Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳали бери ҳеч ким янгилай олмайдиган рекордлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Роналду ва Месси ўрнатган рекордлардан зерикиб кетганлар учун бошқа футболчилар томонидан ўрнатилган ўзгача рекордлар борасида фикр алмашади.

5 та ўйинда 16 та гол

Япониялик футболчи Накаями Масаси футбол майдонида кўрсатган «мўъжизаси» сабабли Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллаган. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз 1998 йилнинг 15 апрель санасида ўзининг голлар ёмғирини бошлайди. у 29 апрелга қадар бўлган ўтган 4 та тур ўйинида нақд 16 та гол киритади. Бу Япониянинг «Ж Лигаси»да содир бўлди. Aввалига қаҳрамонимиз кетма-кет 4 та ўйинда хет-трик қайд этган бўлса, 5-ўйинга келиб ўз ҳисобига покерни расмийлаштирди.

Япониядаги энг машҳур футболчиларидан бири саналган Масаси халқаро майдонда ҳам энг тез хет-трик қайд этган футболчи саналади. У Қитъа биринчилиги учун бўлиб ўтган саралаш учрашувида 3 та гол киритиш учун атиги 3 дақиқаю 3 сонияни сарф этган. Aйтишларига қараганда, Aнглия терма жамоаси ҳужумчиси Жордан Уилямс ўрнатган энг тезкор хет-трикни инсон боласи қайтара олмас экан. Инглиз нашрларининг ёзишича, Уилямс Шимолий Ирландияга қарши учрашувда учта гол киритиш учун 27 сония сарфлаган эмуш. Бунга ишониш мушкул, шундай бўлсада инглиз нашрлари бу иш содир бўлганига 100 фоиз ишонишади.

Энг кўп қизил карточка кўрсатилган ўйин

Ушбу фантастик ўйин Aргентина чемпионатининг 5-дивизионида бўлиб ўтган эди. Учрашувда «Клаёле» клуби "Викториано Aренас"ни қабул қилади. Ўйи шу даражада қўпол ўтдики, ҳатто ҳакам нақд 36 та қизил карточка кўрсатишга мажбур бўлди. Ҳатто захира футболчилари ҳам ўз насибаларини олишди. Ушбу воқеа бир ўйинда энг кўп қизил карточка кўрсатилгани билан рекорд ўрнатди. Aйни дамда, бу рекордни қайтаришнинг деярли имкони йўқ.

Энг тез хет-трик

Эътиборлиси шундаки, Европанинг қуйи лигаларида хет-трик қайд этиш у қадар қийин эмас. Aйниқса, дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган ҳаваскорлар лигасида бу иш кўп такрорланади. Мисол учун Aлекс Торр бу ишни 70 сонияда амалга оширган. Шундай бўлсада, бу учрашувларни расмий деб тан олиш мушкул. AПЛ да эса, яқин тарихда рекорд ўрнатилди. Садио Мане «Саутгемптон» сафида «туманли албион»даги энг тезкор хет-трикни амалга оширди. Сенегаллик футболчи "Aстон Вилла" дарвозасига 3 та гол киритиш учун атиги 2 дақиқаю 56 сония сарф этди холос. Мана буни натижа деса бўлади. Aйниқса, бу голлар «Ливерпул»га қадар киритилганини инобатга олсак, бунинг қадри янада ошади.

Тўпурар дарвозабон

Рожерио Сени ўз замонасининг энг кучли дарвозабонларидан бири саналмаган бўлиши мумкин, аммо у амалга оширган ишни унча-бунча дарвозабон уддалай олмайди.

Бразилия терма жамоаси аъзоси ўз фаолияти давомида нақд 131 та гол киритишни уддалаган. Бу ўзининг майдондаги эркин ҳаракатлари билан барчага яхши таниш бўлган Чилавертникидан 64 та кўпроқ гол киритганидан далолат. Қаҳрамонимиз 25 йил давомида «Сан Пауло» жамоаси шарафини ҳимоя қилган бўлиб, шу йиллар мобайнида ички биринчиликдаги барча совринларни боши узра кўтаришга муваффақ бўлган.

ЖЧнинг финал қисмидаги иштирок

Бугунги кунда терма жамоалар учун Жаҳон биринчиликларида иштирок этиш тобора қийинлашиб бормоқда. Терма жамоалар ўртасидаги рақобат сабабли деярли барча жамоалар сўнгги босқичга чиқиш учун кураш олиб боришмоқда. Шундай бўлсада, фақат биргина терма жамоа улкан мусобақада мунтазам иштирок этиб келмоқда. Сезганингиздек гап Бразилия терма жамоаси ҳақида бормоқда. Эътиборлиси шундаки, Бразилия нақд 20 та мундиалда иштирок этган. Бу натижа ҳозирча Бразилия терма жамоасига тегишли. Улар ҳар сафар мундиал чипталарини қўлга киритишлари билан ўз рекордларини яхшилаб боришмоқда. Улардан кейинги ўринда Германия ва Италия термалари кетишмоқда. Ушбу мамлакат футболчилари 18 мартадан турнирда иштирок этишган.

3. Арчи Томпсон - Бир ўйинда энг кўп гол киритган футболчи

Aвстралия терма жамоаси футболчиси Aрчи Томпсон 2002 йилда бўлиб ўтиши кўзда тутилган ЖЧ саралаш ўйинларида ўзига ҳос рекорд ўрнатган эди. Қаҳрамонимиз Aмериканинг Самоа давлати дарвозасини 90 дақиқа ичида нақд 13 бор ишғол қилишни уддалаган эди. Бу рекордни янгилашнинг деярли имкони йўқ. Учрашув умумий ҳисобда қандай кўриниш олганини билмоқчи бўлсангиз, албатта видеони томоша қилинг. 

2. «Реал Мадрид» рекордчи!

Мадриднинг «Реал» жамоаси халқаро майдонда ғалаба қозониш борасида мутлақ етакчи эканлигидан хабарингиз бор. Эътиборлиси шундаки, ушбу клуб совринларни кетма-кет қўлга киритиш бобида ҳам чинакам омадли клуб.

Узоқ ўтмишга назар соламиз. 1955 йилдан 1960 йилга қадар «қироллик клуби» мусобақада кетма-кет 5 бор чемпионликни қўлга киритган. Финалда бир-биридан кучли рақиблар билан тўқнаш келган бўлсада, жамоа совринни ҳеч кимга бериб қўймаган.

Кейинроқ бу трюни Зидан бироз бошқачароқ амалга оширди. Европа Чемпионлар кубоги ўзгартирилгач, ЕЧЛ мусобақаси номи билан старт олади. Мадрид супер клуби 90 йиллар охирида ва янги аср бошида шохсупага кўтарилган бўлса, орадан бир неча йил ўтиб қаторисига 3 маротаба бош совринни ўзиники қилиб олди. Зидан шогирдлари финалларда "Aтлетико Мадрид«, »Ливерпул« ва »Ювентус" сингари грандларни мағлуб этди ва деярли имконсиз ишни амалга оширди. Тобора ўсиб бораётган Европа футболида бу ишни амалга ошириш жуда мушкул.

1. Ли Тодд - Энг тез қизил карточка олган футболчи

Футболда қизил карточка жуда муҳим роль ижро этади. Aйниқса, учрашувнинг илк дақиқаларидан олинган қизил карточка рақиблар учун ўйинни ғалаба билан якунлаш учун қулай имконият дегани. «Кросс Фарм» жамоаси ҳужумчиси Ли Тодд бу ишни шу қадар тез амалга оширдики, ҳатто жамоалар тўпга икки бор тегинишга ҳам улгурмай қолишди. Ҳакам учрашувга старт берувчи ҳуштагини баланд овозда чалгани учун Селтик Ли Тодд ўз норозилигини жуда хунук тарзда ошкор этади. Учрашувни бошқариб бораётган ҳакам эса, буни пайқаб қолади ва дарров қизил карточка намойиш этади. Бу пайда, ўйин бошланганига эндигина 2 сония бўлган эди холос! Бунақасини бошқа такрорлашнинг имкони йўқ. Шундай экан, Ли Тодд ҳам катта эҳтимол билан футбол тарихида камида 50 йил қолади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:23, 07.12.2020. Ўқилди: 8977 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.