Италиянинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Андреа Пирло ЕЧЛнинг 3-тур доирасида «Ференцварош» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Очко жуда ҳам муҳим, лекин энг асосийси – ўз лойиҳамиз устида ишлашда давом этиш. Биз тўпни ва ўйинни назорат қилишимиз керак. Бу бизнинг ғалаба қозонишимизга қўшимча куч беради.
Кьеллини машғулотларда яхши иштирок этди. У жароҳатдан кейин тўлиқ тикланди ва эртага майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатидан жой олади.
Дибалада ҳам ҳаммаси жойида, бугун у билан гаплашдим. Ўтказилган учта учрашувдан кейин чарчоқ аломатлари борлиги табиий. Бироқ, унда ҳаммаси жойида, у ишлаши керак ва жисмоний ҳолатини яхшилаши шарт. У биз учун муҳим ва бизга мавсум мобайнида ёрдам беради.
Балки эртага Дибала якшанба куни «Лацио» клубига қарши бўладиган ўйиндан олдин дам олар, лекин у якшанба кунгача тайёр бўлиши керак. Бизда кенг таркиб мавжуд ва футболчиларга тикланиш имкониятини беришга тайёрмиз.
Майдонга ким тушиши муҳим аҳамият касб этмайди. Ўйинимиз услуби ўша-ўша қолади», – деди Пирло Sky Sport Italia.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).