Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФА ва МОҚ раҳбарияти «Олимпия» футбол клубини ташкил этиш масаласини муҳокама қилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти футбол бўйича Олимпия терма жамоасини шакллантириш ва уларнинг шуғулланиши учун барча шароитларни яратиш масалалари бўйича учрашув ўтказишди.

Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ раиси ўринбосари Сакен Полатов иштирок этди.

Учрашувда Париж-2024 Олимпия ўйинларининг футбол баҳсларига тайёргарлик кўрадиган Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшлар жамоасидан иборат клуб тузилиб, жамоа учун замонавий база шакллантириш масалалари атрофлича муҳокама олиб борилди.

«Олимпия» номи остида тузиладиган бўлажак жамоа янги мавсумдан бошлаб Про-лигада иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, клуб Тошкент вилоятидаги «Евросиё» (собиқ «Дўстлик») спорт мажмуасида қўним топади. Учрашувда базадаги шароитлар яқиндан ўрганилиб, қилиниши керак бўлган қўшимча вазифалар белгилаб олинди. Унда комплекс таркибига 50-60 ўринли кичик меҳмонхона, қўшимча майдонлар қуриш, объектнинг инфратузилмасини қайта реконструкция қилиш каби хулосаларга келинди.

Бу лойиҳаларнинг барчаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига футбол бўйича Олимпия терма жамоамизнинг лицензия олишини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қайд этиш керак, Олимпия терма жамоасини шакллантириш бўйича бундай амалиёт ўзбек футболи тарихида биринчи бора амалга оширилмоқда. 4 йил аввал ОТЖ шакллантирилиб, яхлит клуб сифатида мусобақаларда иштирок этиши футболчиларни янада жипслаштириб, уларда мунтазам ўйин амалиёти бўлиши таъминлайди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:53, 12.12.2020. Ўқилди: 2784 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик