Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жеррард ўша машъум кунни ёдга олди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Aйни дамда Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» жамоасида бош мураббий вазифасини бажараётган собиқ футболчиси - Стивен Жеррард "Xigh Perfomance"  падкастида фаолиятидаги энг оғир кун ҳақида фикр билдирди.

Ёдингизда бўлса, "Ливерпуль" Брендон Рожерс бошчилигида чемпионлик учун кураш олиб бораётган пайтда, Жеррард "Челси"га қарши ўйинда қўпол хатога йўл қўйган эди. Aйнан ўша, хато якунда аламли мағлубиятга сабаб бўлган ва «Ливерпуль»ни узоқ кутилган чемпионликдан мосуво қилган эди. Собиқ футболчи узоқ йиллик танаффусдан сўнг, ўша воқеани ёдга олди.

"Aфсуски, «Челси»га қарши учрашувдаги хатони ҳали-ҳамон ўзим билан олиб юраман. Бу мен иштирок этган энг ачинарли ва аламли эпизод сифатида ўтмишда қолиши турган гап. Бу воқеа менинг ҳаётимга қандай таъсир ўтказганини очиғи билмайман. Шуниси аниқки, ушбу хатони ҳали-ҳамон ёдимда сақлаб келяпман.

Шундай бўлсада, мураббий бўлиб бир нарсани англадим. Ўтмишдаги қилинган хатолар инсонни тажрибалироқ қилиб боради. Гап шундаки, ҳар қандай хатодан сўнг, инсон нимадир ўрганади. Эътиборлиси шундаки, бу ўгит унинг хотирасида абадий қолади.

Aйни дамда, менинг танам максимум натижа қайд этиш учун ҳаракат қилмода, бироқ бу даражага чиқишим учун миям ҳам шу темпда ишлаши лозим. Шундай экан, баъзан қўпол хатолар инсон учун янги эшикларини очиши, уни ўз устидан ишлашга мажбур қилиши турган гап. Aйнан шу омил сабабли, мураббийлик фаолиятимда хато қилишдан қўрқмайман. Мен «Глазго Рейнжерс»ни олға бошламоқчиман. Бу ерда, максимум натижа қайд этиш учун барча имкониятлар мавжуд. Бундан фойдаланиш керак холос.

Бугунги кунда мураббийликка тўлиқ ўзимни бағишлаганман десам, адашмаган бўламан. Сабаби, ушбу касб менга етарлича адреналин бермоқда. Ундан лаззат оляпман. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун олдинга қадам ташлашда давом этамиз. Ҳар қандай хато инсон учун нимадир ўрганиш имконини яратади. шу боис, унинг оқибатларини эмас, ундан олиниши мумкин тажриба ҳақида бош қотириш лозим."

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:21, 27.10.2020. Ўқилди: 5707 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик