янги ҳолатлар, етакчиларнинг кетма-кет очко йўқотишлари, аутсайдерларнинг кутилмаган комбеклари ва бошқа жараёнларни кузата туриб жорий мавсум прагнозларини тахмин қилиш қийин бўлиб қолганлигини англаб етамиз, айниқса Премьер Лига. Унда қайд этилаётган йирик ҳисоблар тобора кўпайиб кетмоқдаки, мухлислар энди бунга ажабланмай ҳам қўйишди. Лекин ўтган душанба оқшомида бутунлай бунга тескари бўлган ҳолат кузатилди. Ғарбий Лондонда кечган "Вест Бромвич" ҳамда "Бёрнли" баҳсида ҳар иккала жамоа футболчиларига ҳам ҳисобни очиш насиб этмади. Шу тариқа АПЛда ушбу қуруқ натижа қайд этилиши учун нақ 47 та ўйин керак бўлди. Лекин клублар бундайин юқори темпда давом этадиган бўлишса, бундай натижаларнинг қайта такрорланиш эҳтимоли ҳам пасайиб бораверади.

ЮСУФБЕК тайёрлади

Киритилди: 10:02, 27.10.2020. Ўқилди: 11458 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Наполи Расмус Хейлунд 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Интер Хакан Чалханоглу 7
6 Интер Маркус Тюрам 6
7 Удинезе Николо Дзаньоло 6
8 Комо Нико Пас 6
9 Рома Матиас Соуле 6
10 Парма Матео Пеллегрино 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.